Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Люксембург оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди

2017 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.

2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) солиқ солиш мақсадида шаффофлик ва ахборот алмашиш бўйича дунё форуми Люксембургни мазкур ташкилотнинг “талабларига етарли даражада мувофиқ келадиган давлат” сифатида тан олган.

Шунга кўра, мазкур ўзгартириш билан Люксембург Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатидан чиқариб ташланди.

Бундан буён тижорат банклари томонидан мижозларнинг Люксембургда рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг ушбу давлатда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилмайди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан LexUzда танишишингиз мумкин.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати