Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллик санаси муносабати билан адлия органлари томонидан жойларда кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш каби ғоялар бош мақсад сифатида мустаҳкамланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида қайд этилганидек, “Ўзбекистонда демократия умуминсоний принципларга асосланади, унга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”. Бош қомусимиздаги мазкур меъёрларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоясида ҳаётий тасдиғини топаётганлигини амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгунига қадар инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалаларида на ҳуқуқий на ижтимоий шароитлар яратиб берилмаган эди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат бош ислоҳотчи сифатида майдонга чиқди.

Конституциядаги демократик тамойиллардан бири сифатида мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддас деб эълон қилиниб, давлат ҳимоясига олинди. Қолаверса, давлатнинг бу борада фуқаролар олдида маъсул эканлиги, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоғи зарурлиги қатъий белгилаб берилди. Бир сўз билан айтганда, Бош қомусимизнинг қабул қилиниши давлат тизимини янгилаш, уни халқаро ҳуқуқий талабларга мос тарзда ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик халқаро шартномалар талабларига тўла мос ва мутаносиб равишда изчил ривожланаётганлигини, БМТ нинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид асосий 6 та халқаро ҳужжатлари ратификация қилинганлигини, мазкур халқаро ҳужжатлардаги талаблар миллий қонунчилигимизда ўз аксини топганлигини қайд этишди.

Жумладан, бугунгача фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган 7 конституциявий қонун, 15 кодекс, 600 дан зиёд қонун қабул қилинди, 200 дан ортиқ кўп томонлама халқаро шартнома ратификация қилинган ва шу тариқа Асосий қонунимизни амалга оширишнинг яхлит ҳуқуқий механизми яратилган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини эркинлаштириш борасида ҳам салмоқли қадамлар қўйилди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий тамал тоши суд мустақиллигини амалда таъминлаш, жиноий жазоларни эркинлаштириш асосида қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси суд ислоҳотларини амалга ошириш ҳамда демократлаштиришда асос вазифасини ўтади.

Ёшлар фаоллигида ўтган тадбирда Конституция асосида суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни такомиллаштириш юзасидан тизимли ва изчил ислоҳотлар амалга оширилганлиги, фуқаролик ҳамда сиёсий ҳуқуқларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий тизим шакллантирилганлиги, сайлов, сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунларнинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.


Муаллиф: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати