Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Янги йилингиз муборак бўлсин!
30 декабрь

Саноқли кунлардан сўнг янги йилни қарши оламиз. Обод ва тинч юртга байрамлар ярашади, дейишади. Ҳақ гап. Ўзбекистонимизда ҳар бир шодиёна кўтаринки руҳда нишонланади. Қолаверса, янги — 2015 йилга ҳам ана шундай кўтаринки кайфият билан пешвоз чиқишга тўла ҳақлимиз.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
29 декабрь

«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Экспертиза турларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари
26 декабрь

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва Тошкент давлат юридик универститети томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида янги экспертиза турларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари” мавзусида Республика анжумани ташкил этилди.

Сармоявий шаффофлик
25 декабрь

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунда белгиланган имтиёзларни тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар иштирокида корхона вакилларига етказишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Бунёдкорлик ютуқлари кенгаймоқда
24 декабрь

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимига кирувчи Ғаллаорол тумани 1-сон давлат нотариал идорасининг кўркам, замонавий янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Идоралараро комиссия мажлиси
24 декабрь

Одам савдосига қарши курашиш бўйича Сирдарё вилоят Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакат тараққиётининг ҳуқуқий кафолати
23 декабрь

Ўзбек халқи асрлар мобайнида сақланиб, сайқал топиб келган ўз миллий урф-одатлари, расм-русм, удум ва анъаналари, ғурури, ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзи, ҳуқуқий онги, эътиқоди, бир сўз билан айтганда, маданий-маънавий дунёсини ўзида акс этган бош Қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигини юртимиз бўйлаб кенг миқёсида нишонланмоқда. 

Одам савдоси– дунё муаммоси
22 декабрь

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг минтақавий вакили ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳодимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 3-сон умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида Одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда уни жадаллаштиришда ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳамда ушбу қонуннингмазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини ошириш, уларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Фуқаролик жамияти институтлари ривожланмоқда
19 декабрь

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун бундай ташкилотлар демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Миллий форум
18 декабрь

Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ Давлат университетида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий форумининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичи ташкил этилди.

Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият
17 декабрь

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги формойиши ҳамда вазирлик томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда олий ва ўрта махсус, халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш бўйича тасдиқланган тадбирлар режасининг ижроси юзасидан вилоят миқёсида “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги тадбирини ўтказиш белгиланди.

Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари самараси
16 декабрь

Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ишларида фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органларининг биноларини замонавий талаблар даражасига олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Байрамга муносиб совға
12 декабрь

Шу кунларда Ватанимиз учун мустақил, эркин ҳаёт кечириш, уни тараққий топган демократик давлатлар қаторига кўтариш йўлининг асосий принцип ва қоидаларини муҳрлаб берган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилганимизнинг 22 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилиб келинаётган ижтимоий объектларнинг очилишида Президентимиз раҳнамолигида миллий менталитетимиз асосида яратилган оила институтининг ҳуқуқий асослари ва азалдан миллий қадриятларимиз ўчоғи бўлган оиланинг жамиятимиз мустаҳкамлиги ва мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрнининг нақадар мустаҳкамлигини ўзда ифодасини топмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни
11 декабрь

Ўзбекситон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллик байрамига бағишлаб тасдиқланган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Бахт уйи биносида “Инсон ҳуқуқлари –энг олий қадрият” мавзусида семинар ўтказилди.

Конституция - бахтимиз пойдевори
10 декабрь

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғи Х.Маматов тадбирни очар экан, йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, Асосий Қонунимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган беқиёс аҳамияти хақида маъруза қилди.

Конституция – тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати
5 декабрь

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Адлия вазири Н.Т.Йўлдошев тадбирни очар экан, йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, Асосий Қонунимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган беқиёс аҳамияти хақида маъруза қилди.

Тадбиркорлар учун қулай имкониятлар
4 декабрь

Адлия вазирлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида “Текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизимини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Янги бино фойдаланишга топширилди
3 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ ва Давлат нотариал идоралари моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 2014 йилга мўлжалланган Дастурга асосан қуриб фойдаланишга топширилиб келинаётган иншоотлар юртимиз кўркига кўрк қўшмоқда. Шундай ҳайрли ишларнинг давоми сифатида Самарқанд вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Соғлом оила - соғлом жамият
2 декабрь

“Наврўз” давлат қабуллар уйи биносида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси, Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар “Наврўз” никоҳ уйи ва Чилонзор тумани ФҲДЁ бўлими қошидаги “Оила муҳаббат қасри” деб номланган ёш оила қурувчилар мактабининг XI-семинар машғулоти ташкил этилди.

Конституция - бахтимиз пойдевори
1 декабрь

Бухоро вилоят адлия бошқармаси, Республика Тасвирий ойна ижодиёт уюшмаси, Тасвирий ойна ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими, “Камолот” ЁИХ Бухоро вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги 1-сон Мусиқа мактабида “Конституция бахтимиз пойдевори” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.