Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Вазирлик эълонлари ва тендерлари

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ
28 апрель

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 15 апрелдаги 221-ум-сонли буйруғига асосан Самарқанд шаҳридаги “DJAVADOV Х.А.” адвокатлар ҳайъати адвокати Атакулов Кахрамон вафот этганлиги сабабли унга вилоят адлия бош­қармаси томонидан 2009 йил 12 июнда берилган SA 000291-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши ва адвокатлик мақоми тугатилди.

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ
21 апрель

Тошкент шаҳридаги “ADOLAT USTIVORLIGI SARI” адвокатлар ҳайъати адвокати Тўлаганов Носир Эргашовичга Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 27.01.2014 йилда берилган TS №000412 сонли лицензиянинг амал қилиши Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 11.02.2015 йилдаги 59-ш/т-А-сонли буйруғига асосан суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилган.

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ
8 апрель

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бош­қармаси ҳузуридаги Малака комиссиясининг 2015 йил 20 мартдаги 02-сонли қарорига ҳамда Фарғона вилоят адлия бош­қармасининг 2015 йил 25 мартдаги 123-ум-сонли буйруғига асосан Фар­ғона шаҳридаги “Фарғона қилич қалқони” адвокатлик фирмаси адвокати Сидиков Замзамали Турдиалиевичнинг лицен­зия­си амал қилиши (лицензия 05.04.2010 йил FE №000181, адвокатлик гувоҳномаси №190, 29.04.2010 й.) ва адвокат мақоми 2 ой муддатга тўхтатилди.

АДВОКАТУРА ЭЪЛОНЛАРИ
1 апрель

Олий малака комиссиясининг 2015 йил 19 февралдаги 1-сонли қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 43-ум-сонли буйруғига асосан вазирликнинг 2014 йил 10 декабрь кунги 214-ум-сонли буйруғига қисман ўзгартириш киритилиб, Уснатдинов Муратбай Утемисовичга нисбатан қабул қилинган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш қисми бекор қилинди.