Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизмат ходимлари ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалалари

10Ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлини танлаган мамлакатимизда  қонунийликни таъминлаш асосий тамойил ҳисобланади. Ўтган йиллар мобайнида соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилган бўлса-да, шиддат билан ўзгараётган замон жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан қатор вазифаларни қўймоқда.

Шу сабабли,  давлат органлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бунда, аввало юридик хизмат ролини оширишга муҳим омил сифатида қаралмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, унда давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

10Уларнинг  ижросини таъминлаш мақсадида яқинда  Вазирлар Маҳкамасининг  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 19 январдаги  қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан  қарори қабул қилинди.

Қарорда юридик хизматлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари оширилди ҳамда мартаба даражаларига эга бўлган юридик хизмат ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги ва олган мартаба даражалари учун ҳар ойлик устамалар тўлашнинг аниқ миқдорлари белгиланди.

Қарорда белгилиб берилган юридик хизматларни ташкил этишнинг аниқ шакллари асосида эса давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат таркибий бўлинмалари шакли қайта кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, қарорда белгиланган юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал норматив ва мезонлари асосисида эндиликда давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, уларнинг ҳудудий тузилмаларида мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади ва бу штат бирликларини қисқартирилишига эса асло йўл қўйилмайди.

10Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижроси унинг  мазмун-моҳиятини авваламбор ижрочиларга, аҳолига етказилганлиги даражасига боғлиқдир.

Шу мақсадда, қарор мазмун-моҳиятини давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва юридик хизмати ходимлари эътиборига етказиш мақсадида, Адлия вазирлигида “Юридик хизмат ходимлари ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъул ходимлари, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли ўринбосар ва юридик хизмати раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчиларга қарорга мувофиқ минимал норматив ва мезонлар асосида юридик хизматларни ташкил этиш, улар меҳнатига янги лавозим разрядлари бўйича ҳамда узоқ муддат хизмат қилганлиги ва мартаба даражалари учун қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш тартиби юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Қарорда Адлия вазирлигига юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш вазифаси юклатилди.

10Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида адлия органлари томонидан юридик хизмат соҳасига 1.400 дан ортиқ аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига 222 та тақдимнома ва 430 та бошқа турдаги таъсир чоралари киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 41 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, 32 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ҳамда 36 та ноқонуний буйруқ ва қарорлар бекор қилинди.

Шу сабабли йиғилиш иштирокчиларига ҳам келгуси фаолиятларида юридик хизматлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлашда масъулиятни янада оширишлари лозимлиги айтиб ўтилди.

Ўйлаймизки, қарорда белгиланган янги меъёрларнинг  амалиётга кенг жорий этилиши келгусида юридик хизмат ходимлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида қонунийликни таъминлашга хизмат  қилади.

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати