Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Китоб кўргазма савдоси

10Мамлакатимиз раҳбарининг китоб, китобхонлик маданиятини яхшилаш тўғрисида куюниб гапираётганликларининг чуқур фалсафаси бор. Биринчидан, юқорида қайд этилгани каби, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк куч ҳисобланади. Иккинчидан, китоб инсониятнинг тарихий хотираси, барчамизни ўз маънавий-маърифий, илмий заминимизни мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам бизнинг юртимизда илм олиш, китоб ёзиш, ижод қилиш ҳар доим ҳам миллатнинг мавжудлиги ва у нимага қодир эканлигини кўрсатувчи муқаддас тушунчалар ҳисобланади. Арасту ҳакимдан Абу Али Ибн Синога, Афлотундан-Абу Райҳон Берунийгача, Жалолиддин Румийдан- Алишер Навоийгача, Соҳибқирон Амир Темурдан-Муҳаммадшариф Гулханийгача юзлаб, минглаб мутафаккирларнинг шаклланиши, дунёга танилиши, замонлар ошсада аҳамияти йўқолмайдиган тадқиқоту кашфиётлари фақат ва фақат китоб орқали юз берди. Уларнинг бугунги авлод томонидан чуқур ўрганилиши, улар илмий-маърифий бисотига бот-бот мурожаат қилишнинг сабаби ҳам мутафаккирларимиз томонидан яратилган китоблар туфайлидир.

Ҳақиқатдан ҳам, китоб барчамизни эзгуликка ундайдиган, олдимизда турган барча муаммоларни ҳал этишга ёрдам берадиган кучдир. Шунинг учун ҳам юртимизда китоб билан ошно бўлган, китобни суйган, китоб ёзган, китобни муқаддас билиб, қорачиғидек асраганларни зиёли деб атаганлар. Зиёли-Нур тарқатувчи, у ўзининг хатти-ҳаракатлари, фаолияти билан жамиятни нурлантирувчи, маънавий-ижтимоий барқарорликни таъминловчилар ҳисобланган.

10Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2761-сон қарорига асосан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз вақтида китоб шаклида ижрочиларга етказилишини таъминлаш мақсадида ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси томонидан вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ва бошқа бир қатор манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Бухоро вилоят прокуратурасида китоб кўргазма савдоси ўтказилди.

Кўргазмада вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоятдаги олий таълим муассасалари, вилоят ИИБ, суд органлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, кодекслари, кодексларга шарҳлар, Олий суд Пленуми қарорлари тўплами, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, шунингдек “Юридик адабиётлар” китоб савдо мажмуасида мавжуд ижтимоий-сиёсий, бадиий-публицистик адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, турли мавзулардаги китоблар ва болалар адабиётлари ўрин олиб, иштирокчилар томонидан мавжуд эҳтиёжлари юзасидан китоблар харид қилинди.


Муаллиф: З.Давлатов, Ғиждувон туман 1-сон ДНИ нотариуси М.Рахимов, Ғиждувон туман 2-сон ДНИ нотариуси