Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда

          109 май – Хотира ва Қадрлаш куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этишдек эзгу мақсадлар мужассам. 

         10 Ушбу ҳужжатлар ижроси юзасидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига Президентимиз табриги, 2 миллион сўмдан пул мукофоти, навбатсиз машина олиш учун сертификат топширилди, эҳтиёжмандларга уй берилди.

          Уруш арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган, шундан 1,5 миллион киши урушда қатнашган. Улардан 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида ҳалок бўлгани, яна қанча-қанчаси майиб-мажруҳ бўлиб қайтгани, қанчаси бедарак йўқолгани ҳисобга олинадиган бўлса, бу ғалаба халқимиз учун нақадар қимматга тушгани яққол намоён бўлади. 

          10Халқимиз уруш йилларида чинакам матонат ва жасорат кўрсатган. Ўзбекистонга бир миллионга яқин киши эвакуация қилинган. Уларнинг 200 мингдан зиёди болалар бўлган. Юзлаб ўзбек оилалари бу болаларни ўз паноҳига олган. Тошкентлик Шомаҳмудовлар оиласи 14 нафар, каттақўрғонлик Самадовлар оиласи 12, бухоролик Жўраев ва Ашурхўжаевлар оиласи 8 нафардан болани ўз бағрига олган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.  

          10Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Бадиий академия, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ҳимоячиларига бағишланган учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказилди. Бундай хайрли ишлар давом этмоқда. 

          9-май куни пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Мотамсаро она ҳайкали пойи турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўйилган гулларга бурканди. 

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати