Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш – уларнинг самарали фаолияти гаровидир

10Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, томонидан “Нодавлат  нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлигига  60 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

10Манфаатдор вазирлик ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига  яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида  тушунтириш берилди.

10Семинарда иштирокчиларга Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан қонунчиликдаги кейинги янгиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Қонунининг асосий принциплари, асосий тушунчалари тўғрисида,  давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари тўғрисида тушунтириш берилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 декабрда рўйхатга олинган 2852-сонли Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги адлия вазирининг буйриғи билан тасдиқланган ҳисобот шакллари бўйича тушунтириш берилди.

10Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар,  шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда халқаро ва хорижий нодавлатнотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳисоботларни ўз танловларига кўра электрон шаклда — электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тегишли адлия органининг расмий сайти орқали тақдим этишлари мумкин тушунтирилди.

Семинарда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, шу мазмундаги семинарлар адлия вазирлиги томонидан яқин кунларда бошқа барча нодавлат нотижорат ташкилотларига ўтказилади.


Муаллиф: Э.Турсунов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлими бошлиғи