Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди

10Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Спорт паспорти тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Спорт паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублигини ва унинг спорт малакасини тасдиқлайди.

Низомга мувофиқ спорт паспорти ўсмирлар учун иккинчи спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.

Спорт паспортидан:

10спортчининг бир жисмоний тарбия-спорт ташкилотидан бошқасига ўтишида;

спортчини спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатга олишда;

спортчининг тиббий текширувдан ўтишида;

спортчи томонидан спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талаблар бажарилишида;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланилади.

Шунингдек, мазкур ҳужжатга мувофиқ икки шаклдаги спорт паспортлари жорий қилинади: китобча шаклидаги спорт паспорти ҳамда, пластик шаклдаги спорт паспорти.

Мазкур ҳужжатнинг матни билан LexUz да танишиш мумкин.


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати