Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 31 июлидан 5 август кунига қадар Адлия вазири М.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифи ташкил этилди, унда ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

2017 йил 1 августда Эр-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Меморандум имзоланиши билан икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида ҳуқуқий соҳада самарали икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси яратилди.

Меморандумга кўра, томонлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар:

- томонлар вазифаларига мувофиқ, ҳуқуқий соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа жабҳаларда тажриба алмашиш;

- ҳуқуқий соҳа мутахассислари малакасини ошириш;

- илмий тадқиқотларни биргаликда ташкил этиш ва ўтказиш, анжуманлар, семинарлар, тренинглар, ишчи гуруҳларнинг илмий ва амалий мажлисларини ўтказиш;

- икки давлат адлия органлари ва муассасалари фаолияти билан танишиш учун делегациялар алмашуви;

- юридик адабиёт ва нашрлар билан мунтазам равишда алмашиш.

Умуман олганда, Меморандум икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ташриф доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош прокуратураси, Олий суди, Апелляцион суди, Фуқаролик ишлар бўйича суди, Суд тизимини ривожлантириш лойиҳаси, Савдо ва инвестициялар вазирлиги, Олий юридик институти ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида ҳуқуқий соҳада икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати