Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Нотариус лавозимларига танлов бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий Малака комиссияси томонидан Тошкент шаҳридаги 5 та давлат нотариал идораларининг нотариус лавозимларига танлов бўлиб ўтди.

Олий малака комиссияси йиғилиши Адлия вазири ўринбосари раислигида олиб борилди. Комиссия таркиби Олий Суд, Конституциявий Суд, Адвокатлар палатаси вакиллари ҳамда нотариуслардан иборат. Танловнинг шаффофлигини таъминлаш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам таклиф қилинди. Танлов жараёнини вазирлик расмий веб-саҳифаси орқали онлайн тардзда  кузатиб бориш имконияти яратилди.

Танловда 5 та нотариус лавозимига 11 нафар талабгор иштирок этди. Ушбу талабгорлардан фақат 3 та нотариал идорага 3 нафар шахс танлов ғолиби деб топилди.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати