Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ватанимизнинг муқаддас тимсоли

Тошкент давлат юридик институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг йигирма бир йиллиги муносабати билан “Давлатимиз байроғи – мустақиллигимиз тимсоли ва ифтихоримиз” мавзуида маънавий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда профессор-ўқитувчилар, адабиёт ва спорт намояндалари, талабалар ва журналистлар иштирок этди.

Анжуманда Тошкент давлат юридик институти ректори О.Муҳаммаджонов, Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари Ғ.Мирзаев, Ўзбекистон халқ шоири М.Тоир ва бошқалар давлатимиз рамзлари муҳим тарбия воситаси сифатида ёшларимизнинг миллий ғурурини юксалтиришга, уларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз рамзларига оид қонунчилик базаси такомиллаштирилмоқда. 2010 йил 24 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонундаги қатор тушунчалар аниқлаштирилди, байроғимиз тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби мустаҳкамланди.

Тадбирда қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ёшларга ҳаётий ва таъсирчан мисолларда тушунтирилди. Қонунда белгиланган вазифалар ижросида аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.


Муаллиф: ЎзА