Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ҳурматли ҳуқуқшунослар!

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 1-кх-сон буйруғи билан Адвокатлик тузилмалари ҳужжатларининг намунавий йиғма жилдлар номенклатураси тасдиқланди.

Мазкур буйруқ адвокатлик тузилмалари фаолиятида ҳужжатлар билан ишлашни соддалаштириш ва бу жараёнда ходимлар учун қулайликлар яратишга хизмат қилади.

Жорий йилнинг 1 декабрь кунидан бошлаб янги намунадаги йиғма жилдлар номенклатурасини жорий этиш тавсия этилмоқда.

Аввалги номенклатурага асосан ҳар бир тузилма 60 дан ортиқ йиғма жилд ва 29 та китобларни юритиши мажбурий бўлган бўлса, эндиликда 10 та (6 бараварга кам) намунавий йиғма жилдлар ва 7 та (4 бараварга кам) китобларни юритиш таклиф этилмоқда.

Мазкур буйруқни ишлаб чиқишда тажрибали амалиётчиларнинг таклифлари ҳам инобатга олинди.

Ҳужжатларнинг намунавий номенклатураси ва китобларнинг электрон нусхаси билан қуйида танишишингиз мумкин.

      Ҳужжатларнинг намунавий номенклатура


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати