Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ёшлар билан очиқ мулоқот

10 Маълумки, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, вояга етмаганлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва ҳуқуқий онгини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир.

10 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориш амалиётини жорий этиш топширилган. 

10 Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 ноябрь куни Миробод саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур тадбирда, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни юзага келиш омилларига эътибор берилиб, ёшлар ўртасида кенг муҳокама қилинди.

10 Шунингдек, мазкур тадбирда ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларни олдини олиш, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликлар қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ёшлар ўртасида муҳокама қилиниб, уларга бу борада ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олишда жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёшларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин чоралар кўриш, шунингдек ҳуқуқбузарликларни олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминловчи қонун нормаларини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати