Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Аҳил ва мустаҳкам оила — жамият таянчи

10Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлимида “Оилага оид муносабатларни тартибга солиш, бу борадаги қонун ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлаш” мавзусида семинар ўтказилди.

Мазкур семинар бевосита вилоят хокимлиги, адлия, ички ишлар, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, вилоят телерадиокомпанияси ва “Жиззах ҳақиқати” газетаси таҳририятлари томонидан 2017 йил 20 июнь куни тасдиқланган Қўшма кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

10Тадбирда никоҳланувчи шахслар, уларнинг ота ва оналари, уларнинг яшаш ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фуқаролик ишлари бўйича туман(лараро) судларининг судьялари, туман (шаҳар) ИИБ, хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш ҳамда ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари масъул ходимлари, имом-хатиблар, кенг жамоатчилик, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашди.

Тадбирда никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтишининг муҳимлиги, эрта никоҳ қуришнинг ҳамда яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳларнинг салбий оқибатлари, қонуний никоҳнинг ҳуқуқий аҳамияти, никоҳдан ўтиш тартиби ва шартлари, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, унинг соғлом оила қуришдаги аҳамияти, шунингдек, аёллар ва ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом фарзандлар дунёга келтириш ва тарбия қилиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилиши лозимлиги, 10соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш муаммолари бўйича оилалар, никоҳланувчи ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтиши мажбурийлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Ҳалқ қабулхоналарига келиб тушган жами мурожаатларнинг энг кўп ҳиссасини ажралишлар оқибатида томонлардан алиментларни ундириб бериш, уй-жой билан таъминлаш ва бошқа шунга оид мурожаатларни ташкил қилаётганлиги, сўнги вақтларда ФҲДЁ органларига мурожаат этмасдан туриб туғридан-тўғри диний расм-русумларга асосланган ҳолда никоҳлар тузиш, қонуний ёшга тўлмасдан туриб эрта никоҳга кириш,  айниқса никоҳнинг ҳақиқий аҳамиятини ҳали тўлиқ тушунмаган лицей ва коллеж ўқувчилари томонидан узлуксиз ва мажбурий таълимни тугатмасдан ҳамда касб-ҳунарга эга бўлмасдан туриб никоҳ тузиш ҳолатлари кўплаб учраётганлиги, никоҳланувчи шахслар томонидан эса, белгиланган тартибда уларнинг фамилиялари ҳамда яшаш манзиллари ўзгарганда,  10ўз вақтида вақтинча ёки доимий пропискага қўймасдан ёки турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб келишлари ҳам кузатилаётганлиги, тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида никоҳланувчи шахсларда аниқланган касалликлардан ўзаро хабардор бўлишига қарамасдан, касалликнинг асл моҳиятини тўлиқ англамасдан туриб никоҳ тузишни тасдиқлаб беришни талаб этишаётганлиги, бунинг оқибатида, никоҳдан ажралиш ҳолатлари кўпайиб, диний расм-русумларга асосланган никоҳланувчиларнинг эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келмай мулкий жавобгарликлари белгиланмасдан қолаётганлиги, бу эса, судларга алимент ундириш, уй-жой билан таъминлаш ҳақидаги аризаларнинг ҳамда бу борадаги ижро ҳужжатларининг йилдан-йилга кўпайишига сабаб бўлаётганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбир эркин суҳбат асносида бўлиб йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахасислар томонидан маълумотларга эга бўлдилар.

 


 

Муаллиф: М.Ўразалиева, Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси, О. Ҳасанов, Жиззах шаҳар 5-сон ДНИ нотариус стажёри