Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Янги йил муборак!


 Қадрли  юртдошлар!

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни кириб келаётган янги – 2017 йил билан самимий муборакбод этади.

2016 йил мамлакатимиз ҳаётида ислоҳотларни барқарор такомиллаштириш йили бўлди. Миллий иқтисодни ривожлантириш, давлат ва жамиятни модернизациялашга хизмат қилувчи устувор йўналишлар
ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бунинг тасдиғи сифатида ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий сохаларда ўсиш, юксалиш яққол кўзга ташланмоқда.

Демократик тамойиллар асосида Президент сайловини ўтказдик ва қадрдон юртбошимизнинг ғоялари, бошлаган хайрли ишларини изчил давом эттирадиган, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обру-эътиборини  мустаҳкамлайдиган, халқимизга  фаровон ҳаётни таъминлаб беришга қодир бўлган муносиб номзодни танлаб олдик.

Яқинлашиб келаётган 2017 йилдан умидимиз катта.                                                                       

Энг аввало  юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Мамлакатимиз президенти билан биргаликда юксак марраларни, одамларни рози қилиш йўлидаги вазифаларни ёруғ юз билан бажаришда Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, ишларингизда муваффақиятлар доимо ҳамрох бўлсин!

Кириб келаётган 2017 йил сермаҳсул, ҳайрли бўлсин. Ҳар бир хонадонга хушхабарлар, яхшиликлар ва фаровонлик олиб келсин!!!

Муаллиф: Адлия органлари ва муассасалари жамоаси.