Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Янги ФХДЁ бўлими –эл хизматида

10Пойтахтимизнинг Сергели туманида замонавий усулда қурилган ФХДЁ идораси фойдаланишга топширилди. 15 май — “Халқаро оила куни” билан уйғунликда ўтказилган бинонинг тақдимот маросимида Адлия вазирлиги, шаҳар адлия бошқармаси, ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари мутасадди ходимлари, фахрийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.   

10Тадбирда таъкидланганидек, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Мазкур конституциявий меъер асосида мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида унинг роли ва нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улар доирасида фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш сифати ҳам юксалиб бормоқда. Худудларда фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва давлат нотариал идоралари учун замонавий бинолар қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

Биргина пойтахтимиз мисолида оладиган бўлсак, ҳозирда 11 та туман ФҲДЁ бўлимлари ва 4 та никоҳ уйи фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчаси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, зарур техника жиҳозлари билан таъминланди. Бектемир, Учтепа туманлари ФХДЁ бўлимлари замонавий лойиҳа асосида янгитдан қуриб битказилди. Эндиликда уларнинг сафига Сергели туман ФХДЁ биноси ҳам қўшилди. Мазкур иншоот туман ёшлари ва шу ерлик аҳоли учун муносиб совға бўлди.

10Барча замонавий технологиялар, тегишли анжомлар билан жиҳозланган муҳташам бинода “оила” деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини тантанали қайд этиш учун хавас қилса арзигулик шароитлар яратилган.

10Ёшларни оилага тайёрлаш, уларнинг бу соҳадаги билимларини янада бойитиш, никоҳланувчиларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларини тизимли равишда олиб бориш учун алоҳида маслаҳат хоналари, ҳужжатларни сақлаш учун махсус хоналар ташкил этилган.

Маросимда адлия тизимининг фахрийлари ҳам иштирок этдилар. Уларнинг берган ўгитлари билан ёшларнинг никоҳ ҳақидаги билим ва тасаввурлари бойиди. Тумандаги намунали оила вакилларига эсдалик совғалари берилди.

ФХДЁ бўлими биносининг очилиш маросими барча иштирокчиларда юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу-амалларнинг узвий давоми сифатида чексиз шукроналик ва миннатдорлик ҳисини уйғотди.

 

              

                                       

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот Хизмати