Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Халқаро оила кунига бағишланган тадбир

10Жаҳон халқлари каби Ўзбекистонда ҳам 15-май - Халқаро Оила куни байрам сифатида нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинди. Бу қарорни қабул қилишдан мақсад - барча тараққийпарвар ва тинчликпарвар инсоният диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу умидлари, бахту саодатини ҳамда тинчлигини таъминлайдиган маскан - оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир.

 10Хозир нафакат бизда балки жаҳондаги барча демократик дунёвий давлатларда оилани мустахкамлаш, тарбияни яхшилаш, хотин - кизлар, болаларнинг хукукларини химоя килиш, жисмоний ва маънавий соғлом авлодни тарбиялаш масалаларига жуда катта эътибор каратилмокда.

Самарқанд шаҳар 2 сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2017 йил 15 май куни ”Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат Дастурининг ижроси, Халқаро оила куни ва колледж-лицейларда “Ёш оила қурувчилар” ўқув курсининг 2017 йилдаги ўқув йилида ўтказилган машғулотлар якунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбир муҳим тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, бу тадбир ёшларни оилага садоқат, ота-онага оқибат, ака-укаларга меҳрлилик, ўсиб келаётган ёш авлод онги, шуурида  Ватан туйғусини мустаҳкам қарор топтириш, оиланинг муқаддаслиги ҳиссини уйғотиш, оиладаги маънавий мухитни баркарорлаштириш, оилавий ажримларни олдини олиш, ота-онада фарзандлар, фарзандлар олдида ота -онага нисбатан бурчларни, уларнинг жамият олдидаги бурч ва маъсулиятини кучайтиришга хизмат килади.

10Тадбир бевосита ҳозирги авлод ва аждодлар учрашуви билан бошланиб, бу ёш авлодимизга уларнинг қандай улуғ юртда яшаётганликлари ва улар  буюк авлод аждодлари  эканлигини вужуди билан ҳис қилишга хизмат қилади, шу билан бир қаторда тадбирда талабалар ҳуқуқий маданиятни ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти, оила муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ёддан тадбир қатнашчиларига етказиб, ўқув курсида олган билимлари якуни сифатида “Қайнона келин муносабатлари”, “Оммавий маданият ва унинг оилаларга таъсири”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий таъсири”, Ёшларга давлатимиз томонидан берилган имтиёзлар” мавзуларида таъсирли саҳна кўринишлари билан чиқишди.

10Ҳар йил ўтказилаётган ушбу тадбирда удумга айланган, ярим асрдан зиёд турмуш қуриб, бугунги кунда барча ёшларга ибрат бўлаётган оилаларнинг олтин тўйининг Самарқанд шаҳар 2 сон ФҲДЁ бўлими томонидан ўтказилиши, тадбирнинг кульминацион нуқтаси бўлиб, байрамга кўрк бағишлади.

 Қадимги урф одатларга кўра, олтин тўй маросимини қайд қилиш муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. Ушбу маросим, эр хотиннинг узоқ йиллик садоқатли турмуш қургани, бу турмуш ўзаро ишонч ва соф муҳаббатга асосланганлигиининг ёрқин намунасидир ва бу ёшларга сабр қаноат ва узаро ҳурмат, қолаверса биргаликдаги машаққатли меҳнатнинг таги рохат эканлиги ҳиссини бевосита шакллантиради .

Олтин тўй соҳиблари  Рахматов Ахмад ота ва Муродова Фотима аялар 6 нафар фарзанд, 23 нафар невара ва 23 нафар эвараларга бош бўлиб, бугунги кунга қадар ёшларга ибрат бўлиб, халқ хизматида бўлган маҳалла фаолларидир. Тадбир сўнгида уларнинг ёшларга насиҳатлари тадбирнинг мантиқий якуни бўлди. Ёшлар билан бир қаторда Самарқанд шаҳрининг таниқли санъат ходимлари ҳам ўз чиқишлари билан тадбирни бойитиб, байрам қатнашчилари маънавий озуқа олишди.


Муаллиф: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими