Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Адлия вазирлигида учрашув

10 2017 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов Бостон коллежи Ҳуқуқ мактабининг декани Винcент Руго билан учрашув ўтказди.

Учрашув бошида Адлия вазири Р.Давлетов жаноб Ругони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида кутиб олди ва ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш соҳасида Тошкент давлат юридик университети билан фаол ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Вазир АҚШ Бостон коллежи Ҳуқуқ мактаби билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади ва икки томонлама дўстона муносабатларни доимо қўллаб қувватлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, жаноб Винcент Ругони Адлия вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари  билан таништириб ўтди.

10 Ўз навбатида жаноб Винcент Руго Р.Давлетовни ушбу учрашувни ташкил этгани ва вазирликнинг АҚШ Бостон коллежи Ҳуқуқ мактаби ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзолашда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Жаноб Винcент Руго Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ва техник жиҳатдан таъминланганлиги, ўқитувчи ва талабаларнинг таълимга содиқлигидан ҳайратда эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди ҳамда  АҚШ Бостон коллежи Ҳуқуқ мактаби ва Тошкент давлат юридик университети ўртасидаги икки томонлама муносабатлар жадал ривожланишига умид билдирди.

Учрашув якунида томонлар юридик кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида  ҳар томонлама ва амалий руҳдаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини маълум қилишди.

 

                                       


 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати