Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Юридик хизмат такомиллаштирилмоқда

10Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни янада такомиллаштириш, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви органлари, давлат ташкилот ва муассасаларининнг юридик хизмат ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган даврда замон ўзгаришига қараб қонунчилик ҳам такомиллашиб бормоқда. Мазкур шароитларда давлат органлари билан хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатида ҳуқуқий ҳужжатлар сифатли ва асосли бўлиши шарт. Бу эса, аввало, ташкилотларнинг юридик хизматлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига тушунтириш бўйича конференция ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят хўжалик суди, вилоятдаги барча давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмат ва кадрлар бўйича масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

10Таъкидланганидек, кейинги йилларда юридик хизматнинг мавқеи янада ошиб, юристларга қўйилаётган талабларнинг кундан-кунга кучайиб бораётганини ҳам юқоридаги омиллар билан изоҳлаш мумкин.

Президентимиз томонидан 2017 йил 19 январда “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон Қарори қабул қилиниб, мазкур ҳужжат юридик хизматлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб бериб, уларнинг мақомини янги босқичга кўтарди.

Қарор билан тартибга солинган яна бир жиҳат шундан иборатки, эндиликда давлат органлари тизимида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган энг кам меъёр ва мезонларга асосан, мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади. Ушбу нормадан кўзланган асосий мақсад: давлат ва ҳокимият идораларида кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш, уларнинг вазифа ва ваколатлари тақсимотини оқилона ва самарали йўлга қўйишдан иборат.

Қарор билан эндиликда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражаларини бериш, кўп йиллик хизмат учун устамаларни тўлаш тартиби татбиқ этилади.

Юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи ходим бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига ишга ўтганда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмат устамаларини тўлаш учун мўлжалланган меҳнат стажи ҳисобга олиниши белгиланди.

Юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланиши уларнинг ташкилот манфаатини ҳимоя қилиш бўйича янада шижоат билан хизмат қилишга ундайди.

102017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниб, фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал қилиш бўйича ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари” ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим яратишдир.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган ушбу мақсад Қарорда ҳам ўз аксини топиб, давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан берилган шикоятлар мажбурий тартибда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши белгиланди.

Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларида хизмат қилаётган юридик хизмат ходимларига қўшимча имтиёз сифатида мазкур мутахассислик бўйича уч йиллик стажга эга бўлган ходимлар лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида малака имтиҳонида тегишли стажировка ўтмасдан иштирок этиши ҳуқуқи берилди.

Юридик хизмат ходимлари фаолиятини кафолатлаш ҳамда ташкилотда холислик принципини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишиш тартиби ҳам жорий этилди.

Ушбу норма юридик хизмат ходимининг ташкилот раҳбари томонидан асоссиз равишда ишдан бўшатиш ёки бошқача тарзда унга тазйиқ ўтказилишининг олдини олади.

Юридик хизмат ходимига қўшимча ваколатлар бериш билан бир қаторда, уларнинг мажбуриятлари доираси ҳам кенгайтирилди.

Хусусан, юридик хизмат ходими давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт. Чунки юрист аксарият ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан аниқланган камчилик ва қонунбузилишларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш билан чекланиб қоларди.

10Ушбу қарорда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари мазкур органлар ва ташкилотлар иштирокида вужудга келадиган низоларни судгача ҳал этиш юзасидан мажбурий тартибда чораларни кўриши, буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизани амалга ошириш учун мажбурий тартибда юридик хизматга тақдим этилиши тартиби белгиланди.

Бундан ташқари, давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган қарорлари юзасидан мажбурий тартибда юридик хизматнинг хулосаси олиниши ҳам мустаҳкамлаб қўйилди.

Шунингдек, тадбир давомида мазкур қарор мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунчалар берилиб, вилоят хўжалик суди ва вилоят прокуратураси масъул ходимлари томонидан “Судларда хўжалик низоларини кўришда юридик хизматнинг ролини кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда юридик хизматнинг иштирокини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар” мавзуларида маърузалар қилинди.

Иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 


Муаллиф: Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ташкилий назорат ва таҳлил шўъбаси