Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Конституция – миллатимиз фаҳри

102017 йил 30 ноябрь куни Тошкент юридик коллежининг Ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган “Конституция – Ўзбекистон тараққиётини ва халқ манфаатини кафолатловчи муҳим ҳуқуқий манба” мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент шаҳар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Учтепа тумани ҳокимияти, Учтепа туман прокуратураси ва Учтепа туман ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгаши вакиллари иштирок этишди.

10Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бугунги кунда мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқий давлат барпо этишнинг қонуний замини ва инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг кафолати сифатидаги аҳамияти, шубҳасиз, бениҳоя каттадир. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Мустақиллик тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари, хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Фуқароларимиз ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ҳам Конституциянинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини алоҳида таъкидлаш жоиз”.

10Дарҳақиқат, 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиниши, нақадар муҳим воқеа бўлганлигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Айтиш лозимки, республикамизнинг Конституцияси қабул қилинганидан буён йигирма беш йил вақт давомидаги тараққиёти, мазкур Конституциямизнинг нақадар етук ва нуфузли ҳужжат эканлигини тўла тасдиқлади. Буни республикамиз фуқаролари, сиёсатчилар ва халқаро сиёсий ташкилотлар, бир сўз билан айтганда, кенг жамоатчилик тан олган.

Маълумки, мамлакатимизда Конституцияда белгилаб қўйилган олий мақсадимиз, яъни демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич ва изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Давра суҳбати ўзаро фойдали ҳуқуқий маълумотлар билан алмашиш ва дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрувини дeмoкрaтлaштириш сoҳaсидa aмaлгa oширилгaн ислoҳoтлaрни янада чуқурлаштириш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга ёрдам беради. Давра суҳбати сўнгида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тарғиб этиш ишларини янада кучайтириш, унинг нормаларини ҳаётга татбиқ этиш механизмини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати