Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари

 2017 йил 3 августда Урганч шаҳрида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” нодавлат институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги минтақавий илмий-амалий семинар ташкил қилинди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхоналари раҳбар ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги ва Хоразм вилоят адлия бошқармасининг раҳбар ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институтининг минтақавий филиаллари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишди.  

Мазкур илмий-амалий семинар “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини таъминлаш” номли лойиҳа доирасида ташкил этилиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва бошқа фуқаролик жамиятлари институтларини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ёрдамида ташкил этилди.

Илмий-амалий семинарда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот идораларининг олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.

Жамият ҳаётида нодавлат ташкилотлар иштирокининг кучайиши давлат бошқаруви тобора демократлашиб бораётганлигини кўрсатади. Айни вақтда улар фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этишини таъминлашига хизмат қилади.

Мазкур илмий-амалий семинарда мамлакат Президенти томонидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган  Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган,  мақсад ва вазифалари, унинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топишига йўналтирилганини кенг тарғиб қилиб борилишини, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш каби вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда янги тузилма ҳисобланган Халқ қабулхоналари институти фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4909-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини, жамият ва давлат манфаатлари бузилиши сабабларини аниқлаш ва уларни келгусида бартараф этиш мақсадида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Илмий-амалий семинарда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори С.А.Ходжаева, Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари И.М.Сабиров, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари А.Е.Атажанов, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Х.Жуманиёзов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Р.Айтмуратовлар мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўзга чиқдилар.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда давлат органлари ва хўжалик органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти даражасини юксалтириш, шунингдек мазкур йўналишда услубий кўмаклашиш, мурожаатлар билан ишлашда ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш асосида замонавий интерактив мулоқотлар тарзида ўтказилган илмий-амалий семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.      

Илмий-амалий семинар савол-жавобларга бой руҳда ўтди.

 


Муаллиф: Хоразм вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими