Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаси

102017 йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан ҳамкорлигида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси – коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида” мавзусида давра суҳбатиўтказилди.

Тадбирда Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси вакиллари, Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд ходимлари, вазирлик ва кўмиталар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, агентлик ва муассасалар раҳбарлари ва мутахассислари, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

10 Давра суҳбати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752 - сон Қарори ижросига бағишланиб, унда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Шу билан бирга, тадбир давомида жамиятимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга чек қўйиш учун бугун қабул қилинаётган қонунларимиз ва қонун ости ҳужжатларимизнинг сифатини ошириш зарурлиги, буни амалга оширишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси жуда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Муҳокама давомида давра суҳбати иштирокчилари вазирлик ва идораларнинг норма ижодкорлиги борасидаги масъулиятини ошириш, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияген нормалардан ҳоли бўлишини таъминлаш, бу борада Адлия вазирлиги ва унинг тизимига кирувчи идора ва муассасаларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш зарур эканлигини таъкидладилар.

10 Тадбир иштирокчиларининг чиқишларида бугунги кунда вазирлик ва идоралар тизимида ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида, Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг ушбу фаолияти услубий жиҳатдан таъминланганлиги тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Юристлар малакасини ошириш марказида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисидаги фанларни жорий этиш лозим эканлиги ҳақида айрим таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Уларнинг фикрича, олий ўқув юртларини битириб, вазирлик ва идораларнинг юридик хизматларига янгидан ишга келган мутахассислар бу борада етарли тушунча ва кўникмаларга эга эмас. Қолаверса вазирлик ва идоралар юридик хизматларининг аксарият ходимлари ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида амалий тажриба ва билимларга эга эмаслиги жиддий муаммолардан биридир.

10 Давра суҳбати иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш миллий стандартларига, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш талабларига ўзгартиришлар киритиш тавсия этилди.

Шу ўринда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда давлат ва хусусий шерикликни кўчайтириш, бу жараёнда жамоат ташкилотларининг ролини ошириш, уларнинг бу фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек қонунларни қабул қилишда фуқароларнинг фаоллигини ошириш чораларини кўриш зарурлиги қайд этилди.

Давра суҳбати якуни бўйича тегишли тавсиялар қабул қилинди.


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати