Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг янги кўриниши ва имкониятлари

         2017 йил 25 сентябрдан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига расмий манбаа мақоми берилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сайтда расман эълон қилиниши бошланди. Шунинг учун, 2017 йил 25 сентябрдан бошлаб янги кўринишдаги LexUz сайтининг янги имкониятлари ишга тушди.

                                

LexUz сайтининг дизайни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўқиш ва қидиришнинг қулай замонавий ёндашувларини ҳисобга олган ҳолда янгиланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш учун алоҳида махсус бўлим очилди, у ерда ҳужжатни ўзини, унга тегишли қўшимча маълумотни кўриш, чоп этилган ҳужжатларни PDF форматда кўчириб олиш ва қоғозда чоп этиш ҳамда HTML форматда ҳужжатни (матн файл) ва унга киритилган ўзгартиришлар тарихини қўриш имкониятлари мавжуд.

                              

         Бундан ташқари, расман эълон қилиш бўлимида, расман эълон қилинган ҳужжатларни қидириш имконияти яратилди, у ерда ҳужжатларни мазкур тоифалар бўйича қидирса бўлади:

         ҳужжатнинг номланиши;

         ҳужжатни қабул қилган орган;

         ҳужжатинг шакли;

         ҳужжатнинг рақами;

         ҳужжатнинг санаси;

         ҳужжатнинг чоп этилган санаси.

Расман чоп этиш бўлимида Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вазирликлар, идора ва давлат қўмиталари ҳужжатларини расман эълон қилиш учун тўртта кичик бўлимлар очилди.

             

Расман эълон қилиш бўлимидаги яна бир янгиликлардан бири бу расмий эълон қилинган ҳужжатларнинг календари бўлиб, у ерда эълон қилинган ҳужжатларни сонини, яъни кун, хафта, ой бўйича кўриш мумкин.

Ҳужжатни тез қидириш ва сайт фойдаланувчиларига қулайликлар яратиш мақсадида, LexUz сайтининг қидириш тизими ҳужжатни асосий ва аҳамият кўрсаткичлар бўйича қидириш йўли билан мукаммаллаштирилди. Ҳужжатнинг реквизитлари, яъни сони ва имзоланган санаси махсус устунга ажратилди.

Ҳамда сайтнинг асосий бетида Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқларига ҳаволалар мавжуд, у ердан мазкур ижтимоий тармоқларида мавжуд LexUz сайтининг бетига ўтса бўлади.

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати