Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 мартда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганишга, муқаддас юртимиз замини азал-азалдан улуғ алломалар, азиз-авлиёлар ватани бўлиб келганини юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишга, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялашга, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтиришга қўмаклашишга қаратилган.


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати