Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Уч авлод учрашувлари

10Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда миллий ва умумбашарий анъаналарга мос келадиган демократик тамойиллар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чинакам олий қадрият даражасига кўтарувчи умуминсоний мезонлар шаклланди, уларни ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, юксак демократик талабларга монанд бўлган ҳуқуқий муҳит вужудга келди, ҳамюртларимизнинг тафаккури ва дунёқараши эса тобора юксалиб бормоқда.

10Бундай ижобий ўзгаришлар туфайли мамлакат сиёсий ҳаётини, давлат ва жамият қурилиши тизимини эркинлаштириш, фуқароларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ишончли ҳимоялаш жараёнлари янги босқичга кўтарилди. Бу борадаги вазифаларни изчил давом эттириш, пировардида, Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, “Одамларнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаоллиги юксалиб боргани сари, давлат вазифаларини нодавлат тузилмалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиб бориш зарур”.

10Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 15-16 июнь кунлари Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро Юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг конституциявий–ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни асосий қонунимизга сўнгги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмунидан ҳабардор этиш қолаверса, Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг мақсад ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ““Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини амалга оширишнинг зарурий шарти сифатида фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданияти, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини ошириш” мавзусида уч авлод учрашувлари ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси, адлия бошқармаси раҳбарияти, Бухоро давлат университети профессор ўқитувчилари ва талабалари ҳамда Бухоро Юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи раҳбарияти ва талабалари иштирок этдилар.

10Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади. Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ҳам ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий эътиборда бўлади.

Шунингдек, тадбир давомида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, жиноятчиликни олдини олиш, ўқувчилар ўртасида китобхонликни ривожлантириш ва одоб-ахлоқ қоидалари назоратини кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш учун турли хилдаги тўгараклар ташкил қилиш, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги 406-сонли қонуни мазмун моҳияти ҳам тушунтириб ўтилди.

Тадбирда фаол қатнашган талабаларга Адлия вазирлиги томонидан совғалар ҳамда бадиий китоблар топширилди.


Муаллиф: Ж.Ярашев, Пешку туман 2–сон ДНИ нотариуси М.Муллаев, нотариус стажёри