Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юридик хизмат ва норма ижодкорлиги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент вилоят ҳокимлигида “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юридик хизмат ва норма ижодкорлиги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Унда вилоятдаги давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,туман ҳокимликлари юристлари, корхона ва ташкилотларнинг юридик хизмат тизимидаги мутахассислар иштирок этдилар.

Анжуманда қайд этилганидек,вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар миллий қонунчилик тизимида алохида аҳамият касб этади.Экспертларнинг хулосаларига кўра бундай ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бир неча босқичдан иборат мураккаб жараён бўлиб,юридик хизмат ходимлари зиммасига катта вазифалар юклайди.

Республика Адлия вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари томонидан ушбу фаолият устидан доимий назорат олиб борилмоқда.Ўтган йиллар мобайнида ислохотлар талабидан келиб чиқиб соханинг хуқуқий асослари такомиллаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2012 йилда янги тахрирда қабул қилинган “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунда хам мазкур соҳага оид янги меъёрлар белгиланди.

Мамлакатни ислох қилиш ва модернизациялаш шароитларида давлат ва хўжалик бошқаруви,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ,давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини яхшилаш, юридик хизматнинг роли ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бир неча қарорлари қабул қилинган.

Адлия вазирлиги томонидан уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган изчил фаолият олиб борилмоқда.

Охирги йилларда адлия органлари томонидан давлат органларида юридик хизматни ривожлантириш, бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бир қатор эътиборга молик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, давлат органларида ишлаётган 3 мингдан ортиқ юридик хизмати ходимлари маълумотлар базаси юритилиб, уларга доимий равишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатилмоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш масаласида ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий қўлланмалар қабул қилиниб, юридик хизмат ходимларига фойдаланиш учун тарқатилганлигини бунга яққол мисол қилиб келтириш мумкин.

Бундан ташқари, яқинда “Юридик хизмат ва шартномавий - ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга оид норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” ҳам тайёрланиб, юридик хизматга тарқатилди.

Шунингдек, жорий йилда мамлакатимизда Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган алоҳида Дастур қабул қилиниб, унда юридик хизматнинг ролини оширишга қаратилган муҳим тадбирларни амалга ошириш назарда тутилди.

Мазкур Дастур асосида “Юридик хизматлари ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир Минимал талаблар бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилиб, барча вазирлик ва идораларга юборилди.

Ушбу хизмат ходимларининг малакасини ошириш бўйича тақсимот режа ишлаб чиқилиб, унинг ижроси юзасидан қарийб 300 нафар ходимларнинг ўқуви таъминланди.Жумладан Тошкент вилоятидаги 100га яқин юридик хизмат ходимларининг билим ва кўникмалари оширилди.

Семинар иштирокчиларининг эътибори маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норма ижодкорлигининг айрим масалаларига қаратилилар экан, “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳриридаги баъзи меъёрларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, мазкур ҳужжатнинг 27-моддасига кўра вазирликлар,давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйҳатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилди.Бундай ёндошув вазирлик ва идораларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги масъулиятини янада оширишга йўналтирилган муҳим янгилик бўлгани қайд этилди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки,қонун билан ҳуқуқий экспертизанинг иккита янги тури жорий этилди.Улардан биринчиси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция ва бошқа хуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган қоидалар ва нормалар мавжудлигини аниқлашдан иборат.Иккинчиси эса тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар келтириб чиқарувчи ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этадиган норма ва қоидалар мавжудлигини аниқлашга қаратилган. Юқорида айтиб ўтилган талабларга жавоб бермайдиган норматив ҳужжатлар аниқланган тақдирда ,уларни давлат рўйҳатидан ўтказиш рад этилади.

Анжуманда қайд этилган маълумотларга кўра кўрилаётган чора –тадбирлар натижасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Тошкент вилоят адлия бошқармасига тақдим этилаётган лойихалар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2013 йилда 196та, 2014 йилда 98 та, 2015 йил якуни бўйича эса 160 та, 2016 йилнинг 1 чорагида 83 та лойиҳалар экспертизадан ўтказиш учун адлия бошқармасига тақдим этилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги борасидаги фаолияти юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари ютуқлар билан бирга айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганини кўрсатмоқда. Хусусан, вазирлик томонидан 2015 йилда Тошкент вилоятида ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, эксрертизадан ўтказиш ва ҳисобга олишда бир қатор тизимли камчиликлар мавжуд. Улар аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари давлат органларининг юридик хизмати мутахассисларига уларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ тавсия ва кўрсатмалар бердилар, услубий ёрдам кўрсатдилар.


Муаллиф: Адлия Вазирлиги Ахборот Хизмати