Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Конституциямиз истиқлол маҳсули

10Мана шу кунларда халқимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигини муносиб кутиб олмоқда. Барчамизга маълумки, Конституциямиз истиқлол маҳсули, тараққиёт ва истиқбол асоси, жамиятимизнинг ҳуқуқий пойдевори ҳисобланади. Конституциянинг муҳим жиҳати шундаки, унда давлатнинг қиёфаси, жамиятнинг хусусияти яққол ўз ифодасини топади, ҳаётимизнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизими демократик тамойилларга асослангани, умуминсоний қадриятларнинг улуғлаёнгани, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари нечоғлик кафолатланганини ҳамда ҳимоя қилинаётгани кўриниб туради.

         Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси умуминсоний қадриятлар улуғланганлиги, инсонлар ўртасида тенг ҳуқуқлилик, ижтимоий ҳимоя кафолати сингари кўп жиҳатлари билан дунёдаги энг мукаммал ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало инсон, унинг манфаати ва турмуш даражасини яхшилашга қаратилган бўлиб, мазкур ислоҳатларда Бош қомусимиз дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

        10 Конституция 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборатдир. Мана, 25 йилдирки, мустақил Ўзбекистон ўзининг Асосий Қонуни –  Конституцияси бўйича яшаб келмоқда. Асосий Қонун давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди. Мустақиллик йиллари мобайнида ислоҳотларни амалга оширишда эришган ютуқларимиз учун Конституция асос бўлди.

         Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 1000 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мажлислар залида “Конституциямиз адолат манбаи ва мезонидир” мавзусида ўқув-семинар тадбири бўлиб ўтди.

         Тадбирда давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул ходимлари, адвокатлар, таълим муассасалари вакиллари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

         Мазкур тадбирда маърузачилар томонидан Конституциямизнинг яратилиши тарихи, унга киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида батафсил маълумот бериб ўтилди.

         10Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинганлиги хусусида маърузачилар томонидан алоҳида тўхталиб ўтилди.

         Мустақиллигимизнинг тамал тошини қўйган, эркин ва обод келажагимиз пойдеворини белгилаб берган Конституциямиз ва ундаги нормаларни тарғиб қилиш борасида жорий йилнинг ўтган дарвида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга бир қатор вазифаларни амалга ошириб келмоқдалар.

         Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий асослари” ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 10 та мавзу бўйича тарғибот материаллари тайёрланиб, тарғибот гуруҳларига етказилди.

10Ўзбекистон Республикасининг конституциявий ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонини қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Фармонда  қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган  иккинчи йўналиши бевосита маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш назарда тутилган.

Мухтасар қилиб айтиш мумкинки, Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни, тенглар ичра тенглигимизни, келажаги буюк давлат қуришга бел боғлаган бағри кенг, кўп миллатли Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи ҳужжат сифатида бизнинг йўлларимизни чароғон этувчи юлдуздир. Суверен ва демократик давлат қуриш йўлидан қатъий бораётган Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси Конституциямиз билан фахрланади. Чунки, у бахтимизнинг қомусидир.

        

 


Муаллиф: Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими