Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

“Тафаккур синовлари” кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди

10Маълумки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.

10Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниб, Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

10Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 100-банди ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси, Самарқанд давлат университети, Маънавият-тарғибот маркази вилоят бўлими, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда давлат университетида “Тафаккур синовлари” кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

Саралаш босқичида, Самарқанд давлат университетининг  “Улуғбек ворислари”, Самарқанд давлат қишлоқ хўжалиги институтининг “ Ислом Каримов ворислари”, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг “ Замон ёшлари”, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “ Истеъдод”, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтининг “ Бунёдкор”,  жамоалари иштирок этди.

10Жамоаларнинг белгиланган 4 та шарт бўйича чиқишлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан Низомда белгиланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланди. Самарқанд вилояти Олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилган саралаш босқичида Самарқанд давлат университетининг “Улуғбек ворислари” жамоаси 1-ўринни, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтининг “ Бунёдкор”, жамоаси 2-ўринни, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг “ Замон ёшлари” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Жамоалар  танлов ташкилотчилари томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Самарқанд давлат университетининг “Улуғбек ворислари” жамоаси танловнинг ҳудудий босқичига тавсия этилади.

 


Муаллиф: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими