Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Янги йилда янги бинода

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ва туман ҳокимликлари, тегишли идораларнинг масъул ходимлари, адлия фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида Денов туманида қад ростлаган мухташам ФҲДЁ бўлими ва Давлат нотариал идораси биносининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

Замонавий архитектура талаблари асосида бунёд этилиб, қуёш батареяси, оргтехника воситалари, мебель ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланган ушбу бинонинг очилишинафақат туман аҳолиси, балки вилоят аҳли учун ҳам 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Янги йил байрамига муносиб тухфа бўлди.

Мустақил юртимизда қисқа вақт ичида ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасини ҳамда эришилаётган ютуқларни ва тараққиётни кўриб, буюк бобомиз Амир Темурнинг “Бизнинг кимлигимизни билмоқчи бўлсанг, биз қурган имратларга боқ” деган сўзлар ҳар биримизнинг кўнглимиздан кечади.


Энг муҳими юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган сайи-ҳаракатлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасини кўриб мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг руҳиятида яхши кайфият ҳукмрон эканлигини билиш мумкин.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Дастурига мувофиқ биргина 2016 йилда вилоятимизда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, уларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 6 млрд сўмдан ортиқроқ пул маблағлари ажратилган. Ушбу маблағларга Давлат нотариал идоралари  учун янги бинолар сотиб олинди.

Шунингдек, 2016 йилда Жарқўрғон ва Узун туманларида муҳташам ФҲДЁ бўлими ва Давлат нотариал идоралари бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилган эди.

Барча замонавий технологиялар, дастурий таъминот базаси билан жиҳозланган мухташам бинода “Оила” деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини тантанали қайд этиш маросимларини ўтказиш учун ҳавас қилса арзигулик шароитлар яратилган. Янги бинода яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ҳар бир фуқаронинг туғулиши, оила қуриши, фарзанд кўриш кабиҳолатларни қонуний расмийлаштириш, ҳужжатлар архивини тегишли тартибда юритиш, фуқаролар ҳаётидаги қувончли маросимларни эсда қоларли ва тантанали қилиб ўтказиш, халқимизга малакали ва сифатли юридик ёрдам кўрсатишга тўла имкон беради.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, ушбу бахт кошонаси унга қадам қўядиган барча ёшларнинг соғлом оила барпо этишдек эзгу ниятларини амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

 


Муаллиф: Қ.Чориев, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими