Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Вазирлик эълонлари ва тендерлари

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ
16 февраль

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 3 февралдаги 16-А-ум-сонли буйруғига асосан Паркент туманида жойлашган “QALQON PLYUS XUMOYUN” адвокатлик фирмасининг адвокати Пайзиева Ўғулби Нишоновнага Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2009 йил 15 июнда берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи TS №000247 рақамли лицензиянинг амал қилиши у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар тўхтатилди.

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ
9 февраль

Малака комиссиясининг 23.12.2015 йилдаги 12-сон қарори ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 25.12.2015 йилдаги 488-ш/т-А-сонли буйруғига асосан “DILFURA HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Турдиев Ойбек Расуловичга Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 26.11.2012 йилда берилган TS-000387 сонли адвокат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 17.12.2012 йилда берилган 2456-сонли адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиши ҳамда адвокатлик мақоми тугатилди.

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ
8 февраль

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил 15 январдаги 8-ум-сонли буйруғига асосан Термиз шаҳридаги “Адолат” адвокатлик фирмаси адвокати Халиков Абдилхаким Хафизовичнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи SU №000032-сонли лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.