Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Кенгайтирилган ҳудудий ўқув семинар

10Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда юридик хизмат ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 175-сон қарорининг мазмун-моҳиятини, шунингдек ушбу қарорда белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга оширилишини, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича кенгайтирилган ҳудудий ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур тадбирда тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд идоралари, давлат бошқарув органлари, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилот вакиллари ҳамда юридик ҳизмат ходимлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

10Тадбирда сўз олганлар, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини билиши, бурчларига қатъий риоя этиши жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга, адолат ва ижтимоий барқарорликнинг қарор топишига хизмат қилиши, мамлакатимизда бу масалага доимий эътибор қаратилаётгани, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги эътироф этилди.

Сўнги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тизимли тадбирлар натижасида фуқароларнинг нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий онги ҳам бугинги кун талабларига мос ҳолда юксалиб бораётгани, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётгани, ҳар бир шахсда фуқаролик позицияси кучайиб бораётгани, юртимиз истиқболи билан боғлиқ давлатимиз сиёсатини қўллаб-қувватлаётганида кўриш мумкинлиги таъкидланди.

Кейинги вақтларда давлат ва жамият ҳаётида кенг қамровли ислоҳатлар амалга оширилаётганлиги, Бу эса ушбу ислоҳатларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан аҳолини мунтазам тарзда хабордор қилиб боришликни тақозо этаётгани Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Республика Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузасида янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг асосий маъносини аҳолига етказиш бўйича самарали механизм яратиш кераклиги таъкидлаб ўтилганлиги алоҳида қайд этилди.

10Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2761-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 175-сон қарорларига батафсил тушунчалар берилди.

Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари матнларида тегишли қонунлар қабул қилингандан кейин унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган аниқ давлат органлари, шу жумладан давлат бошқаруви органлари кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилганлиги эътироф этилди.

Бу эса, аҳоли кенг қатламининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари матнлари билан тўлиқ танишиш ҳамда қонун ҳужжатлари қабул қилиниши билан боғлиқ барча материаллардан тўлиқ тушуниш имконияти яратилганлиги, Қарорнинг яна бир эътироф этиладиган жиҳати шундаки, қарор билан Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашининг ҳудудий комиссияларини ташкил этиш белгилаб қўйилди.

10Қайд этиш лозимки, мамлакатимизда бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлида ислоҳотлар босқичма-босқич олиб борилаётганлиги, мамлакатда қонун устиворлигини, қонунийликни таъминлашга, фуқаролар ҳуқуқларини ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, қабул қилинаётган қонунлар мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидланди.

Тадбир сўнгида, савол-жавоб ва фикр мулоҳазаларга вақт ажратилди, тадбир эркин суҳбат асносида бўлиб йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахасислар томонидан маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўқув семинардан келиб чиқиб ўзларини фиркларини ва бир қатор таклифларини билдирдилар.


Муаллиф: Андижон вилоят Адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими