Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК!
30 декабрь

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни ва сиз орқали оила аъзоларингизни кириб келаётган янги – 2016 йил билан самимий муборакбод этади.

Боланинг бегонаси бўлмайди
30 декабрь

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳар 1-сон меҳрибонлик уйида “Вояга етмаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Фуқаролик жамияти ривожланишининг долзарб масалалари
29 декабрь

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ҳамкорликнинг янги йўналишлари
29 декабрь

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Ички ишлар ва адлия вазирликлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоатчилик билан ҳамкорликнинг аҳамиятли масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ёшлар ва диний бағрикенглик
29 декабрь

Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Андижон Давлат Университети билан ҳамкорликда “Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб вазифалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция доирасида навбатдаги анжуман ўтказилди.

Ҳакамлик судлари: ислоҳот ва масъулият
28 декабрь

Андижон вилоят адлия бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, вилоят хўжалик суди, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Ҳакамлик судлари Ассоциацияси вилоят ваколатхонаси иштирокида қўшма келишувга асосан вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган ҳакамлик судлари судьялари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Уч авлод учрашуви
28 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши ва Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамкорликда Ўзбекистон ва Қува туманларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Бахтимиз кафолати
28 декабрь

Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ташкил этилган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Адвокатларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти
28 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Адвокатларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти” мазусида семинар ташкил этилди.

Қонун – тадбиркорларнинг ишончли қалқони
25 декабрь

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Термиз шаҳар прокуратураси, вилоят ИИБ ЁҲБ, вилоят ДСЭНМ, вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, “ЎзДавэнергоназорат” инспекциясининг вилоят ҳудудий бўлими, бошқа назорат қилувчи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Тадбиркорлик – қонун ҳимоясида” мавзусида семинар ташкил этилди.

“Ягона дарча” марказлари ташкил этилди
25 декабрь

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри, шунингдек, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар ҳамкорлигида амалий семинар ўтказилди.

“Ягона дарча” марказлари амалда
24 декабрь


Самарқанд вилоят адлия бошқармасида “Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

“Ягона дарча” марказлари тадбиркорлик субъектлари учун улкан имкониятлар калити
24 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда амалий-семинар ташкил этилди.

Кекса фермерларга эътибор
24 декабрь

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда хусусий мулкнинг ҳуқуқий ҳимояси изчил таъминланмоқда. 

Меҳнат муносабатлари эътиборда
24 декабрь

Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, давлат солиқ ва молия бошқармалари ва вилоят марказий банки томонидан вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида анжуман ўтказилди.

Конституция – хавфсизлигимиз ва тараққиётимиз пойдевори
24 декабрь

Шу кунларда мустақиллигимизнинг ҳуқуқий асоси, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан юртимизнинг ҳар бир гўшасида таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги ўтказилмоқда.

Фермерларга яратилаётган имкониятлар
23 декабрь

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Янгиобод тумани ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикасида фермерлик ҳаракатининг ҳуқуқий асослари ва фермер хўжаликларига берилаётган имкониятлар” мавзусида семинар ўтказилди.

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги
23 декабрь

Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий вилоят ИИБ ёнғин ҳавфсизлиги бошқамаси билан ҳамкорликда “Ёнғин ҳафсизлигининг асосий қоидалари” мавзусида адлия бошқармаси ва тизим ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Конституция – менинг тақдиримда
22 декабрь

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ташкил этилган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги тадбирлари кўтаринки руҳда давом эттирилмоқда.

КОНСТИТУЦИЯ – ЁШЛАР НИГОҲИДА
22 декабрь

Шу кунларда мустақиллигимизнинг ҳуқуқий асоси, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами кенг нишонланмоқда.

РЎЙХАТДАН ЎТИШ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ
21 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида анжуман ташкил этилди.

Ҳуқуқий тарғибот мувофиқлаштирилмоқда
21 декабрь

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш мақсадида семинар ўтказилди.

Конституция – мустақилликнинг ҳуқуқий пойдевори
21 декабрь

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими ўзаро ҳамкорликда Самарқанд давлат университетида “Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли” мавзусида илмий-назарий ва амалий семинар ўтказилди.

Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш
18 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси билан ҳамкорликда Республика Вазирлар Кенгашида барча давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари юридик хизмати ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида “Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув-семинар ташкил қилинди.

Қомусимиз – бахтимиз
18 декабрь

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва Жиззах политехника институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

СОҒЛОМ ТУРМУШ АСОСИ
18 декабрь

Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси биланАндижон Тиббиёт касб-ҳунар коллежида яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлар, никоҳ ёшини қисқартиришнинг олдини олиш мавзуларида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ислоҳотлар билимдони
18 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами муносабати билан, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижросига бағишлаб

Бунёдкорлик – давр талаби
17 декабрь

Жиззах вилоятида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар аҳолининг турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.