Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси юридик хизмат ходимлари манфаатдорлиги ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган янги қарорни қабул қилди

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 май куни 250-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари оширилди, шунингдек, уларга узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойлик устама ҳақ ҳамда лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари, ҳал қилинган низолар бўйича ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофотлаш тартиби белгиланди.

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати