Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ташкилотлар ва корхоналар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда

2016 йил давлат буюртмаси доирасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича

ТАНЛОВ САВДОЛАРИ
ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1. Танлов савдолари лойиҳаси, максимал қиймати ва амалга оширилиш муддати:
Лойиҳа номи: “Адлия-2” ахборотлар тизимлар мажмуаси яратиш бўйича лойҳаолди тадқиқотларни олиб бориш, техник-лойиҳавий хужжатларини ишлаб чиқиш.
Лойиҳанинг максимал қиймати – 200,0 млн. сўм
Лойиҳанинг амалга ошириш муддати – 150 календар кун.

2. Танлов очиқ турда ўтказилиб, унда талаб етилган ишларни бажара олиш имкониятига эга бўлган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик мақомга эга бўлган барча корхона ва ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида танлов савдоларида иштирок этиши тақиқланмаган юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
3. Ишчи орган - “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази.
Манзил: Тошкент ш, 100015, Ойбек кўчаси, 30.
Телефон (998 71) 252-43-22, 252-50-26.
E-mail: tender@egov.uz.

4. Тўлов шартлари Танлов ҳужжатларида кўрсатилган.
5. Танлов ҳужжатларининг нархи– 300 минг. сўм.
Танлов ҳужжатлари учун учинчи шахс томонидан пул тўловининг амалга оширилиши тақиқланади. Танлов ҳужжатларини олиш учун юқорида кўрсатилган манзил бўйича тендер комиссиясининг ишчи органига мурожаат этиш мумкин.
6. Танлов таклифлари Ишчи органга юқорида кўрсатилган манзил бўйича 2016 йил 23 май соат 17-00 дан кечикмасдан тақдим этилиши лозим.
Танлов бўйича тўлиқроқ маълумотларни www.egovernment.uz сайтидан олишингиз мумкин.