Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Мурожаат ортида инсон бор

Жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, дея номланиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва жойлардаги Халқ қабулхоналарининг очилиши халқимиз манфаати, мақсад-муддаоларига мос бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ечим топишига кенг йўл очди.

10Албатта ҳар бир инсон дунёга келар экан, орзу умид ва эзгу ниятлар билан яхши ҳаёт кечиришга интилади. Зеро, ҳар бир шахс ана шундай фаровон ҳаётга, бахтли бўлишга муносибдир. Шу маънода халқимизнинг тинч-тотув ва осойишта ҳаёт кечириши учун қулайлик яратиш билан бир қаторда уларнинг хоҳиш-истаги, дардини ҳам тинглаш, имкон қадар кўмаклашиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Бу борада ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотларга дахлдорлик руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.

Самарқанд темирйўл касб-ҳунар коллежида “Мурожаат ортида инсон бор” мавзуига бағишланган давра суҳбатида айнан шу масалалар муҳоками қилинди. Унда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва Самарқанд шаҳар 3-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари, Самарканд шаҳридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда юртимизда инсон манфаати энг олий қадрият сифатида қадрланиши Хлақ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳам кўриш мумкинлиги таъкидланди. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ўқувчиларга маълум қилинди.

10Шу билан бирга, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг ижроси, Халқаро оила куни ва ёш оила қурувчилар дорилфунунининг 2017 йилдаги ўқув йилида ўтказилган машғулотлар якунига бағишланган “Ўзбекистон Республикаси Оила қонунчилигининг ёш оилаларни ҳуқуқий ҳимоя қилишдаги ахамияти” мавзусида тадбири ҳам ўтказилди.

Тадбирда давомида никоҳ тузишга қўйиладиган талаблар, жамиятда соғлом оилани барпо этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳақида саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида, 2016-2017 ўқув йилларда ўтказилган ёш оила қурувчилар дорилфунунининг 9-машғулотлар якуни буйича фаол иштирок этган талабаларга сертификатлар топширилди

 


 

Муаллиф: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими