Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Андижон вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Андижон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда “14 январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда.

Байрам тадбирида адлия бошқармаси, ҳарбий прокуратура, ҳарбий қисм раҳбарияти ва ҳарбий ҳизматчилар ҳамда либерал демократик партиялар иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир ўғлони учун миллий армия сафида хизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, балки шараф ва масъулиятга айлангани, негаки, ҳар бир инсон туғилиб ўсган юртини, унинг ҳар бир қарич ерини ардоқлаши, ҳимоя қилиши шартлиги, истиқлолга эришилганидан сўнг ўтган давр мобайнида “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва резервидаги хизмат тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунлар, қарор ва фармонлар қабул қилиниб, улар республика миллий армиясининг ҳуқуқий асосларини ўзида мужассам этгани таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги қарори билан “Ўзбекистон Републикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг айнан Ватан ҳимоячилари кунида тасдиқланиши ҳарбий хизматни муқаддас бурч деб биладиган юрт ҳимоячиларининг доимо давлатимиз эътиборида эканлигидан далолат бериши, ҳарбий хизматчиларга имтиёзлар бериш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳақида қарорлар қабул қилиниши, ўз навбатида, ёшлар ўртасида ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни, Қуролли Кучларимизнинг нуфузини янада оширганини эътироф этдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашдаги аҳамияти инобатга олинган ҳолда, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни, деб белгиланганлиги, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда Қуролли Кучларни шакллантириш ва фаолиятини изчил йўлга қўйиш бўйича барча зарур ҳуқуқий асослар яратилганлиги, қуролли Кучларимизни барпо этиш ва ташкил қилишнинг мутлақо янги концепцияси ишлаб чиқарилганлиги ва ҳаётга жорий қилинганлиги, муддатли ҳарбий хизмат бир йилга қисқартирилганлиги, ҳарбий хизматга бир маротаба чақирув тартиби белгиланлиги. Нуфузли сержантлар мактабларининг фаолияти йўлга қўйилганлиги, Сафарбарлик-чақирув резерви хизмати ташкил этилганлиги қайд этилди.

Тадбир давомида, сўз олганлар “14 январ Ватан ҳимоячилар куни”нинг энг муҳими жиҳати, ҳар йили – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида кенг нишонланиб келаётганлиги, халқимизнинг миллий армияга бўлган муносабати, Қуролли Кучларнинг жамиятимиз ва давлатимиз ҳаётидаги роли ва моҳияти мустаҳкамланганлиги, бош қонунимизда Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллигини кенг нишонлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқий маданиятини ҳамда тиббий саводхонлигини янада оширишдан иборат экани қайд этилиб, ўз ҳаётини ватан ҳимоясига, унинг чегаралари дахлсизлигини таъминлашга бағишлаган ҳарбий хизматчилар чексиз ҳурмат ва эътиборга лойиқ эканликлари эътироф этилди.


Муаллиф: С.Рўзиев, Марҳамат туман 2-сон ДНИ нотариуси