Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик

10Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади.

Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ҳам ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий эътиборда бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида меҳнат қилувчи ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори тасдиқланган.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши ўртасида ҳамкорликда қарор имзоланиб, Бошланғич ташкилоти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

10Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Адлия бошқармасида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Адлия бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари иштирок этиб, Бошланғич ташкилот етакчиси ва йўналиш координаторлари сайланди ва тегишли гувоҳнома топширилди.

Йиғилиш давомида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши ўртасида ҳамкорликда имзоланган қарорда белгиланган вазифалар, шунингдек Бошланғич ташкилоти тўғрисида тасдиқланган низомнинг мазмун-моҳияти ҳамда берилган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

 


Муаллиф: Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими