Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Фермерлик ҳаракати – тараққиёт омили

10Адлия вазирлиги томонидан Фарғона вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси мажлислар залида “Аграр соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, фермер хўжаликлари, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашга оид масалалар”га бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур семинарда таъминотчи корхоналар, туман-шаҳар қишлоқ ва сув хўжлалиги бўлимлари раҳбарлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад, фермер хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кредитлаш тизими, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда маҳсулот экспортини ташкил этиш, божхона расмийлаштируви, шунингдек, ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни фермерларга тушунтиришдан иборатдир.

10

Бугунги кунда Фарғона вилоятида жами 14 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 2588 таси кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этади.

Қайд этилганидек, ташкил этилган тадбирларда юртимиз деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ўтган йилларда юзага келган ноқулай табиий шароитларга қарамасдан, улар давлатимиз хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг республикани 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устивор вазифаларни белгилашга бағишланган кенгайтирилган йиғилишида жумладан иқтисодий кўрсатгичларга оид бир қатор рақамлар келтирилди. Хусусан, аграр соҳадаги ишлаб чиқариш ҳажмлари 6,6 фоиз, жумладан мева-сабзавот 11,2 фоиз, картошка 9,7 фоиз, сабзавот маҳсулотлари етиштириш 10,4 фоизга ўсиши таъминланди.

Бу рақамлар ортида фермерларнинг жуда катта меҳнати мужассам. Лекин, бу кўрсатгичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам семинарда кўпроқ эътибор бой берилган имкониятлар, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, хусусан, дебитор ва кредитор қарздорликни камайтириш, шартнома интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ер қонунчилигига қатъий риоя этиш масалаларига қаратилди.

10Улар фаолиятидаги муносабатларни тартибга солувчи, мустаҳкамловчи ҳамда келгуси муносабатлар учун кафолат вазифасини бажарувчи энг мақбул воситаларидан бири – шартнома асосида тарафлар ўзларининг хоҳиш истакларини, ҳуқуқларини ифода этиб
ўз мажбуриятларини белгилаб оладилар.

Айнан ушбу шартномавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида мамлакатимизда халқаро умумэътироф этилган тамойилларга тўлиқ жавоб берувчи қонун ҳужжатлари мавжуд.

Адлия, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, вилоят прокуратураси, Марказий банк, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, ҳудудий Божхона бошқармалари бошлиқлари каби ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари ва етакчи мутахассисларининг маърузалари семинар иштирокчилари томонидан қизиқиш билан тингланди. Тадбир дастуридан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, соҳада меҳнат унумдорлигини ҳамда экспорт салохиятини оширишга оид мавзулар ўрин олди.

Маърузачилар аввало фермер хўжаликларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларига, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қисқача тўхталиб, иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлган шартномавий муносабатларда қонунийликка амал қилишнинг аҳамияти аниқ мисоллар орқали кўрсатилиб, ер қонунчилигини, шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарлик масалалари атрофлича тушунтирилди.

10Ҳозирда давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ердан самарали фойдаланиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда ҳўл ва қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш масаласини кун тартибига қўйди.

Ана шу нуқтаи-назардан семинарда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишнинг афзаллиги, уларнинг фаолияти бўйича имтиёзли кредитлар ажратилиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспортини ташкил этиш, шу билан бирга бу жараёнда божхона ва бошқа алоқадор ташкилотларнинг ҳужжат расмийлаштирувига оид масалалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

 


Муаллиф: У.Эргашев, Фарғона вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи