Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати

102017 йил 1 декабрь куни Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

10Мазкур илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети томонидан ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари, Республика юристлар малакасини ошириш маркази, мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари педагог ходимлари ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

10Конференцияда Конституциямизнинг қабул қилиниши жамият ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизни тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий механизмни яратишга хизмат қилганлиги таъкидланди. Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида қарор топтириш борасида қонунчилик ва амалий сиёсатимизда қандай натижа ва ютуқларни қўлга киритган бўлсак, уларнинг барчаси Асосий Қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган қоида ва тамойиллар билан узвий боғлиқдир. Конституция нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш мақсадида мамлакатимиз парламенти томонидан 16 та кодекс, 600 дан зиёд қонун қабул қилинди, 200 дан ортиқ кўп томонлама халқаро шартнома ратификация қилинди. Хусусан, инсон қадр-қиммати ва манфаатларини кўзда тутувчи 70 дан ортиқ халқаро шартноманинг ратификация қилингани бунинг яққол далилидир.

Дарҳақиқат, 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиниши, нақадар муҳим воқеа бўлганлигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Айтиш лозимки, республикамизнинг Конституцияси қабул қилинганидан буён йигирма беш йил вақт давомидаги тараққиёти, мазкур Конституциямизнинг нақадар етук ва нуфузли ҳужжат эканлигини тўла тасдиқлади. Буни республикамиз фуқаролари, сиёсатчилар ва халқаро сиёсий ташкилотлар, бир сўз билан айтганда, кенг жамоатчилик тан олган.

10Анжуманда илмий мақолалар билан қатнашган талабалар томонидан Бош Қомусимиз ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши мамлакатимизнинг истиқлол учун кураш тарихининг таркибий қисми экани, уни ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгу шуурида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашда муҳим ўринга эга эканлиги  алоҳида таъкидланди.  

Илмий-амалий анжуманда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, халқчил, оммабоп ҳуқуқий дастурларни тайёрлаш, ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш муҳим вазифа эканлиги алоҳида қайд этилди. Айниқса, ёшларнинг Конституция ҳақидаги билим ва тушунчаларини янада такомиллаштириш, таълим муассасаларининг бу борадаги ўрни ва ролини кучайтириш долзарб аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати