Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Электрон ҳукумат тарғиботида коммуникациялар аҳамияти

“Пойтахт” бизнес марказида давлат идоралари мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Электрон ҳукумат тарғиботида коммуникациялар аҳамияти” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўқув-семинари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш” ҳамда Осиё Тараққиёт Банкининг “Самарали давлат бошқаруви учун “Электрон ҳукумат” лойиҳалари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ташкилотчиларнинг фикрига кўра тадбирдан кўзланган мақсад давлат органлари ва журналистларнинг Ўзбекистонда жорий этилаётган “Электрон ҳукумат” тизимининг кенг кўламда, замонавий ёндашув ҳамда самарали усуллардан фойдаланган ҳолда ёритиш кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Машғулотлар 28 та давлат хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг Ахборот хизматлари мутахассислари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини мунтазам ёритишга ихтисослашган босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари малака ошириш имконига эга бўлдилар.Хусусан Республика Адлия вазирлиги ахборот хизмати катта маслахатчиси сифатида мен хам ушбу машғулотларда иштирок этдим ва бу мен учун фойдали бўлди деб ўйлайман.

Семинар қатнашчиларига экспертлар томонидан электрон давлат хизматларини оммалаштириш ва “Электрон ҳукумат” қулайликларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш доирасида мақсадли аудитория билан ишлаш ҳамда жамоатчилик билан алоқалар ўрнатишнинг халқаро амалиётдаги илғор тажрибалари, усуллари тўғрисида тақдимотлар қилинди.

Семинар-тренинг илмий-амалий тажриба алмашиш, ижодий кайфият ва икки томонлама мулоқот, фикр-мулоҳаза алмашиш шаклида ўтди. Тадбир якунида қатнашчилар “Электрон ҳукумат” тизимини оммалаштириш юзасидан олдиларида турган вазифалар, истиқболдаги режалар хусусида шахсий хулосага эга бўлдилар.Мазкур семинар тренингдан олган маълумотлар, билим ва кўникмалар Адлия вазирлиги ахборот хизмати фаолиятини янада такомиллаштиришда менга катта ёрдам беради.


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати