Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Масъулиятни янада ошириш – муҳим омил

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралда “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлар асосида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси аъзолари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтларининг юридик хизмат ходимлари, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўқув-семинарнинг ташкил этилишидан мақсад давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулиятини янада ошириш, жамият аъзоларини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида ҳаққоний маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашни самарали усулларини жорий қилиш, ижтимоий фикрни соғломлаштиришдан иборат.

Семинарда тарғибот тадбирларини бевосита корхона, муассаса ва ташкилотларда, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларида, таълим муассасаларида бевосита ўтказишга, жойларда тарғибот гуруҳларини шакллантиришга, алоҳида режалар ишлаб чиқиб, шуларга асосан иш юритиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Юқоридаги қарорлар ижросини таъминлаш ҳуқуқий ахборотни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштиришга, ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида ҳуқуқий хабардор қилишнинг сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Семинар сўнгида маърузачилар томонидан иштирокчилар саволларига атрофлича тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

Муаллиф: Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси Ҳуқуқий тағибот ва ахборот бўлими