Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Тафаккур синовлари

10“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” “Давлат дастури”нинг 100-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳридаги рус драма театрида Наманган давлат университетининг “Адолат”, Қўқон давлат педагогика институтининг “Келажак”, Андижон давлат университетининг “Андижон ёшлари” жамоалари ўртасида “Тафаккур синовлари” Республика интеллектуал танловининг минтақавий босқичи ўтказилди.

10Танловни Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан  Б.Эгамбердиев, Андижон вилояти адлия бошқармаси ходими Ф.Акилов,Фарғона шаҳри Камолот ЁИҲ етакчиси, шаҳар нотариус ходимаси ҳамда Наманган шаҳри “Камолот” ЁИҲ етакчисидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли, холисона баҳолаб борилди.

Танловда жамоалар 4 та шарт бўйича куч синашдилар. “Таништирув”, “Билимлар синови”, “Муаммо ва ечим”, “Расм чизиш” шартларида ҳар учала жамоа ҳам ўзининг нималарга қодир эканини баҳоли қудрат намойиш этдилар. Қизғин баҳс-мунозаралар, соғлом рақобат асосида ўтган танловда ҳакамлар ҳайъти қарорига асосан Қўқон давлат педагогика институтининг “Келажак” жамоаси 3-ўрин, Наманган давлат университетининг “Адолат” жамоаси 2-ўрин ва Андижон давлат университетининг “Андижон ёшлари” жамоаси 1-ўринга лойиқ деб топилди ҳамда Республика танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғолибларга ҳакамлар ҳайъати томонидан Фарғона давлат университети ва вилоят “Камолот” ЁИҲ томонидан таъсис этилган дипломлар, ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

                                 10

 


 

Муаллиф: Ф.Акилов, Андижон вилояти адлия бошқармаси ходими