Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Қўшимча ваколат – юксак эътибор намунаси

10Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказиш мақсадида семинар ўтказилди.

Маълумки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилди. Мазкур Қарорнинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, унда юридик хизматнинг мавқеини ошириш ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтириш билан бир қаторда қонунийликни таъминлаш бўйича вазифалар доираси ҳам кенгайтирилди, масъулият ва жавобгарлик кучайтирилди.

10Қарор билан эндиликда шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, уларнинг ҳудудий тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган минимал меъёр ва мезонларга асосан мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади. Мазкур хизматнинг штат бирликлари қисқартирилишига асло йўл қўйилмаслиги ҳақида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Хусусан, Наманган вилоятида жами 204 та ташкилот ва муассасаларда штат бирликлари ташкил этилиб, уларда жами 205 та штат бирликлари мавжуд. Наманган вилоят Адлия бошқармаси томонидан ўтган икки йил давомида 300 га яқин юридик хизмат ходимларининг малака ошириш ишлари ташкил этилди, 200 дан ортиқ ходимларнинг аттестациядан ўтказилиши, 150 нафар ходимларнинг адлия бошқармасида стажировка ўташи натижасида, уларнинг дастлабки иш фаолиятига бўлган тайёргарлиги таъминланди. Белгиланган тартибда Адлия бошқармаси билан келишилмаган ҳокимликларнинг 5 нафар ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. 50 дан ортиқ ташкилот ва муассаса раҳбарлари юридик хизмат ходими учун тегишли шароит яратмаганлиги, малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтиш жараёнига лоқайдлик билан қаралганлиги учун интизомий жавобгарлик масаласини қўллаш юзасидан юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар киритилганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

10Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти борасида сўз юритилди. Тадбирда вилоятдаги “Ягона дарча” марказ раҳбарлари ва ходимлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Барчамиз тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга давлатимиз раҳбари томонидан қанчалик эътибор қаратилаётганлиги, ўтган йилларда бу тизимни ташкил этиш ва ислоҳ қилишга доир бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганлигини яхши биламиз. Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг сифатини, эркинлиги ва шаффофлигини янада оширишга ҳизмат қилиши таъкидланди.

Маърузачилар томонидан, Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг асосий мақсади давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида сансалорлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчиликка йўл қўймасликка, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали уларнинг сифатини тубдан оширишга қаратилганлиги ва қарорга мувофиқ туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган “ягона дарча” марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилгани айтиб ўтилди. Бу - “ягона дарча” марказлари устидан вертикал бошқарувни ўрнатиш, уларнинг фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини бериши ҳамда банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектлари “ягона дарча” марказлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилишига имкон яратади.

10Семинарда тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқлиги бартараф этилиши, янги яхлит тизим яратилиши, ҳамда Қарор билан Адлия вазирлиги “ягона дарча” марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли орган этиб белгиланганлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Семинар фикр-мулоҳа ва савол-жавоблар билан янада мазмунли бўлиб, иштирокчилари томонидан берилган саволларга Адлия вазирлиги ва бошқарманинг соҳага масъул бўлган ходимлари томонидан батафсил жавоблар бердилар.


Муаллиф: У.Исматиллаев, Х.Аҳмедов, Наманган вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиқлари