Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ҳуқуқий маданият юксалмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат йўналишида давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарбияни янада такомиллаштириш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилангани, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш жараёнида ҳуқуқий маданиятнинг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди.

Президентимиз томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолаётгани қайд этилган.

Халқимизнинг ҳуқуқий онги, маданияти, билими даражасини оширишда ҳуқуқий саводхонликни таъминламасдан, уни амалиётда тўғри, тизимли йўлга қўймасдан туриб эришиб бўлмайди.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш каби вазифаларга алоҳида урғу берилиб, шу мақсадга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш вазирликнинг асосий вазифаси этиб белгиланганлиги таъкидланди.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш юзасидан идоралараро кенгаш ташкил этилиб, унинг таркиби тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июлдаги қарори асосида мазкур Кенгашнинг Низоми қабул қилинди. Ушбу Низомда Идоралараро кенгашнинг асосий вазифа ва функциялари аниқ белгилаб қўйилди. Чунки, шу вақтга қадар давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришда айрим узилишлар мавжуд эди. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий асоси яратилгани ва Идоралараро кенгашнинг ташкил этилгани бу борадаги тадбирларни изчиллик асосида амалга оширишни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Айни пайтда барча давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ҳамда маърифат соҳасида амалга оширган ишлари таҳлил қилинмоқда, тарғибот ва маърифат соҳасида тегишли кўрсатма, қўлланма, тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

Адлия органлари томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, Миллий дастур ижросини таъминлаш мақсадида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда аҳоли ва ёшлар билан учрашув, анжуман ва давра суҳбатлари ташкил этилаётир. Жорий йилнинг ўтган 9 ойида мазкур йўналишларда 42 мингдан ортиқ тадбир ўтказилди.

Айниқса, интернет тармоғида “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси” - “LexUZ” нинг яратилгани аҳолига ҳуқуқий ахборот етказиб бериш борасидаги ишларни янада жонлантирди. Ўзбек ва рус тилларидаги 25 мингга яқин ҳужжат жамланган ушбу базадан фуқароларимизнинг бепул фойдаланишлари йўлга қўйилган.

Анжуманда журналистларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма йиллик санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши юзасидан белгиланган вазифалар, ҳуқуқий таълим, ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, юридик адабиётлар нашри билан боғлиқ масалаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.


Муаллиф: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати