Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Давлатлар ва халқаро арбитраж

10          Адлия вазирлигида “Давлатлар ва халқаро арбитраж” мавзусида   семинар  ўтказилди. Мазкур тадбир Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё давлатлари учун қонун устиворлиги платформаси” лойиҳаси кўмагида     ташкил этилди.

         Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад Европа ва Марказий Осиё мутахассисларининг халқаро арбитраж сохасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек давлатлар иштирокида халқаро арбитраж ишларини кўриб чиқишда учрайдиган масалаларни муҳокама қилишдир.

        Семинар ишида  Бельгия, Франция, Латвия, Нидерландия, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатларнинг экспертлари ўз маърузалари билан қатнашдилар.

10 Анжуманда шунингдек Адлия вазирлиги Ташқи ишлар, Молия вазирликлари, Давлат солиқ кўмитаси, Божхона кўмитасидан мутахассислар ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг олимлари, тадқиқотчилари иштирок этдилар.

      Семинарда давлатлар ва хусусий инвесторлар иштирокида арбитраж суд иш юритуви, арбитраж қарорларининг давлатлар томонидан бажарилишига оид масалалар  кўтарилди. Экспертлар Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро арбитраж соҳасидаги қонунчилиги ва амалий тажрибаси хусусида гапирдилар, ушбу фаолиятни такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини тақдим этдилар.

       Анжуман якунлари бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

                                  10 10


 


 


 

Муаллиф: Адлия вазирлиги  Ахборот хизмати