Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

ҚАРОРЛАР МАЗМУН-МОҲИЯТИ АҲОЛИ ВА ИЖРОЧИЛАРГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

10Самарқанд вилоят адлия бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2750-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг мазмун моҳиятини ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

            Ўқув-семинарида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Самарқанд  вилояти адлия бошқармаси масъул ходимлари, “ягона дарча” марказлари ходимлари, фаолияти ушбу марказлар билан боғлиқ муассаса ва ташкилотларнинг мутахассислари, ҳуқуқшунослар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этдилар.

Ўқув семинар аввалида мазкур қарорнинг қабул қилинишига туртки бўлган сабаблар тилга олинди. Таъкидланганидек, аҳоли билан бўлган очиқ мулоқот, тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилаётган учрашувлар лицензия ва рухсатнома бериш, муҳандислик-коммуникациялари тармоқларига уланиш жараёнларида давлат хизматларини “бир дарча” тамойили асосида кўрсатишни самарали ташкил этишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар сақланиб келаётганлиги айтиб ўтилди.

10Қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида сансалорлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчиликнинг вужудга келишига йўл қўймасликка, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали уларнинг сифати ва эркинлигини тубдан оширишга қаратилган.

Банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш “ягона дарча” марказларига юклатилмоқда. Ушбу чора тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқ тизими ўрнига янги яхлит тизимини яратишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “ягона дарча” марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли орган этиб белгиланди.

Мазкур вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси негизида Давлат хизматларини кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, жойларда эса унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

10Маълумки, 2016 йил 1 январдан “Ягона дарча” марказлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун  16 турдаги рухсатномаларни бошқа идораларга бормасдан расмийлаштириш амалиёти жорий этилди. Бу ўз навбатида сансалорликларнинг олдини олишга, тадбиркорлик субъектларининг вақтлари ва моддий сарф-харажатларини тежашга кўмаклашди.

Ушбу ижобий амалиётни янада кенгайтириш мақсадида қарорда талаб энг юқори бўлган қўшимча 86 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни “ягона дарча” марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда.

Эндиликда, тадбиркорлик субъекталри юқоридаги лицензия ва рухсатномаларни олиш учун бошқа идораларга бормасдан, уларни аниқ муддатларда берадиган “ягона дарча” марказларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин. “Ягона дарча” марказлари барча зарур келишиш таомилларини тадбиркорлик субъекти иштирокисиз мустақил амалга оширадилар.

10Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан бошлаб “ягона дарча” марказлари орқали тақдим этиладиган лицензия ва рухсатномаларни қоғоз шаклидаги махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш талаби бекор қилинади. Бунда берилган, амал қилиши тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни “Лицензия” ахборот тизимлари мажмуаси орқали олиш имконияти яратилади. Ушбу тизимни жорий йилнинг 1 чорагида  ишга тушириш  назарда тутилмоқда.

Ўқув-семинари, фаол савол-жавоблар руҳида олиб борилди ҳамда “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини амалга оширувчи масъул ходимлар ўзларини қизиқтирадиган саволлар ва ўзларининг фаолиятлари билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли маълумотлар олишди.

                                        

Муаллиф: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими