Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Қонунчилик

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Тадбиркор учун

Тадбиркорлар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

 

Мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз маърузаларида “Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан хеч қачон чарчамайман, яъни халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деб айтганлари, республикамиздаги барча фуқароларимизнинг кўнглига жо бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Шунинг учун ҳам юртимизда яшаб келаётган ёшу қари ушбу айтилган сўзлардан келиб чиқиб, ўз ишларини ташкил этишмоқда.

Айниқса, шу сўзлар орқали тадбиркорларимизга билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, улар ўзларининг фаолиятини янада фаоллаштириш билан бир қаторда, янги иш ўринлари ташкил этишни ҳам олдиларига мақсад қилиб қўйдилар.

Шу жумладан, Адлия вазирлиги рахбарияти томонидан бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш ва ривожлантиришни амалга ошириш мақсадида, биринчи навбатда тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилишга ҳамда улар олдида турган тўсиқларни бартараф этишга эътибор қаратилиб келинмоқда.

Хусусан, биргина жорий йилнинг январь-февраль ойлари мобайнида   тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ва ривожлантиришнинг самарадорлигини ошириш, Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорларнинг амалда тўғри тадбиқ этилишини таъминлаш, кенг жамоатчиликка унинг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида адлия органлари ходимлари томонидан жами 1.106 та тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шу жумладан 40 маротаба ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилди.

Шундан оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган тарғибот тадбирлари 296 тани ташкил этиб, уларнинг 86 таси телевидение орқали, 84 таси радио, 64 таси газета ва 3 таси журнал орқали чиқишларни ташкил этади.

Бундан ташқари, амалга оширилган жами оғзаки тарғибот тадбирлари 770 тани ташкил этиб, уларнинг 347 тасини маърузалар, 305 тасини давра сухбатлари, 117 тасини семинар йиғилишлари ва 1 тасини илмий амалий конференция ташкил этади.

Ўтган давр мобайнида вазирлик томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида, фаолият кўрсатмаётган ва зарар кўриб ишлаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди. Натижада 427 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланиб, 1.148 та янги иш ўринлари яратилди.

Адлия органларида ташкил этилган махсус 1-008 рақамли “Ишонч телефони”га ўтган даврда тадбиркорлик субъектларидан  98 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 87 таси кўриб чиқилиб ҳал этилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Истиқлол” хусусий фирмаси раҳбари Н.Сафарованинг кредит олишни сўраб 2017 йил 8 февралда “Ишонч телефони”га қилган мурожаатини кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан “Ҳамкорбанк” АТБ бошқарувчиси номига  2017 йил 10 февралда тақдимнома киритилиб, тадбиркорлик субъектига жами 100.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Бундан ташқари, ҳудудий адлия органлари томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида
 17 та ташкилотларида       92 та назорат тадбирлари амалга оширилиб, жами 12.217 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Хусусан, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларининг 3796 тасига ички ишлар идоралари, 3004 тасига “Ўзбекэнерго” АК тизимидаги идоралар, 1717 тасига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 1381 тасига давлат солиқ идоралари, 287 тасига давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, 64 тасига тижорат банклари ва 1968 тасига бошқа назорат қилувчи идоралар томонидан йўл қўйилган.

Мазкур назорат тадбирлари натижасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича адлия органлари томонидан 223 та тақдимнома ва 150 та огохнома киритилди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки ноқонуний аралашиш ҳолатлари юзасидан 80 нафар мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судларга юборилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини судлар орқали ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг манфаатларини кўзлаб 6,2 млн. сўмни ундириш юзасидан 109 та даъво аризалари киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида 159 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шу жумладан 6 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат қилувчи идораларнинг 6 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди.

Ўтказилаётган ўрганишлар айрим назорат қилувчи органлар томонидан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун ва текширишларни тартибга солишга қаратилган бошқа қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, адлия органлари назорат қилувчи органлар томонидан жами 29 та тадбиркор фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилганлигини, 171 та ҳолатда эса текширишлар ўтказиш тартиби бузилганлигини аниқлади.

Ноқонуний текширишларга Тошкент шаҳрида 25 та, Хоразмда 3 та ва Наманганда 1 та ҳолатларда йўл қўйилган.

Юқоридаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан адлия органлари томонидан киритилган таъсир чораларига асосан  87 нафар айбдор шахслар интизомий, 80 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 6 та ноқонуний қабул қилинган қарорлар бекор қилинди.

Жумладан, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 2016 йилнинг 7 июнь куни “Муродбек” ФХ фаолиятида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи комиссиянинг рухсатисиз текшириш ўтказилгани ҳолати бўйича адлия органи томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, ЖИБ Янгиқўрғон туман судининг 2017 йил 15 февралдаги қарори билан бўлим бошлиғига МЖтКнинг 2412-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг
5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Бир сўз билан айтганда, хусусий сектор нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг, фаровонликка эришишнинг муҳим омилига айланди. Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланди.

                Бу юртимиз иқтисодиёти жадал ривожланаётгани, экспорт салоҳияти юксалаётгани, обод ва кўркам қиёфа касб этаётганида, халқимизнинг фаровон турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, қабул қилинган қонунда белгиланган нормаларнинг тўлақанли ишлаши келгусида тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаш ҳамда улар олдидаги турли тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга хизмат қилади.

 

С.Тоғаев,

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

 


Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг молия-хўжаликфаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилиш бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда, 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313, 317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда)

XVI1 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик

2411-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, —

энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2412-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2413-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2414-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, —

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2415-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш, —

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2416-модда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш

Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, —

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2417-модда. Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш

Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш, —

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2418-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш

Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, —

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2419-модда. Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва муддатларини бузиш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини бузиш, худди шунингдек давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш, —

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

24110-модда. Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш

Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, —

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

24111-модда. Кўчмас мулкни бузиб ташлаш тартибини бузиш

Олиб қўйилаётган ер участкасидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни зарарнинг ўрнини мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлаш, —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(иккинчи бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан XVI1 боб билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384-модда, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 51-52-сон, 498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17-18-сон, 171-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 94-модда, 16-сон, 116-модда, 117-модда, 28-сон, 263-модда, 37-38-сон, 366-модда, 39-сон, 390-модда, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553-модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда)

XIII1 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар

1921-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2411-моддаси.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.

1922-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддаси.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг III-бўлими («Солиқ назорати»), Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 39-моддаси, «Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1573, 06.05.2006 й.), «Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1712, 03.09.2007 й.).

1923-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2413-моддаси.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1924-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2414-моддаси.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

1925-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2415-моддаси.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1926-модда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш

Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2416-моддаси.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1927-модда. Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш

Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2417-моддаси.

1928-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш

Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2418-моддаси.

1929-модда. Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш

Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран;

б) кўп миқдорда;

в) тамагирлик йўли билан;

г) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти пора эвазига оғдириб олишни амалга оширган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

19210-модда. Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш

Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 611-моддаси.

Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти хизматчисининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

19211-модда. Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш

Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, яъни нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

(XIII1 боб Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 37-сон, 408-модда; 2006 й., 14-сон, 110-модда; 39-сон, 385-модда; 2007 й., 1-2-сон, 3-модда; 3-сон, 21-модда; 14-сон, 132-модда; 15-сон, 154-модда; 31-32-сон, 315-модда; 50-51-сон, 506-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда, 38-сон, 328-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда)

14-модда. Зарарни қоплаш

Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.

Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.

Қаранг: суд амалиёти.

15-модда. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин.

(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 167-модда; 2006 й., 28-29-сон, 263-модда; 2009 й., 52-сон, 558-модда)

3. Қуйидагилар белгилансин:

давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши лозим;

зарарларнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан ана шу етказилган зарар учун айбдор бўлган давлат органларининг мансабдор шахсларига, қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорларда юкланиши мумкин;

тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги хўжалик низолари хўжалик суди ёки ҳакамлар суди томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди ва Савдо-саноат палатаси бир ой муддатда белгиланган тартибда «Ҳакамлар суди тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин ва бунда тадбиркорлик субъектлари ҳамда бирлашмаларининг ўзлари томонидан ҳакамлар суди ташкил этилиши назарда тутилсин.

Тошкент ш.,

2005 йил 14 июнь,

ПФ-3619-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 226-модда; 2016 й., 28-сон, 335-модда)

Тошкент ш.,

2014 йил 13 май,

120-сон

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

5. Ушбу Низом билан зиммасига суд қарорларини ижро этиш доирасидаги муайян мажбуриятлар ва ҳаракатларни бажариш юкланган давлат органлари ва мансабдор шахсларга суд тартибидан ёхуд шикоят қилиш ёки протест келтириш тартибидан ўзгача тарзда суд ҳужжатини ижро этмаслик, ижро этишни тўхтатиб туриш ёхуд ижро этишга бошқача тарзда тўсқинлик қилиш тақиқланади. 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонига

ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қабул қилинган Фармони, энг аввало, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.

Хусусан, Фармон «кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик»ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.

Ушбу мақсадларда давлат органларига, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларга:

ўз фаолиятида белгиланган талабларнинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш, шу муносабат билан ўз вазифаларини ва ваколатларини танқидий қайта кўриб чиқиш;

тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш топширилди.

Ушбу норма давлат органларига айбдор ходимларга нисбатан нафақат интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликнинг энг қатъий чораларини қўллаш мажбуриятини юклабгина қолмасдан, балки тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита ушбу ходимлардан ундирилишини таъминлашни ҳам юклайди.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ноқонуний текширишларни ташкил этишга ва уларни ўтказишга, айниқса, давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти асоссиз тўхтатилишига ва зарар етказилишига йўл қўймасликка йўналтирилган.

Фармонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишдан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга йўналтирилган давлат назоратининг принципиал жиҳатдан янги бир қатор механизмлари белгиланмоқда.

Жумладан, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги илгари кўрилмаган чоралар жорий этилади:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади, бундан юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар мустасно;

шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади.

Шундай қилиб, назорат қилувчи органлар эндиликда режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини таъминлаш мақсадида фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолади. Бундай текшириш фақат Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин ва текшириш муддати бир иш куни билан чекланган.

Шу билан бирга, Фармон маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлини давом эттириб, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахсларни, улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилиш каби тубдан янги чораларни назарда тутади.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланган.

Кўрсатиб ўтилган нормалар тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради, бу чора уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга ҳам йўналтирилган.

Шу муносабат билан Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига ва бир қанча бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарига беш йил мобайнида улар рўйхатдан ўтказилган санада амалда бўлган солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларни қўллаш ҳуқуқи берилади.

Шуни қайд этиш зарурки, ушбу имтиёз инвестиция сифатида киритилган маблағлар миқдоридан қатъи назар, хорижий инвестициялар иштирокидаги барча корхоналарга татбиқ этилади.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан Парламент назорати шаклларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ушбу институт тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашда, давлат тузилмалари билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифодалашда муҳим ўрин тутади.

Фармон қоидаларини амалда рўёбга чиқариш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбир амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Хусусан, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида умумий эътироф этилган халқаро стандартлар асосида бир қатор қонунларни, шу жумладан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида», «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида», «Давлат харидлари тўғрисида» ва «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонунларни қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Дастурга мувофиқ жиноят ишлари бўйича текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартибининг аниқ ҳуқуқий тартиботини белгилаш учун «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга, Жиноят-процессуал кодексига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тадбиркорлик субъектлари фаолиятига, шу жумладан, жиноят ишлари доирасида тергов қилишни амалга оширишда ноқонуний аралашиш имконини берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга кўмаклашади.

Бундан ташқари, Дастур тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ жиноят қонунчилиги нормаларини янада эркинлаштириш, жиноятлар содир этилиши натижасида етказилган зарарни аниқлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишнинг ягона мезонлари ва асосларини белгилаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилишини назарда тутади.

Солиққа тортиш тизими ва божхона ишини такомиллаштириш, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ва халқаро рейтингини ошириш соҳасида Дастурда қуйидагиларга йўналтирилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга доир тадбирлар мўлжалланган:

валютани тартибга солиш ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, банк фаолиятини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ғовларни бартараф этиш;

солиқ маъмурчилигининг сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш;

тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш;

ҳуқуқбузилишларининг олдини олишнинг асосий механизмларидан бири ва қонунга итоаткор тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолияти кафолати сифатида аудиторлик ташкилотлари ва солиқ маслаҳатчиларининг хизматлар сифати учун жавобгарлигини ошириш ва улар томонидан тақдим этиладиган хулосаларнинг ишончлилиги юзасидан улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Дастурда тадбиркорлик субъектларига ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги вазифа ва ваколатларни босқичма-босқич суд органларига ўтказиш йўли билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилишни кучайтириш чоралари режалаштирилган.

Ушбу чоранинг амалга оширилиши тадбиркорлик субъектини текширган назорат қилувчи орган томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни мустақил кўриб чиқиш ва бу орқали маъмурий ишларни кўриб чиқишдаги бетарафлик ва холисликка таъсир кўрсатувчи амалиётнинг бартараф этилишига йўналтирилган.

Дастур, шунингдек, хўжалик судлари тизимига суд мажлисларини аудио ва видео қайд этиш механизмларини жорий этиш тадбирларини, қабул қилинган қарорларнинг веб-сайтларда эълон қилинишини, ҳакамлар суди қарорларини мажбурий ижро этишга ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза беришда тадбиркорлик субъектларини давлат божи тўлашдан озод этишни ҳам ўз ичига олади.

«Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш доирасида давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларини кенгайтириш бўйича комплекс тадбирлар мўлжалланган. Хусусан, Дастур тадбиркорлик субъектларига фақат давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтиришни назарда тутади.

Шу билан бирга, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда техник талаблар (санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, стандартлаштириш ва бошқалар) каби махсус норматив ҳужжатларни, самарасиз, эскирган ва бозор механизмларининг ўрнини эгаллаб олган нормаларни бекор қилиш юзасидан танқидий қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Фармоннинг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан белгиланган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш имконини беради.


Бизнес юритиш шароитларини яхшилаш – юртимиз фаровонлигини таъминлашдир

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан давлат хўжалик соҳасидаги режага асосланган иқтисодиёт тизими танқидий таҳлил этилиши натижасида мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб дунё тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш дастури ишлаб чиқилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда мулкчиликнинг турли шаклларини жорий этиш ва уларнинг тенглигини ҳуқуқий кафолатлаш, мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини айнан ушбу хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши ҳам Асосий Қонунимизда мустаҳкамланган. Конституциямизнинг 53-моддасида: «бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва хуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди», деб белгилаб қўйилгани кишиларда мулкка нисбатан тамоман янги дунёқарашнинг шаклланишига олиб келди.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқларини, айниқса, унинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишга кўмаклашиш, тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, бу борада давлат органларининг фаолиятини айнан шу соҳага йўналтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилгани қувонарлидир.

Ҳеч шубҳасиз, миллий иқтисодиётимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг ортиб бораётгани ички бозорни рақобатбардош ва сифатли товарлар билан тўлдириш, замон талабларини инобатга олган ҳолда хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, экспорт таркибида жаҳон бозорларида харидоргир, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни кўпайтириш, аввало? ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш ва шу асосда аҳоли даромади ҳамда фаровонлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлди.

Бугунги кунда мамлакатимизда иш билан банд бўлган жами аҳолининг 80 фоиздан кўпроғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилмоқда. Мавжуд барча хўжалик субъектларининг 90 фоизидан ортиғини кичик бизнес корхоналари ташкил этади. Ҳозирги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 57 фоизга яқини, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 22 фоизи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 98 фоизи айнан шу соҳа кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мамлакатимизда бозор муносабатларини босқичма-босқич жорий этиб бориш, бу йўналишда авваламбор ҳар бир шахсда мулкка нисбатан эгалик ҳиссини шакллантириш, ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишдан манфатдор бўлиш масаласига давлат сиёсати даражасидаги эътибор туфайли катта натижаларга эришилмоқда. Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти 1200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмоқда.

Хусусий мулкдорлар манфаатларини янада кенгроқ тушунтириш, уларнинг жаҳон хўжалигидаги мавқеини кўрсатиш мақсадида республикамизда сўнгги йилларда турли нуфузли халқаро табдирлар ҳам ўтказиб келинди. Хусусан, пойтахтимизда 2012 йилнинг 12-14 сентябрь кунлари “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзуида ўтказилган халқаро конференцияда дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатидан қарийб 250 нафар давлат ва жамоат арбоблари, бизнесменлар, олим ва экспертлар, нуфузли халқаро молия ташкилотларининг вакиллари иштирок этган ушбу нуфузли анжуман, авваламбор, Ўзбекистонда барқарор иқтисодиётни шакллантириш ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим бўғини сифатида кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни юксалтириш борасидаги илғор тажрибани ўрганиш, халқаро ҳамжамиятни мамлакатимизда ушбу соҳада эришилаётган ютуқлар билан кенг таништиришга бағишлангани билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

Конференция ғояларини амалда таъминлаш, тадбиркорлик эркинлигини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг 2015 йил 15 майда “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725 сонли Фармони қабул қилинди.

Фармонда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини кучайтириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш,хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Юқоридаги Фармон ижросини таъминлаш мақсадида эса қабул қилинган ва 2015 йилнинг 21 август куни кучга киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан амалдаги 10 та кодекс ва 33 та қонунга ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилди, мансабдор шахсларнинг масъулияти янада оширилди. Ушбу қонун ҳужжатларига мувофиқ республикамизда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди, уларнинг молиявий хўжалик фаолиятини фақат солиқ органлари текшириши, тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай ҳуқуқий таъсир чораларининг фақат суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди. Бундан ташқари, барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ва мулкдорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий қилинди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда тадбиркорлик эркинлигига мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги, тадбиркорлик фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ортиқча аралашувларининг олдини олиш борасида кўрилаётган муҳим чора-тадбирларнинг яққол самарасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 октябрь куни эълон қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони:

биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларини кучайтиришга оид ғояларининг ифодалаганлиги;

иккинчидан, мантиқан шу кунга қадар тадбиркорлик ва хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган ҳужжатларда белгиланган муҳим қоида ва тамойилларни амалда таъминлашнинг янги ва таъсирчан механизмларини белгилаб берганлиги;

учинчидан, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш механизмларини кўрсатиб берганлиги;

тўртинчидан, хусусий мулкдорлар синфини мамлакат иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида уларнинг барча имкониятларини рўёбга чиқаришга қаратилган ва ислоҳотларга янада туртки берган муҳим ҳужжат сифатида бошқа ҳужжатлардан ажралиб туради.

Мазкур фармондан давлат кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларни ўзининг манфаатли ва энг ишончли шериги сифатида қараётгани, тадбиркорларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик сиёсати таклиф этилаётгани кўзга ташланади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш вазифаси белгилаб берилди.

Маълумки, бозор иқтисодиёти турли мулкчилик шаклларининг амалда бўлиши, чекланмаган миқдорда мулкка эга бўлиш ва хусусий мулкдан давлат ва жамият эҳтиёжлари йўлида эркин фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларининг давлатнинг турли назорат фаолиятидан холи бўлиши, давлат-режали иқтисодиётдан муқобил равишда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш орқали эркин рақобат муҳитига асосланган ижтимоий жамият сари боришни тақозо этади. Шу мақсадларда фармонда тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турларининг бекор қилиниши, юридик шахслар тугатилаётганида, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ қисқа текширувлар ўтказиш тизимига ўтилиши “давлатнинг бош ислоҳотчи” тамойилининг амалда намойиши ҳисобланади.

Ривожланган ва бозор қонуниятлари асрлар давомида жорий этиб келинаётган давлатларда ҳам барча тадбиркорларнинг билимини ошириш, уларни фаолиятга йўналтириш, махсус тайёргарликдан ўтказиш орқали замонавий тадбиркор қилишнинг имкони йўқ. Тадбиркор ўз хатоси ва камчиликларидан сабоқ чиқариб, турли уриниш ва йўқотишлардан хулоса қилиб, бозор муҳитининг нозик қирраларини ўрганиб, ундан сўнг мустаҳкам пойдеворга эга бўлган ишбилармонга айланиши сир эмас. Шу боис ҳам фармонда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаганда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилишининг белгилаб қўйилгани давлатимизнинг инсонпарвар эканлигидан далолат беради.

Айниқса, фармонда Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (омбудсман) институтининг ташкил этилиши тавсия этилгани катта воқеа ҳисобланади.

Дунё парламентаризми мамлакатда жамият барқарорлиги эришиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шахс ва давлатнинг ўзаро мувозанатини ўрнатиш борасида катта тажрибага эга. Мамлакатимизда ҳам тадбиркорликнинг парламент назоратида бўлиши, мансабдор шахслар, назорат қилувчи ва фаолиятга рухсат берувчи идораларнинг турли қонунсиз ҳаракат ёки ҳаракатсизликлардан тийилишига эришиш мақсад қилиб олинмоқда.

Тадбиркорлик соҳасида Омбудсман институтининг жорий этилиши ўз-ўзидан кичик ва ўрта бизнес субъектларининг нафақат давлат органлари билан ишончли ҳамкорлик қилиши, балки вккиллик органи доирасида ҳам ҳимоясини таъминлашга қаратлган давлат сиёсати юритилиши мумкинлигини кўрсатади. Омбудсманнинг тадбиркорлик субъектларига оид қонунчиликни такомиллаштиришга кўмаклашиши, тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилаётганда уларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш йўлларини таклиф этиш, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан парламент номидан назоратни амалга ошириш каби ваколатларга эга бўлиши иқтисодиёт соҳасидаги энг муҳим институционал ўзгаришлардан ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги фармон мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтириш, жаҳон бозорида кичик ва ўрта бизнес субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш, замонавий ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, ички инвестицияни ривождантириш, яъни барча ички заҳираларни ишга солиш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаша, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, мамлакатимизни тезроқ иқтисодий ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига хизмат қилади.

Б.Тошев, Юристлар малакасини оширишm маркази кафедра мудири, юридик фанлар доктори



Тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштириш долзарб вазифа

Фуқароларнинг мулкка эркинэга бўлиш ва тадбиркорликни ривожлантириши билан боғлиқ ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36- моддасида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади” деб ёзиб қўйилган. Конституцияда кафолатланган мана шу ҳуқуқ мамлакатимиз аҳолисининг иқтисодий фаол қисмини, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хохиши билан таваккалчилик қилиб, товарлар ишлаб чиқариш ва уларни ўтказиш (хизматлар кўрсатиш) орқали инсонларнинг моддий ва манавий эҳтиёжларини қондиришга, уларнинг турмуш тарзини янада бойитишга имконият яратади.

Республикамиз фуқароларининг тадбиркорлик билан боғлиқ ҳуқуқлари ва тадбиркорлик тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида баён қилинган бўлиб, 3 моддада “Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият” деган тушунча билан изоҳланган.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 24-моддасида эса “фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир” деб қайд этилган

Мамлакатимиз мустақиллиги йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, мулкчиликнинг барча шакллари конституциямизда тенг деб эътироф этилиши, мулкчилик ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор қонунларни қабул қилиниши, иқтисодиётимизга бозор муносабатларини жорий этилиши республикамизда кенг қатламли тадбиркорлар ва мулкдорлар қатламини вужудга келишига омил бўлди. Айниқса, бозор муносабатлари шароитида хусусий мулк ва тадбиркорликнинг афзал жиҳатлари намаён бўлиб бориши, давлат томонидан уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан берилган кафолатлар тадбиркорлар ва хусусий мулкдорлар синфининг кенгайиб бориши ҳамда бозор муносабатларининг асосий қонуни ҳисобланган талаб ва таклиф тадбиркорликда рақобатнинг кучайиши амалда хусусий мулк мақомини тубдан ўзгаришига олиб келди.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва мулкга эгалик қилиш ҳуқуқлари конституциядан ташқари бир қатор бу соҳада қабул қилинган қонунлар, қонун ости актлари, халқаро конвенциялар ва битимлар, миллий қадриятларимизда ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, 2012 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ 336-сонли, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи ҳақли эканлиги, қонунларда кўзда тутилган ҳолларда, мулкдорнинг зиммасига бошқа шахсларнинг унинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиши мумкинлиги, мулкдор қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар ва доира чегарасида ўзига тегишли мулкий ҳуқуқни амалга ошириш пайтида фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида улар билан шартнома тузишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Шунингдек, фуқаронинг меҳнатидан фойдаланишга асос бўлган мулкнинг қай шаклда эканлигидан қатьий назар, фуқаро Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар ва кафолатлар билан таъминланиши ҳам қонунда кўрсатиб ўтилган.

Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш конституциявий ҳуқуқи тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар тушунчасисиз тўлиқ ҳисобланмаслиги мумкин, Шунинг учун ҳам тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар деганда- тадбиркорлик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган, у билан узвий боғлиқ ҳолатда ташкилий-мулкий характерга эга бўлган, ҳамда давлат томонидан тартибга солинадиган муносабатлар тушунилади.

Шу билан биргаликда тадбиркорлик ҳуқуқларини амалга ошириш кўп ҳуқуқ соҳаларини қамраб олувчи юридик вазифа ҳисобланиб, у ўзига конституциявий, маъмурий, фуқаровий, молиявий, меҳнат ва жиноят ҳуқуқий каби ҳуқуқ соҳалари механизмларини ўз ичига олади. Тадбиркорлик фаолиятининг конституциявий тартибга солиш вазифаси, қонун устиворлиги конституциявий принципи талаблари асосида, тадбиркорлик ва хусусий мулк соҳасида давлат органларининг улар фаолиятига аралашмаслиги, тадбиркорликда эркин рақобатни рағбатлантириши, тадбиркорлик соҳасини монополиялаштиришига йўл қўймаслиги каби тамойилларда ўз аксини топган.

Хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳимоя қилиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг 
2015 йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунида батафсил ўз ифодасини топган. Хусусан, ушбу Қонун билан тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик янада либерллаштирилиб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги, Фуқаролик, Фуқаролик-процессуал, Хўжалик-процессуал, Мехнат, Солиқ, Уй-жой кодексларига ва бир қатор бошқа қонун ҳужжатларига хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолиятини кафолатловчи ҳамда улар фаолиятига ноқонуний аралашишларни чеклаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Масалан, амалдаги Жиноят кодексининг Махсус қисми янги XIII1Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар” деб номланган10 та янги моддаларни қамраб олган ( 1921-192 11 –моддалар) билан тўлдирилиб, унда хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш каби бир қатор қилмишлар учун жиноий жавобгарик белгиланди.

Худди шу мазмундаги қўшимчалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам киритилиб, у янги “XVI1 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” деб номланган янги боб билан тўлдирилиб, унга ҳам 10 та янги худди Жиноят кодексининг XIII1-бобидаги жиноят таркибларида кўрсатилган номлардаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган 2411-24111-моддалар киритилди. Меҳнат кодексига ходимларни ишга ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга оид, фуқаролик қонунчилигига мулкий зарарни коплаш ва муҳр масалларига оид, хўжалик-процессуал қонунчиликка корпоратив низолар бўйича даъволар ва мухрлар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Энг муҳими ушбу Қонун билан ҳусусий мулк эгалари ва тадбиркорлар жуда катта имтиёзлар ва преференциялар берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унда: «Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органларига, давлат статистика органларига, банкларга ва бошқаларга) ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади» деб белгилаб қўйилган.

Тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бериш ва улар фаолиятига мансабдор шахслар томонидан ноқонуний аралашиш ҳолатларига чек қўйишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу Фармон энг аввало хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатдан янги даражага ўтишидан далолат беради.

Ушбу Фармонда тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтататиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш топширилди.

Ундан ташқари Фармонга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишидаги қонунлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи махсус орган омбудсман институтини ташкил этилишини назарда тутилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Шу билан бирга, Фармон маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштиришни, биринчи марта ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган тадбиркорларга ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйҳатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахсларни, улар томонидан етказилган зарар қопланган ва ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилган тақдирда жавобгарликни барча турларидан озод этишини назарда тутади, ушбу тоифага кирувчи шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ жиноий жазо турини қўллаш тақиқланади.

Бундан ташқари, тадбиркорларга нисбатан жиноий жавобгарлик институти янада либераллаштирилиб, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланган.

Шунингдек, мазкур Фармон асосида комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида умум эътироф этилган халқаро стандартлар асосида бир қатор қонунларни, шу жумладан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги каби қонунларни қабул қилиш ҳам назарда тутилган.

Г.Алимов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири ю.ф.н,доцент



Тадбиркорликка яратилаётган янги қулайликлар

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида қонун ҳужжатларининг такомиллашуви изчиллик билан давом қилмоқда.

Бу борада 2016 йил 5 октябрь куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармон навбатдаги муҳим қадам бўлади.

Мазкур Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, улар фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Ушбу талабдан келиб чиқиб, давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларга тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини, ўз вазифалари ва ваколатларининг танқидий таҳлили асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ҳамда уларга йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирларни такомиллаштиришга ва уларнинг самарадорлигини оширишга доир асосланган таклифларни киритиш, тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қатъий бажарилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарни бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш вазифалари топширилди.

Эндиликда давлат органларига айбдор ходимларга нисбатан нафақат интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликнинг энг қатъий чораларини қўллаш, балки тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита ушбу ходимлардан ундирилишини таъминлаш мажбурияти ҳам юклатилади.

Ушбу чора-тадбирлар ноқонуний текширишларни ташкил этишга ва уларни ўтказишга, айниқса, давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти асоссиз тўхтатилишига ва зарар етказилишига йўл қўймасликка йўналтирилган.

Шу билан бирга мазкур Фармонга мувофиқ 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига бир қатор янги қулайликлар жорий этилиши белгилаб қўйилди.

Хусусан ушбу санадан бошлаб юридик шахсларнинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлардан ташқари тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади.

Эндиликда режадан ташқари қисқа муддатли текширишларнинг янги тартиби жорий этилиб, унга кўра бундай текширишлар фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун уларнинг жавобгарлик масаласини ҳам анча эркинлаштириш назарда тутилмоқда.

Жумладан, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этиладилар.

Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этиладилар.

Қолаверса келгусида тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмайди.

Булардан ташқари, ушбу Фармонда тадбиркорлик субъектлари учун янги ва янада қулай бўлган имтиёз ва преференциялар жорий этилиши кўзда тутилган.

Хусусан, хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилади.

Тадбиркорлик субъектлари ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берган тақдирда давлат божи тўлашдан озод этиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларни экспорт қилиш бўйича контрактлардан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб валюта назорати органлари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан бекор қилинади, шунингдек экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат илгари худди шундай товар учун айнан сертификат олган аризачига бир иш куни мобайнида берилади.

Мазкур қоидаларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбир амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Мазкур Комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида, тадбиркорлик субъектларини текширишларни қисқартириш ва ударнинг фаолиятига асоссиз аралашишларни олдини олиш, тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштириш, солиққа тортиш тизими ва божхона ишини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини суд орқали ҳимоя қилинишини кучайтириш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш ва бир қатор янги қонунларнинг қабул қилиниши ҳамда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда тегишли манфаатдор давлат органлари томонидан Мазкур Комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга киришилган. Келгусида амалиётга жорий этилиши назарда тутилаётган бундай қулайлик ва шароитлар тадбиркорлик субъектлари учун ўз фаолиятини эркин амалга ошириш ва уларнинг ривожланишга катта маънавий куч ва далда бўлиши, бизнесни юритиш ва инвестициявий жозибадорлик, республикамизнинг халқаро рейтинги ҳамда аҳоли фаровонлигининг бунданда ошишига хизмат қилади.

Ш.Хўжаниёзов,  Хоразм вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи



Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштирилиши – давр талаби

Маълумки, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган тизимли ва босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон сўнгги йилда бизнес юритишни енгиллаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича етакчи ўнта мамлакат қаторидан жой олди. Мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 октябригача бўлган маълумотга қараганда, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 230 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари фаолият олиб бормоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида бир йилда қарийб 470 дан ортиқ кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

Агар истиқлолнинг дастлабки йилларида республикамиз ялпи ички маҳсулотида тадбиркорлик ва хусусий бизнеснинг улуши 1%га етар-етмас бўлган бўлса, ўтган 25 йил мобайнида бу кўрсаткич 56 фоиздан ошди.

Бугунги кунда юртимизда иш билан банд аҳолининг 80 фоизга яқини айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилмоқда. Ҳар йили мамлакатимизда яратилаётган 1 миллионга яқин иш ўрнининг катта қисми айнан тадбиркорлик, хусусий бизнес ҳиссасига тўғри келаяпти. Мазкур далилларнинг ўзиёқ тадбиркорлик ва хусусий мулк мамлакатимиз ҳаётида ҳал қилувчи кучга, иқтисодиётимизнинг локомативига айланганини яққол тасдиқ-лайди. Шундай экан, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада юқори даражага кўтариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсиз-лиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, тадбир-корликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга объектив зарурат юзага келган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М.Мирзиёев томонидан 2016 йилнинг 5 октябрда имзоланган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон бу борада кўпчилик тадбиркор-ларни ўйлантириб, қийнаб келаётган муаммоларни тўлиқ бартараф этишга қаратилганлиги ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишлари ва давлат органларининг биринчи даражали вазифалари белгилаб берилганлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Мазкур Фармон кенг жамоатчилигимиз, аҳолининг барча қатламлари вакилларининг кучли эътиборини тортди ва халқимиз томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жуда кенг эркинлик берилмоқда, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашуви тубдан қисқартирилмоқда, тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинмоқда.

Фармондатадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифалари белгилаб қўйилганлиги унинг муқаддам қабул қилинган шу тоифадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқланувчи ўзига хос жиҳати ҳисобланади. Унга кўра, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, тадбиркорлик фаолиятида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифалари сифатида аниқ белгилаб қўйилди. Ушбу мақсадларда давлат органларига, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларга аниқ вазифалар юклатилди.

Шу ўринда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, энг аввало, фуқароларнинг тадбиркорликда эркин иштирок этиши учун мутлақ кафолатларнинг яратилиши, тадбиркорликнинг давлат томонидан рағбатлантириб борилиши, тадбиркорлик фаолиятига давлат органларининг аралашувини максимал даражада қисқартирилиши, уларга умуман ҳалақит берилмаслиги, тадбиркорлар давлат органлари тарафидан ҳеч қанақа босим ёки салбий таъсирни ҳис қилмайдиган, ташаббусларнинг рағбатлантирилиши қара-тилган муҳитнинг яратилиши, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан сўзсиз амалга оширилиши кабиларда намоён бўлади. Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик беришнинг ҳуқуқий кафолатлари ва уларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Хусусан, Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш тавсия этилди ва мазкур Институтга айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик берилишини таъминлашга қаратилган муҳим ваколатлар берилди. Дарҳақиқат, хорижий давлатлар тажрибасида ҳам камдан-кам учрайдиган мазкур тузилма ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлардан мустақил бўлиб, унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида ташкил этилиши ҳам тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилинишига хизмат қилади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик беришнинг муҳим кафолатлари сифатида 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинишини кўрсатиш ўринли бўлади. Шу ўринда юридик шахсларнинг тугатилаётганида, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар бундан мустасно. Қолаверса, шу даврдан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари фаоли-ятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинишимолия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этилиши, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилиши, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмаслиги кабиларни кўрсатиш мумкин.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик берилишининг муҳим кафолати сифатида Фармонда мутассади ташкилотларга банк фаолия-тини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, давлат органлари томонидан тижорат банклари фаолиятига, биринчи навбатда, кредит сиёсатига маъмурий аралашувларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик, мижозларнинг ўз пул маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлашга қаратилган асосланган таклифларнинг ишлаб чиқилишга оид вазифалар юклатилганлигини кўрсатиш мумкин.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда банк тизимини эркинлаштириш, ислоҳ қилиш ва унинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдаги ролини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан юқори баҳоланиб келинмоқда. Хусусан, дунёнинг 189 та мамлакати орасида “Кредитлар олиш индекси” бўйича Ўзбекистон 42-ўринни эгаллади. Албатта бу борадаги ислоҳотлар кейинги даврда ҳам такомиллаштирилиб, тадбиркорларнинг банк хизматларини кўрсатиш борасидаги имкониятлари янада кенгайтирилади. Бироқ бугунги кунда банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида, жумладан тижорат банклари капиталига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, пировардида, банкларни бошқарув тизимини хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш талаб этилмоқда. Ундан ташқари, тадбиркорларга кредитлар ажратиш механизмини янада соддалаштириш, шу жумладан банкка бормасдан масофадан туриб электрон ариза орқали тижорат банкларига мурожаат қилиш ишларини кенгайтириш тақозо этилади. Шу билан бир қаторда, ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, банк мижозларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, мижозларни банкка келмасдан туриб, масофадан экспорт-импорт операциялари бўйича ўз ҳисобварақларидаги чет эл валютасида тўловларни амалга ошириши имкониятини яратиш ҳам давр талабига айланди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинликнинг берилишида Фармонда белгиланган республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлан-тирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этиш муҳим ўрин тутади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Фармонда белгиланган мазкур вазифани самарали ижро этилишини таъминлаш учун мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарнинг эҳтиёжларини қондириш масаласига алоҳида эътибор берилиши талаб этилади. Шу мақсадда мамлака-тимизнинг етакчи тижорат банклари томонидан халқаро молия ташкилот-ларининг, хусусан, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Корея Эксимбанки, Хитой тараққиёт банки ва бошқа қатор хорижий молия институтларининг чет эл валютасидаги маблағларини жалб этиш, тадбиркорлар учун ҳамда мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш учун инвестициявий кредитларни йўналтириш ишларини янада кучайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг кредит линияси ҳисобидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилиши, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш фонди томонидан тадбиркорларнинг хорижга маҳсулот экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ишларнинг кучайтирилиши бу борада амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалардан ҳисобланади.

Фармоннинг яна бир муҳим жиҳати унда давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифалари сифатида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, улар-нинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик назарда тутилди.

Таъкидлаш керакки, бошқа соҳада бўлгани каби иқтисодиёт соҳасида ҳам ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим амалий ва тарбиявий аҳамият касб этади. Зеро, тадбиркорлик фаолиятида қонунбузарликларнинг олди олини-шини таъминлаш жамиятнинг иқтисодий негизини мустаҳкамлайди, бу соҳада соғлом муҳит яратади ҳамда жамиятда қонунийликни таъминлашнинг муҳим кафолати саналади.

Дарҳақиқат, тадбиркор ўз фаолиятида йўл қўйган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилиши ёки унга нисбатан молиявий чораларнинг қўллани-лишидан кўра, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишидан манфа-атдор бўлгани каби, давлат органлари ҳам бу каби ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самара-дорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслигидан манфаатдор бўлиши мазкур Фармоннинг муҳим жиҳатларидан биридир. Шу нуқтаи назарда Фармонда иқтисодиёт соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, улар-нинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмасликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган ҳамда унинг аниқ механизмларини назарда тутувчи бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиш жоизки, “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда белгиланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш борасидаги қўшимча имтиёз ва енгилликлар, маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш борасидаги тадбирлар, давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар зиммасига тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича юкланаётган масъулият ва вазифаларни дунённиг камдан-кам мамлакатларида учратиш мумкин.

Мазкур Фармоннинг амалга оширилиши мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилинишига ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан юқорида даражага олиб чиқишга ва энг муҳими, аҳоли фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

М.Мамасиддиқов, юридик фанлар доктори, профессор 


Катта рағбат, толмас қанот, беқиёс имконият бу!

Тадбиркор эркин, у ҳимояда, у катта имконият эгаси

Маълумки, қайси давлатда ишлаб чиқариш юқори даражада бўлса, бу жараёнга инновацион технологиялар жорий этилса, маҳсулот етиштиришда саноатнинг улуши юқори бўлса, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояланса, шу билан бирга соғлом рақобат муҳити яратилса ўша давлат юксак тараққиётга эришиши айни ҳақиқат. Зеро, юқоридаги омиллар таъсирида АҚШ, Канада, ГФР, Буюк Британия, Франция, Италия, Япония каби давлатлар ўта юксак тараққиётга эришгани тарихдан яхши маълум.

Тадбиркорлик азалдан халқимизнинг қонида бор. Ҳар бир ишни омилкорлик, тадбиркорлик билан бажариш муҳим мезон эканлигини яхши биламиз. Шу маънода, мустақиллик йилларида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш йўлида амалга оширилган салмоқли ишлар халқимизнинг ана шундай юксак фазилатларини қўллаб-қувватлашга бағишланганини эътироф этиш жоиз. Жумладан, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи ишончли норматив-ҳуқуқий база яратилди. Улар моддий-техника ва молиявий ресурслар олишлари учун кенг имкониятлар пайдо бўлди. Бизнес муҳити яхшиланди. Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари ва рухсат бериш тартиботлари анча қисқарди, ҳисобот тизими соддалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга катта туртки бўлди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эса мазкур соҳадаги ислоҳотларни яна бир янги бос­қичга олиб чиқади.

Мазкур Фармонга мувофиқ мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир бешта асосий йўналишлар бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олувчи комплекс Дастур тасдиқланди.

Дастурда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш, текширишларни қисқартириш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишнинг олдини олиш, тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштириш, молиявий ҳамда солиққа тортиш тизими ва божхона ишини такомиллаштириш, тадбиркорларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини кучайтириш, бизнес юритиш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Фармонга асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, жумладан, жиноят иши доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмаслиги, назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги функция ва ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш назарда тутилди.

Маълумки, авваллари тадбиркорлар фаолияти текширилганда ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда барча ишлаб чиқариш ускуналари мусодара қилинар, тадбиркорга нисбатан эса қатъий жавобгарлик масаласи кўрилиб, у бизнес фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан батамом маҳрум этилар эди. Эндиликда мазкур Фармонга кўра, билиб-билмай шундай ноқонуний фаолиятга йўл қўйган тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой ичида етказилган зарар ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, қонуний рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда тегишли тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди. Бу эса халқимизга хос бағрикенглик ва кечиримлилик туйғуларининг мазкур ҳужжатда акс этганини англатади.

Хулоса ўрнида айтганда, мазкур Фармоннинг қабул қилиниши мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилаётганидан, шу қаторда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат эътиборида эканлигидан далолат беради.

У.Исматиллаев, Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими



Юртимизда тадбиркорлар учун янги давр

Мамалакатимизда истиқлол йилларида хусусий мулк даҳлсизлигини ҳимоялаш, иқтисодиётда унинг ўрнини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳитини ва бизнес шароитини янада яхшилашга доир ислоҳатлар изчиллик билан босқичма босқич амалга оширилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов раҳнамолигида хусусий мулкка кенг йўл очиб берилганлиги натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотимиздаги улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошганини алоҳида таъкидлаш лозим. Охирги 4 йил давомида ялпи ички махсулотнинг ўсиш суръатлари 8 фоизни ташкил этмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб борилган ишлари халқаро иқтисодий ташкилотларнинг рейтингларида ўзининг ижобий ифодасини топмоқда. 2015 йилнинг октябрь ойида Жаҳон банки “Бизнес юритиш” рейтингини эълон қилди. Ана шу рейтингда Ўзбекистон фақат бир йилнинг ўзида 
16 поғонага кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади. Шунингдек, жаҳон банкининг маърузасида Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги 10 та давлат қаторидан жой олгани қайд этилган.

Хусусий секторга кенг эркинлик бериш, бюрократик ғовларни бартараф этишга оид бир қатор муҳим меъёрлар амалиётга татбиқ этилгани натижасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан қисқартирилди. Тадбиркорлик субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва уларнинг фаолият юритишини енгиллаштириш билан боғлиқ қонунчилигимизнинг 40 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги тахририда қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратди десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун эса оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган тадбиркорларга асосий таянч бўлиб ҳизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги “ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда уларга асосан амалдаги қонун ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар бунга мисол бўлади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги 10 кодекс ва 33 қонунга тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий сектор фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, соҳага оид қонунчиликни янада либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони навбатдаги катта қадам бўлди.

Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишдан ишончли ҳимоянинг янги бир механизмларини жорий этилишига олиб келди. Ушбу норма давлат органларига айбдор ходимларга нисбатан нафақат интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликнинг энг қатъий чораларини қўллаш мажбуриятини, балки тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита ушбу ходимлардан ундирилишини таъминлашни ҳам юкламоқда.


Ушбу Фармонга мувофиқ 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари томонидан йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланмоқда.

Республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарига беш йил мобайнида улар рўйхатдан ўтказилган санада амалда бўлган солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларни қўллаш каби имтиёзлар берилмоқда. Шуни қайд этиш зарурки, ушбу имтиёз инвестиция сифатида киритилган маблағлар миқдоридан қатъи назар, хорижий инвестициялар иштирокидаги барча корхоналарга татбиқ этилиши фармон билан мустаҳкамланмоқда.

Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш, давлат тузилмалари билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифодалашда вакиллик институтлари муҳим ўрин тутмоқда. Шу мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берган тақдирда давлат божи тўлашдан озод этилиши белгиланиб қуйилди.

Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан белгиланган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш имконини беради.

Ш.Азимов, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси  масъул ходими


   

Барча имкониятлар тадбиркорлар учун

Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан бири хисобланиб, тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ривожлантириш уларга ҳуқуқий кўмаклар бериш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади. Юртбошимизнинг сўнги йиллар давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш уларни фаолиятларида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги тахририда қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратди десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун эса оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган тадбиркорларга асосий таянч бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида бошқарманинг юридик шаҳсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимига жорий йилнинг 6 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари ва давлат идораларидан 93 та хат ва хужжатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг барчаси бўлим томонидан кўриб чиқилди.

Вилоятда жаъми 92 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корҳоналар мавжуд бўлиб, шундан 68 та қўшма корҳоналар, 24 та хорижий корҳоналарни ташкил қилади. Бундан ташқари бўлим реестирида 19 та юридик шахс бирлашмалари, 35 та бозорлар, 8 та солиқ маслаҳатчилари ва 10 та ломбардлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, ҳозирда барчаси фаолият олиб бормоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказилиши амалдаги қонуности хужжатлари талаблари асосида белгиланган икки иш куни муддатида амалга оширилиб, юридик шахсларни рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувохномалар тадбиркорларга берилиши таъминланди.

Хисобот даврида 7 та хорижий корхоналар ва 3 та қўшма корҳоналарни давлат рўйхатидан ўтказилиши, 3 та хорижий корҳона, 7 та қўшма корхона, 1 та акциядорлик бошқарув органи, 2 та ломбардларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди. Мазкур давр мобайнида давлат рўйхатидан ўтказишдан 8.921.440 сўм ҳамда 6250 АҚШ доллари миқдорида давлат божлари ундирилди.

Мухтарам юртбошимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи идоралар томонидан хизматлар кўрсатиш соҳаси янада соддалаштирилиб, бу борада 2015 йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4725-сонли фармони қабул қилиниб мазкур фармон асосида 2015 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш яора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сонли қарори мазкур қарор асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрда “Ўзбекистон Республикаси президентининг “тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 358-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4725-сон Фармони қабул қилиниб, ушбу фармоннинг 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “Ягона дарча” марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклар кўрсатиб бориш вазифалари белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросидан келиб чиқиб, вилоятда ташкил этилган 17 та туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларига Низом талаблари асосида 146 нафар, шундан 17 нафар туман (шаҳар) марказ раҳбарлари ва 129 нафар марказ мутаҳассислари тўлиқ сухбатлардан ўтказилиб, марказ раҳбарлиги лавозимига тайинлаш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимларининг фармойишлари, марказ мутаҳассисликларига ишга қабул қилиш юзасидан марказ директорларининг буйруқлари чиқарилиб, марказ биноларга ахборот стендлари жойлаштирилиб, марказ биноларида давлат хизматлари паспортлари, кўп бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари, давлат хизматлари кўрсатиш механизми тавсифланган расмлар, блок-схемалар ва бошқа график чизмалар, телефон хизмати маркази, электрон почта манзили, тўловлар тўлаш учун банк реквизитлари, ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларни тўлдириш намуналари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар фойдаланиши учун кулай шаклда жойлаштирилиши таъминланди.

Адлия бошқармасининг Юридик шаҳсларни давлат рўйҳатидан ўтказиш бўлимида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 1-8/5-576/8-сонли топшириқ хатига асосан “Ягона дарча” марказларининг кадрлар захираси ва фолият олиб бораётган ҳодимлар базаси тўлиқ шакиллантирилиб, мазкур база хар ойнинг 5 санасига қадарли янгиланиб борилмоқда.

Андижон вилоят адлия бошқармаси Юридик шаҳсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими томонидан хар хафта давомида туман (шаҳар) “ягона дарча” марказларига тадбиркорлик субъектларидан 16 та турдаги давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан рўйхатга олинаётган аризалар ижроси доимий назоратга олиниб, тахлил қилиниб, мунтазам равишда Адлия вазирлигига тақдим этиб борилиши йўлга қўйилган. Хусусан 2016 йил 1 ярим йиллиги давомида 17 та туман (шаҳар) “ягона дарча” марказлари томонидан жами 4.630 та аризалар рўйхатга олиниб, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатилди. Мазкур кўрсатилган хизматлар натижасида тадбиркорлик субъектларнинг 4.219 та мурожаатлари қаноатлантирилиб, лицензиялар, рухсат берувчи гувоҳномалар, техник шартлар ва хулосалар олиб берилишига эришилди.

“Ягона дарча” марказлари томонидан жорий йилнинг 6-ойи давомида 6.042 та марказга мурожаат қилиб келган фуқаролар, тадбиркор бўлиш истагини билдирган колледж битирувчилари ва тадбиркорларга бепул консултациялар берилиши таъминланди.

Вазирлар Маҳкасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандига мувофиқ “Ягона дарча” марказига директор бошчилик қилиши ва тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод қилиниши, “Ягона дарча” маркази мутахассислари эса тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, шунингдек ҳудудий адлия органи билан келишган ҳолда “Ягона дарча” маркази директори томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод қилиниши қатъий белгиланган.

Бироқ, олиб борилган мониторинглар натижасида Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу тартибга риоя қилмаган ҳолда марказ директорини лавозимидан озод этилиб, марказ директори вазифасини вақтинча бажариш Низом талабига зид равишда Адлия вазирлиги билан келишилмаган холда бошқа шахсга юклатилганлиги, Олтинкўл туман “Ягона дарча” маркази томонидан марказ мутахассиси адлия бошқармаси билан келишилмаган ҳолда лавозимдан озод этилганлиги холатлари аниқланиб, қонунбузилиш холатларини олдини олиш бўйича тақдимнома киритилди ва масъул ходимларга нисбатан тегишли жавобгарлик масалалари хал этилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сонли қарори талаблари асосида “Ягона дарча” марказлари шахсий таркиб ходимлари номеклатураси тасдиқланиб, хужжатларни қабул қилиш ва топшириш сектори, давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш сектори, ахборот ва коммуникация технологиялари сектори ва телефон хизмати сектори йўналишлар белгиланиб, мутахассис ходимларнинг разрядлари ва тоифалари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича гуруҳлар белгилаб берилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кўрсатмасига асосан вилоятдаги 17 та туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларининг барча моддий товар қийматликлари тегишли тартибда адлия бошқармаси ходимлари иштирокида тўлиқ хатловдан ўтказилиб, туман (шаҳар) ҳокимларининг фармойишлари чиқарлишига эришилди.

Вилоятдаги 17 та туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларида жами 594 та тўла яроқли мебель жиҳозлари мавжуд бўлиб. Марказларда 169 та компютер, 31 та сканер, 44 та принтер, 17 та факс апаратлари, барчаси яроқли. Бундан ташқари марказларда 11 та кондиционер ва 4 та видеокузатув мосламалари мавжуд. Барча марказлар кириш қисмида тадбиркорлик субъектлари учун кўринарли ҳолатда электрон таблолар жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда “Ягона дарча”марказлар томонидан ҳисобот даврида жами 8.207 та тадбиркорлик субъеклари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 1.684 та юридик шахслар, 6.324 та якка тартибдаги тадбиркорлар, 115 та юридик шахс ташкил этмаган дехқон хўжаликлари, 84 та оилавий корхоналарни ташкил этади.

Марказлар билан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида 6.421 та тадбиркорлик субъектлари электрон тарзда интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтказилиши таъминланди.

Андижон вилоятида жами 2.947 млн ахоли сони мавжуд бўлиб, жами рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари сони 104.915 тани ташкил қилиб, ўтган 6-ой давомида туман (шаҳар) ягона дарча марказлари томонидан 8.207 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, “Ягона дарча” тамойили асосида 4.630 та аризалар рўйхатга олинган. Ушбу кўрсатилган хизматлардан “Ягона дарча” марказлари ҳисоб рақамига 1.244.799.982 сўм маблағлар келиб тушган.

Мазкур маблағлардан 1.120.578.599 сўм маблағ рўйхатдан ўтказишдан, 66.265.320 сўм маблағ қайта рўйхатдан ўтказишдан, 55.481.483 сўм маблағ ҳокимят томонидан кўрсатилган маблағлар хисобидан, 2.474.580 сўм маблағ бошқа тушумлардан маблағлар келиб тушган ва белгиланган тартибда Низом талаблари асосида фақат “ягона дарча” марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, иш ҳақи тўлашга ва ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилиб келинмоқда.

Бундан ташқари барча туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиқиб, вилоят комиссияси томонидан тадбиркорлик субъектларига алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар учун ундирилган 5 фоизли йиғимларни “Ягона дарча” марказларининг ҳисоб-рақамларига ўтказилиши белгиланган бўлиб, вилоят комиссиясининг маълумотига асосан тадбиркорлик субъектларига жами 98 та рухсатномалар берилган ва улардан 324.948.800 сўм йиғимлар ундирилган.

Ушбу йиғимнинг 5 фоизлик тўлови 16.247.440 сўмни ташкил этиб, бу маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларининг ҳисоб рақамларига йўналтирилганлиги аниқланиб, бу маблағларни тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларининг ҳисоб-рақамларига ўтказилиши бўйича кўрсатмалар киритилиб, мазкур маблағлар марказларнинг ҳисоб-рақамларига тўлиқ ўтказилиши таъминланди.

Марказлар фаолиятида тадбиркорлик субъектларига интерактив хизматлар кўрсатишни узлуксиз ва белгиланган муддатларда ижро эитилиши йўлга қўйилган бўлиб, ахборотлаштириш ва теллекоммуникация бошқармаси билан ҳамкорликда узлуксиз мониторинг олиб борилмоқла.

Вилоятдаги 17 та туман (шаҳар) “Ягона дарча” марказларида ўтказилган мониторинглар натижасида марказлар ва хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотларида компютер техникалари 2,0 Мб/с тезликда интернет тармоғига уланиши таъминланди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг топшириғига асосан тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатилишида муддати бузилган ва рад этилган мурожаатлар қонунийлиги ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли давлат хизмат кўрсатиш идораларига таъсир чоралари қўлланилиб борилмоқда.

Хусусан, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан давлат хизмат кўрсатувчи идораларга жами 89 та тақдимнома, 36 та масъул ходимга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, масъул мансабдор шахсларнинг жавобгарлик масалалари хал этилди.

Туман (шаҳар)лар “Ягона дарча” марказлари фаолиятини ташкил этиш, амалиётдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги саноат котибяти (М.Мамадалиев), Вилоят савдо саноат палатаси ва вилоят хизмат кўрсатурчи ташкилотлар билан хамкорликда доимий равишда семинар машғулортлари ўтказилиб борилиши йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 65 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 23 та семинар машғулотлари, 
11 та ўқув машғулотлари, 5 та телевидения, 9 та радио ва 17 та газеталарда чиқишларни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 9 февралдаги 1-8/7-153/8-сонли топшириқ хатига асосан, туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари ҳамда “Ягона дарча” марказлари томонидан юридик шахсларнинг ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб ҳамкорликда семинар тадбири ташкил этилиб, тегишли тушунтириш ва кўникмалар берилди.

Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг ҳар томонлама қўллаб-қуватланаётгани ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим касб этаётир. Бу эса, иқтисодий ислоҳотлар самарасини белгиловчи мезондир. Тадбиркорликни ривожлантириш ҳамма давлатларда ҳам жамият равнақи, аҳоли фаровонлигини таъминлашга ҳамда барқарор иқтисодиётни яратишга хизмат қилади.

И.Тургунов, Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи


Тадбиркор – иқтисодиёт таянчи, у қонун ҳимоясида

Тадбиркор мамлакатимизда қабул қилинган қатор қонунлар ва қонунчилик ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат органлари ва маъмурий тузилмаларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини бартараф этиш учун қатъий тартиб ўрнатиш ва ана шу идораларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг жавобгарлигини ошириш бўйича катта аҳамиятга эга бўлди.

Давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили жорий этилди.

Тадбиркорлик субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва уларнинг фаолият юритишини енгиллаштириш билан боғлиқ 40 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, янги тартиб бўйича, агар шахс солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган бўлса ва ҳуқуқбузарлик аниқланганидан 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қопласа, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликка тортилмайди.

Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолияти кафолатларини кучайтириш масаласини ҳал этишда суд органлари ролини оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Судлар тегишли даъво аризаси кўриб чиқилаётган пайтда тадбиркорлик субъекти назорат органининг қароридан норози бўлса, унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга бўлди.

Агар тадбиркорлик субъекти солиқ ва божхона қонунчилигини бузган бўлса, унинг мулки фақат суд қарорига биноан мусодара қилиниши мумкинлигини белгилайдиган қонун нормаси жорий этилди, даъво аризасини кўриб чиқиш муддатлари ҳам сезиларли равишда қисқартирилди.

Энди микрофирмалар, кичик корхона ва фермер хўжаликлари фаолияти тўрт йилда бир марта, бошқа хўжалик субъект­лари фаолияти эса уч йилда бир марта режали тартибда текширилади ва бундай текширувлар фақат Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида Давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият бошлади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши бўйича мутлақо янги механизм жорий этилди. Унга кўра, ушбу тармоқлар ишини юритадиган ташкилотларнинг ҳудудий корхоналарига техник шартларни олишдан тортиб муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишгача бўлган барча жараёнларни амалга ошириб, уларни тадбиркорларга тайёр ҳолда топшириш ваколатлари берилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб бораётган ишларимиз халқаро иқтисодий ташкилотларнинг рейтингларида ўзининг ижобий ифодасини топмоқда. Ўтган йилнинг октябрь ойида Жаҳон банки “Бизнес юритиш” рейтингини эълон қилди. Ана шу рейтингда Ўзбекистон фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, “янги бизнесни қўллаб-қувватлаш”, деб аталадиган мезон бўйича мамлакатимиз айни пайтда жаҳонда 42-ўринни, тузилган шартномалар ижросини таъминлаш бўйича 32-ўринни, иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан қўлланадиган банкротлик тизимининг самарадорлиги бўйича 75-ўринни эгаллаб турибди. “Кичик бизнес субъектларига кредит бериш”, деб номланадиган кўрсаткич бўйича Ўзбекистон сўнгги уч йилда 154 ўриндан 42 ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63 позицияга яхшилади.

Шунингдек, жаҳон банкининг маърузасида Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги 10 та давлат қаторидан жой олгани қайд этилган.

Ана шу йўналишдаги ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошганини кўришимиз мумкин.

Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами аҳолимизнинг 77 фоиздан ортиғи мазкур тармоқда меҳнат қилаётгани, ўз пешона тери билан нафақат ўз оиласини боқаётгани, балки мамлакатимиз бойлигига бойлик қўшаётгани, аввало, мустақиллик берган имкониятларнинг яққол исботидир.

Шуни алоҳида эътироф этиш зарурки, республикамизда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2000 йилда бошқа хорижий давлатлар амалиётида учрамайдиган тизим жорий этилиб, Адлия вазирлиги таркибида ушбу вазифа билан бевосита шуғулланувчи алоҳида тузилма ташкил этилди.

Ҳозирда Адлия вазирлиги тизимида Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудларда унинг бўлимлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида вазирлик томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида, фаолият кўрсатмаётган ва зарар кўриб ишлаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди. Натижада 1.228 та тадбиркорлик субъ­ектининг фаолияти тикланиб, 3.128 та янги иш ўрни яратилди.

Адлия органларида ташкил этилган махсус 1-008 рақамли “Ишонч телефони” тадбиркорлик субъектларига ўзларининг бузилган ҳуқуқларини зудлик билан тўғридан-тўғри билдириш учун мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтирди.

Ўтган даврда тадбиркорлик субъектларидан 419 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 321 таси ёки 76,6 фоизи кўриб чиқилиб ҳал этилди.

Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Гиппократ Дента” хусусий фирмаси раҳбарининг асоссиз равишда 1222,02 минг сўм маблағ ортиқча ҳисобланиб электр таъминотидан узилганидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га қилган мурожаатини ўрганиш натижаси бўйича адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 17 майда Фарғона шаҳар электр тармоқлари корхонасига тақдимнома киритилиб, унга асосан, ортиқча ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, фирма ҳисобварақасидан чиқарилди ҳамда ходимлар М.Сафаров ва Д.Ибрагимовларга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида шаклланган тизим, шунингдек, Давлат дастурида бу соҳа ривожи учун янада кенг йўл очиб беришни назарда тутувчи тадбирларнинг амалга оширилиши, мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожидаги уларнинг улуши янада ошишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

С.Тоғаев, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи


Имтиёз ва имконият

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган. Бевосита фаолиятимиз борасида тўхталадиган бўлсак, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш бўйича ўтказилаётган ўрганишлар айрим назорат қилувчи органлар томонидан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун ва текширишларни тартибга солишга қаратилган бошқа қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, адлия органлари назорат қилувчи органлар томонидан жами 20 та тадбиркор фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилганлигини, 774 та ҳолатда эса текширишлар ўтказиш тартиби бузилганлигини аниқлади.

Ноқонуний текширишларга Наманганда 8 та, Бухорода 4 та, Самарқанд­да 3 та, Андижон ва Тошкент шаҳрида 2 тадан, Тошкент вилоятида 1 та ҳолатда йўл қўйилган.

Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан адлия органлари томонидан киритилган таъсир чораларига асосан 151 нафар айбдор шахс интизомий, 35 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 27 та ноқонуний қабул қилинган қарор бекор қилинди.

Жумладан, Андижон вилоят Стан­дарт­лаштириш ва метрология бошқармаси томонидан “Uz Dong Yang Co” қўшма корхонаси фаолиятида 2014 йил 24 сентябрдаги Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи комиссиянинг рухсатисиз текшириш ўтказилгани ҳолати бўйича адлия органининг 2016 йил 30 мартдаги тақдимномасига асосан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган Р.Абдужабборов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, 2 та маъмурий қарор бекор қилинди ҳамда 691.020 сўм ноқонуний қўлланилган маъмурий жарима маблағлари тадбиркорга қайтарилди.

“Текширишларни рўйхатга олиш китоби”ни тўлдириш тартибига риоя қилиниши бўйича қилинаётган мониторинглар давомида аниқланган қо­нун­бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтган даврда адлия органлари томонидан 4.100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектининг текширишларни рўйхатга олиш китоблари қоғоз шакли ва 375 тасининг электрон шакли мониторинг қилинди.

Аниқланган 815 та қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан 132 та тақдимнома, 146 та кўрсатма ва огоҳномалар киритилди ҳамда 41 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судларга юборилди. Жумладан, Избоскан туманидаги “Сардор-Отабек ишончи” хусусий корхонасининг “Тек­шириш­ларни рўйхатга олиш китоби” мониторинг қилинганида, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан “Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби” тўғрисидаги Низом талабларига риоя этилмаганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан 2016 йил 2 май куни киритилган тақдимномага асосан инспекция ходимлари Ш.Мирзамахмудов ва Д.Саттаровларга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Вазирлик томонидан ўтказилаётган ҳар бир текширишни назорат қилиб бориш мақсадида “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг онлайн-электрон тизими жорий этилган бўлиб, бу ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хусусан, бугунги кунга қадар назорат қилувчи органларнинг 135 та ўтказган текширишлари электрон тарзда қайд этилганлиги аниқланиб, уларнинг қонунийлиги юзасидан назорат ўрнатилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки ноқонуний аралашиш ҳолатлари юзасидан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича судларга 566 та таклиф киритилиб, натижада суд томонидан ҳуқуқбузарларга тегишли чоралар қўлланилди.

Масалан, Вобкент туманидаги “NURALI NIGINA” МЧЖ алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги мурожаати туман ҳокимлиги томонидан “Ягона дарча” маркази орқали эмас, балки бевосита тадбиркордан олиниб, рухсатнома беришда ортиқча ҳужжатлар талаб қилиб олинганлиги ҳолатлари бўйича адлия органи томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомага асосан ЖИБ Вобкент туман судининг 2016 йил 6 июндаги қарори билан туман ҳокимлиги масъул ходими ў.Остоновга 651.200 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, ўтган 6 ой давомида ҳудудий адлия органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг манфаатларини кўзлаб судларга 8,5 миллиард сўм ундириш юзасидан 604 та даъво аризаси киритилди.

Жумладан, Ёзёвон туманидаги якка тартибдаги тадбиркор “Алишер Холматов”нинг банкдаги ҳисоб рақамидан 750,0 минг сўм маблағ АТ “Халқбанки” Ёзёвон туман филиали томонидан асоссиз равишда ечиб олинганлиги ҳолатлари юзасидан киритилган адлия органининг даъво аризага мувофиқ хўжалик судининг 2016 йил 4 апрелда жавобгар АТ “Халқбанки” Ёзёвон туман филиалидан жами 4 275,4 минг сўм (шундан 750,0 минг сўм моддий зарар, 1 525,4 минг сўм жарима ва кредит ажратишни кечиктирганлик учун 2 000,0 минг сўм пеня) ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори ҳамда қонунбузилиши оқибатида банк муассасасига етказилган жами 3 528,4 минг сўм миқдоридаги маблағни банк ходимларидан ундириш ҳақида хусусий ажрим чиқарилди.

Бундан ташқари, Навоий вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан “Globus-Tuz-Invest” МЧЖ ходими Э.Холовга нисбатан қўлланилган маъмурий жарима кечиктирилган ҳолда ундирилганлиги ҳолатлари бўйича адлия органи томонидан киритилган даъво ариза фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судида кўриб чиқилиб, суднинг 2016 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори билан ноқонуний равишда ундирилган 592.200 сўм жарима қўмита масъул ходими А.Азизовнинг ҳисобидан ундириш белгиланди.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ноқонуний аралашиш, қонунга зид қарорлар қабул қилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтган6 ой даврида адлия органлари томонидан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимия­ти органларининг тадбиркорлик субъ­ект­лари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини чекловчи 837 та ноқонуний қарор, фармойиш, хат ва ҳужжатларининг ижроси тўхтатилди ва бекор қилинди.

Жумладан, Гулистон шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор Г.Шайзоқовага нисбатан шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан Солиқ кодексининг 114-моддаси талабларига амал қилинмаган ҳолда молиявий санкция қўлланилганлиги ҳолатлари бўйича киритилган даъво ариза вилоят Хўжалик судида кўриб чиқилиб, суднинг 2016 йил 1 июлда солиқ инспекциясининг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорнинг бир қисми ҳақиқий эмас, деб топиш ҳамда 232.400 сўм маблағни тадбиркор фойдасига қайтариш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари, Миробод туман ҳокимлиги томонидан асоссиз равишда 2015 йил 26 майда “FAKTOR GRANT” МЧЖга берилган улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳу­қу­қини берувчи лицензиянинг амал қи­лиш муддатини тугатиш тўғрисида 263-сонли қарор қабул қилинганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича киритилган адлия органининг 2016 йил 20 майдаги тақдимномасига асосан туман ҳокимининг юқоридаги ноқонуний қарори бекор қилиниши таъминланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича адлия органларига ўтган 6 ой давомида тадбиркорлардан келиб тушган 2.152 та мурожаатнинг 1.592 таси кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилди.

Жумладан, Зомин туманида яшовчи фуқаро Ш.Умурзоқовнинг Зомин туман ҳокимлиги ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаатини ўрганиш натижаси бўйича адлия органининг 2016 йил 10 майдаги тақдимномасига асосан туман ҳокимининг 2016 йил 6 июндаги 809-сонли қарори билан М.Умурзоқовга бино-иншоотлар давлат ва жамият эҳтиёжлари учун бузилиши муносабати билан компенсация тариқасида савдо дўкони қуриш учун ер майдони ажратиб берилиши таъминланди.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Фуқароларнинг мурожаатларини қонуний ҳал этиш муҳим вазифаларимиздандир. Шундай экан, ҳар бир мурожаат изсиз кетмайди. У қонуний ҳал қилинади. Бугуннинг талаби шундай.

А.Имомназаров, Адлия вазирлиги масъул ходими



Тадбирли танг қолмайди

Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратишда қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

2014-2015 йилларда улар томонидан жами 81.243 нафар тадбиркорлик субъектига нисбатан маъмурий иш юритилган бўлиб, улардан 15.854 тасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талабларини жиддий равишда бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 5.875 та ҳолатда маъмурий баённома ва қарорлар камчиликлар билан расмийлаштирилган, 1.441 та ҳолатда маъмурий ишни кўриб чиқиш баённомаси юритилмаган, 1.238 та ҳолатда ҳуқуқбузарларнинг ҳуқуқлари тушунтирилмаган, 656 та ҳолатда маъмурий қарор ҳуқуқбузарга таништирилмаган, 394 та ҳолатда асоссиз равишда маъмурий жавобгарликка тортилган, 265 та ҳолатда маъмурий жаримани ундириш тартиби бузилган, 54 та ҳолатда нотўғри маъмурий жазо тайинланган, 45 та ҳолатда ҳуқуқбузарлик нотўғри квалификация қилинган, 25 та ҳолатда суднинг ваколатидаги маъмурий ишлар кўрилган ҳамда 23 та ҳолатда эса (2.1 миллион сўм) ортиқча жарима ундирилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлар ҳуқуқларининг судлар томонидан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида қонунчиликка тадбиркорларга нисбатан расмийлаштирилган барча маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг фақат судлар томонидан кўриб чиқилиши тартибини назарда тутувчи нормани киритиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилди.

Бугунги кунда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 24 та манфаатдор идора ва вазирликларга кўриб чиқиш учун юборилди.

Вазирлик томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг электрон шакли жорий этилиб, ишга туширилган бўлса-да, ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар ҳудудларда бу борада назорат қилувчи органлар ҳамда тадбиркорлар ўртасида етарли тар­ғибот ишлари амалга оширилмаётганлигини, ушбу китобнинг аҳамия­ти ва уни тўлдириш тартибидан аксарият тадбиркор ҳамда назорат қилувчи органлар ходимлари хабардор эмаслигини кўрсатмоқда.

Адлия органлари томонидан ўтган давр мобайнида ушбу китобни тўлдириш тартибига риоя этмагани учун жами 64 та тақдимнома, 63 та огоҳнома киритилди ҳамда 27 нафар шахс­га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, судларга юборилди.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг июнь ойида Андижон, Фар­ғона, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида китобнинг электрон шаклини тўлдириш тартиби ва унинг аҳамияти мавзусида ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, тадбиркорлар иштирокида ўқув амалий семинарлар ўтказилди. Учрашувларда ушбу он-лайн тизимининг аҳамияти, ундан фойдаланиш тартиби хусусида тушунтиришлар берилди.

Ўтган даврда вазирлик томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида, фаолият кўрсатмаётган ва зарар кўриб ишлаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди. Натижада 1.228 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланиб, 3.128 та янги иш ўрни яратилди.

Адлия органларида ташкил этилган махсус 1-008 рақамли “Ишонч телефони” тадбиркорлик субъектларига ўзларининг бузилган ҳуқуқларини зудлик билан тўғридан-тўғри билдириш учун мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтирди.

Ўтган даврда тадбиркорлик субъект­ларидан 419 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 321 таси ёки 76,6 фоизи кўриб чиқилиб ҳал этилди.

Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Гиппократ Дента” хусусий фирмаси раҳбарининг фирма ҳисобига асоссиз равишда 1222,02 минг сўм ортиқча маблағ ҳисобланиб электр таъминотидан узилганидан норози бўлиб “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Адлия органи томонидан 2016 йил 17 май куни Фар­ғона шаҳар электр тармоқлари корхонасига тақдимнома киритилди. Фирма ҳисобига ортиқча ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, фирма ҳисобварақасидан чиқарилди ҳамда ходимлар М.Сафаров ва Д.Ибрагимовларга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Шунингдек, “Ягона дарча” марказлари орқали берилган талабномалар асосида давлат органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда қонун талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганилганида жами 10.370 та қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Уларнинг 3.182 таси талабномаларни кўриб чиқиш муддатига риоя этмаслик, 1.234 таси ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш, 1.517 таси тадбиркорлик субъектининг мурожаатларини тўғридан-тўғри қабул қилиш, 165 таси талабномаларни асоссиз рад этиш ва 5.212 таси бошқа (ижро интизомига риоя қилинмаганлиги, электрон тизим йўлга қўйилмаганлиги ва ҳ.к.) турдаги қонунбузилиши ҳолатларини ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги “Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек, объект­ни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида ҳам тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтказилган ўрганишларда архитектура идоралари томонидан Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишда 73 та, объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат беришда 546 та, ҳокимликлар томонидан эса тураржойларни нотураржой тоифасига ўтказишда 616 та қонунбузилиши ҳолати аниқланди.

Юқоридаги аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли идораларга 522 та тақдимнома, 187 та огоҳнома, ортиқча ундирилган 6 971,9 минг сўм маблағларни тадбиркорларга қайтариш юзасидан 77 та даъво аризаси киритилди ҳамда 415 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судларга юборилди.

Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, рухсат бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг барча турларини қисқартириш мақсадида қабул қилинган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш бўйича кўплаб ишлар қилинмоқда.

Адлия органлари томонидан Президентимизнинг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, ли­цен­зия­ланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари талабларига риоя этилишининг аҳволи ҳудудларда доимий равишда ўрганилмоқда.

Ўрганишларда юқоридаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига оид жами 760 та ҳолат аниқланди.

Адлия органлари юртимизда фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорларга қўшқанот бўлмоқда. Уларнинг муаммо ва ташвишларига шерик бўлмоқда.

О.Бегматов, Адлия вазирлиги масъул ходими



Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширишларнинг қонунийлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар

Республикамиз мустақиллиги халқимизга собиқ иттифоқ даврида қонун билан таъқиб остига олинган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятини берди. Ўтган 25 йил давомида республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Биринчи навбатда фуқароларимизнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш эркинлигини кафолатловчи зарур ҳуқуқий база яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эса бу йўналишда асосий ҳуқуқий пойдевор вазифасини бажармоқда. Бош қомусимизнинг 53-моддасида  давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият,тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлашихусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги қатъий равишда белгилаб қўйилди. Ушбу конституциявий нормани амалда тўлиқ тадбиқ этиш мақсадида “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги,  “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда соҳани тартибга солувчи бир қатор бошқа қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Сир эмас, мустақилликнинг дастлабки йилларида тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлаши ва юритишида муайян қийинчиликларга дуч келишди. Чунки, собиқ тузумнинг бюрократия, коррупция каби иллатлари ҳали айрим мансабдор шахсларни тарк этмаган эди. Айниқса, баъзи назорат қилувчи органлар томонидан текшириш ниқоби остида тадбиркорлар фаолиятига турли кўринишда ноқонуний аралашувлар тез-тез учраб турарди.

Мана шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида юртбошимизнинг ташаббуслари билан республикамизда 1996 йилда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ташкил этилди ва  тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширишларнинг барчасини ушбу Кенгаш билан келишилган ҳолда ўтказилиши бўйича янги тартиб жорий этилди. Ўтган даврда бу тизим ўз самарасини бериб, назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувларини олдини олишга хизмат қилмоқда.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, республикамизда текширишлар билан боғлиқ муносабатлар МДҲ давлатлари ичида биринчилардан бўлиб қонун даражасида тартибга солинди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 1998 йилда қабул қилинган бўлса, бу соҳани тартибга солувчи Қонун Россияда 2008 йилда, Қозоғистонда 2011 йилда, Украина ва Молдовада эса 2012 йилда қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширишлар тизими янада такомиллаштирилди.  Жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилиши белгиланди. Илгари бу даврийлик фақатгина молия хўжалик фаолияти билан боғлиқ режали текширишлар учун жорий этилган бўлиб, бошқа режали текширишлар эса қоида тариқасида бир йилда бир марта ўтказилиши ҳам мумкин эди. Шунингдек,  Фармонда молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати  10 календарь кунидан ошмаслиги,  тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширувдан кейинги даврни қамраб олиши,  қўзғатилган жиноят иши доирасида тайинланган текширишлар адвокатлар иштирокида ўтказилиши назарда тутилди.

Шу билан бирга, қонун ҳужжатларига асосан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишда мораторий қўлланилмоқда. Натижада фақатгина 2016 йилнинг ўзида текшириш режасига15 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари киритилмади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ адлия органлари назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида текширишлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний аралашув, ноқонуний текширишлар ўтказилишини олдини олишда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби” муҳим аҳамият касб этишини инобатга олиб, ҳозирги кунда 350 мингга яқин тадбиркорлар ушбу китоб билан таъминланди. 2015 йилда адлия органлари томонидан 19 мингдан ортиқ, 2016 йилнинг 1-чорагида эса 3 мингга яқин тадбиркорларнинг бундай китоблари мониторинг қилинди. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 280 та тақдимнома, 603 та кўрсатма ва огоҳномалар киритилди.

Бугунги кунда тадбиркорлар фаолиятида ўтказилаётган ҳар бир текширишни назорат қилиб бориш ва улар фаолиятида ўтказилаётган ноқонуний текширишларни тезкорлик билан аниқлаб, бартараф этиш мақсадида мазкур китоб янада такомиллаштирилди. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг онлайн-электрон тизими жорий этилди.

Эндиликда, назорат органларининг вакиллари агар тадбиркорлик субъектида техник имконият, яъни интернет тармоғи ва электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклини тўлдириш шартлиги белгиланди.

Назорат қилувчи орган ходими текширишларни рўйхатга олиш китобига электрон тартибда ёзувни қайд этган заҳотиёқ бу Адлия вазирлигидаги кузатув марказида кўринади. Мазкур тизим тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувни ва текширишларни ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларини тезкорлик билан аниқлаш имкониятини бермоқда.

Бугунги кунга қадар назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган 300 дан ортиқ текширишлар электрон тарзда қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси устидан зарур назорат олиб борилди. Ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида асоссиз равишда ушбу китобни тўлдирмаслик ҳолатлари аниқланиб, тегишли органларга 64 та огоҳнома, 95 та тақдимнома киритилди ва ҳуқуқбузарларга нисбатан расмийлаштирилган 37 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материаллар судларга юборилди.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган тадбирлар натижасида 2016 йилнинг 1-чораги давомида аниқланган ноқонуний текширишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 бараваригача камайди.

Бу тадбирларнинг барчаси келгусида тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаш, улар олдидаги турли тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга ҳамда пировардида республика иқтисодиётини мустаҳкамлашга ва халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Актам Муҳаммадиев,  Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 



Тадбиркорлар адлия органлари ҳимоясида

Бугунги кунда республикамизда бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

Натижада хусусий мулк эгаларининг давлатимиз иқтисодиётига қўшаётган улушлари тобора ошиб бормоқда, уларнинг қонунларимизга бўлган ҳурмати ортиб, ишонч билан фаолият кўрсатмоқда. Бу эса биз кутган асосий ютуқдир. Ушбу ислоҳотларда юртбошимизнинг ташаббуси билан тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилган имтиёз ва преференцияларнинг аҳамияти катта бўлди.

Зеро, бу тармоқ бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва унинг асосий даромад манбаи бўлган муҳим бўғинга айланди. Айни пайтда у иқтисодиётни изчил ривожлантиришнинг энг муҳим омили, жамиятимиз ижтимоий ва сиёсий барқарорлигининг кафолати, мамлакатимизни тараққиёт йўлидан олға етаклайдиган фаол ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён бўлмоқда.

Шу ўринда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича адлия бошқармасига қилган мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, уларнинг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Хусусан, бошқарма томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган 34 таси тегишли тартибда кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилди ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши ва юзага келган муаммоларининг бартараф этилиши таъминланди.

Масалан, Ғузор туманида яшовчи фуқаро А.Джураев адлия бошқармасига мурожаат қилиб, “Минимаркет” биносини қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб Ғузор туман ҳокимлигига мурожаат қилганлигини, барча тегишли идоралардан ижобий хулосалар олинганлигини ва барча ҳужжатлар тақдим этилганлигини, шунингдек, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш комиссиясининг ер майдонини ажратиш ҳақидаги далолатгномаси тузилиб, барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган бўлсада, асоссиз равишда туман ҳокимининг қарори қабул қилинмаётганлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан тадбиркорнинг манфаатларини кўзлаб, Ғузор туман ҳокимлиги зиммасига А.Джураевга ер участкаси ажратиш ҳақида қарор қабул қилиш мажбуриятини юклаш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, суднинг 2016 йил 18 февраль кунидаги ҳал қилув қарорига асосан Ғузор туман ҳокими зиммасига А.Жураевга “Минимаркет” қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш мажбурияти юклатилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкорлик билан қабул қилиш ва уларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида бошқармада “ишонч телефони” доимий равишда ишлаб турибди. Ушбу “ишонч телефони”га жорий йилнинг 3 ойи давомида 9 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 7 таси тегишли тартибда кўриб чиқилди, шундан 3 таси, яъни 42,8 фоизи қаноатлантирилди.

Бундан ташқари, бошқарма раҳбарияти томонидан хусусий мулк эгаларига янада қулайлик яратиш ва уларнинг мурожаатларини жойига чиқиб бевосита қабул қилиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Шу билан бир қаторда бошқарма томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёз ва преференциялар бериз юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижороси ҳам доимий равишда ўрганиб борилмоқда.

Жумладан, бошқарма ходимлари томонидан жорий йил ўтказилган ўрганишлар натижасида 342 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф қилиш юзасидан 44 та тақдимнома, 12 та маъмурий (шундан 7 таси маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома) жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 37 та огоҳнома киритилди.

Натижада 34 нафар шахс интизомий (шундан 5 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган), 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат қилувчи органларнинг 49 та ноқонуний ҳужжати бекор қилинди.

Шу билан бир қаторда тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бошқарма томонидан давомида судларга 8 246 минг сўмлик 29 та даъво аризалари киритилган бўлиб, 6 302 минг сўмлик 10 та даъво аризалари қаноатлантирилди, қолганлари судлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Масалан, Қарши шаҳридаги “Ойбек авто Транс Сервис” МЧЖ раҳбари О.Элмуродов “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” хусусий корхонасидан шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида келиб чиққан қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатини ўрганиш натижасида вилоят хўжалик судига “Ойбек авто Транс Сервис” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” хусусий корхонасига нисбатан 28 800 000 ижара ҳақи ҳамда тўлов муддатини кечиктирганлиги учун 2 016 000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Мазкур даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2016 йил 17 мартда кўриб чиқилиб, жавобгар “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Ойбек авто Транс Сервис” МЧЖ фойдасига 28 800 000 ижара ҳақи ва тўлов муддатини кечиктирганлиги учун 1 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари, адлия бошқармаси томонидан жойларда фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг сабабларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг фаолиятини тиклашга кўмаклашиш юзасидан зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтказилган тадбирлар натижасида 48 та тадбиркорлик субъектларининиг фаолияти тикланиб, уларда 77 та иш ўрни яратилишига эришилди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёз ва преференциялар бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари мамлакатимизда тадбиркорликнинг янада жадал ривожланишига тўлиқ имконият яратмоқда.

Ўрол Остонов, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари 


ТАДБИРКОР – БЕЛИДА БЕЛБОҒИ БОР...

Халқимиз ҳамма вақт ҳиммати баланд инсонларнинг қадр-қимматини юксак қадрлаган. Сабаби, тадбирли кишилар энг мураккаб масалалар қаршисида ҳам мужмалланиб қолмаганлар, тадбир қўллаб ҳар қандай вазиятдан йўл топа олишлари билан ажралиб турганлар. Уларни белида белбоғи борлар ёки қўли қўлтиғига сиғмайдиган одамлар, деб ҳам олқашади. Бинобарин, кўзнинг қўрқоқлигини қўл аритади, ҳиммат камарини боғлаб белини мустаҳкам қилган кишилардан бирор-бир юмуш юмшамай қолмайди.

Умуман олганда белни боғлашда ҳикмат кўп: масалан сувнинг белини боғлаб саҳроларни суғорганмиз; қамишнинг белини боғлаб бўйро қилганмиз – фойдаси бисёр бўлган. Одамларнинг ҳам бирор-бир ишга киришиш олдидан белларини маҳкам боғлашлари шундан – камарбасталикнинг хосиятли эканидан.

Шунинг учун ҳам Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари ўз тузукларида: "Тажрибамда кўрилганким, ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир", деб ёзган эдилар.

Мана шу жиҳатдан олиб қараганда, юртимизда мустақиллик йиллари тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, жумладан, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётгани бежизга эмаслиги, бинобарин собиқ шўролар тузуми халқимизни бир умр қуллик ва мутелик исканжасида тутиш учун атай мана шу каби хайрли ишларга йўл бермай келгани рўй-рост намоён бўлади. Буни чуқур англаган Юртбошимиз истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ тадбиркорликка кенг йўл очиб бердилар. Мамлакатимизда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича аввало мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди. Молиявий кўмак кўрсатилди, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Лекин, тан олиб айтиш керакки, салкам бир юзу эллик йил мобайнида тутқунликда яшаб, эскича иш услублари қон-қонимизга сингиб кетгани боис жамиятда томир ёйган айрим иллатлардан халос бўлишимиз осон кечмаяпти. Янгиликнинг йўлига ғов бўлиш, пешқадамлар йўлига сунъий тўсиқлар қўйиш каби нохуш ҳолатлар учраб турибди. Тўрачилик кайфияти, кераксиз сансалорликлар ортиқча сарф-харажат ва овворагарчиликларга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам давлатимиз тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доимий эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада сўнгги йилларда қабул қилинган айрим қонунлар ва Президент фармонлари соҳада таркибий ўзгаришлар, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш учун кенг йўл очиб берадиган қонунчилик базасини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этяпти.

Давлатимиз раҳбари жамиятни эркинлаштириш, бизнес юритиш учун ҳуқуқий ва қонунчилик базаси ҳамда зарур шароитларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш муҳим ҳаётий зарурат эканини таъкидлаб, “... соҳа ривожи учун ғоят қулай ва устувор шароитларни яратиб берар эканмиз, аввало, шуларнинг ҳисобидан иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатларини тезлаштириш, аҳолимизнинг иш билан банд бўлиши ва даромад топиши билан бир қаторда, биз учун янги бўлган, демократик ислоҳотларнинг асосий таянчи ва ҳаракатлантирувчи кучи – ўрта синфни шакллантиришни кўзда тутамиз” деб изоҳ берадилар. Демакки, тадбиркорнинг камолида юрт жамоли, тадбиркорликнинг равнақида эл маъмурлиги акс этади – агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бундан барча-барчамизга фақат манфаат бор. Башарти, Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мана шу йўлдаги яна бир хайрли одим бўлди дейишга тўла асосимиз бор. Зотан, тўрт йўналишда ўттиз уч банддан иборат чора-тадбирлар комплекси тасдиқланган мазкур дастурда, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, жадал ривожлантириш, фаолиятини йўлга қўйиш тартибларини соддалаштириш, маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш ҳисобидан тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга алоҳида эътибор қаратилган.

Сир эмас, муқаддам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга бел боғлаган кишилар бир қатор бюрократик тўсиқларни ошиб ўтишига тўғри келарди: иш бошлаш арафасида бир қатор идораларга учрашиб, бир талай ҳужжатларни тўлдириши – имзо тўплаши шарт эди. Ҳали у-ҳали бу дарчага бош суқиб, куч-қувватини ва қимматли вақтини мана шу каби ортиқча юмушларга сарф қилиб қўярди.

Мазкур Фармонда давлат хизматларидан фойдаланишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тадбиркорларнинг хизмат кўрсатувчи мансабдор шахслар билан бевосита алоқасини истисно қилиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “Ягона дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш марказлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрда қабул қилган Қарори дастурнинг амалий кучга кирганини тасдиқлади.

Мазкур Қарорга асосан “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш, бу борада бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймасдан давлат хизматлари кўрсатаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда аризачиларга ахборот олишда ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маълумот ва тавсиялар бериш белгиланган.

Шунингдек, 2016 йил 1 январдан бошлаб 16 турдаги давлат хизматлари фақат “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш марказлари орқали амалга оширилиши ҳамда ушбу хизматлар рўйхатига босқичма-босқич қўшимчалар киритиб борилиши назарда тутилган. Шу билан бирга адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини назорат қилиб бориш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 23 ноябрь, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш бўйича 2015 йил 14 декабрь Қарори қабул қилинди. Унда “Ягона дарча” марказларини қўшимча жиҳозлаш учун ташкилий, замонавий техника ва компьютер ускунаси харид қилиш, бу борада молиялаштириш манбаларига мувофиқ маблағлар ажратиш масалаларини ҳал этиш кўзда тутилган. Шу асосда “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди ҳамда мазкур марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларининг намунавий паспорти тасдиқланди. Бинобарин, Қарорда “Ягона дарча” марказлари тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда қонун хужжатларида назарда тутилмаган тўловларни белгилашга ҳақли эмаслиги қайд этилган. Хозирда ушбу “Ягона дарча” марказлари тадбиркорлар учун қулай бўлган жойларга жойлаштирилиб, улар тўлиқ интернет тармоғига уланди, замонавий мебель, компьютер, алоқа воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Адлия, Иқтисодиёт, Молия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамда Савдо саноат палатаси вилоят ва туман (шаҳар) хокимликлари ходимлари билан биргаликда марказларнинг штат бирликлари аниқланиб, уларни малакали кадрлар билан тўлдириш чоралари кўрилди.

Жумладан, Самарқанд вилояти аҳолиси ҳамда шаҳар ва туманлардаги тадбиркорлар сонидан келиб чиқиб зарур штат бирлиги сони 143 нафар этиб белгиланган. Ҳамда “Ягона дарча” марказлари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида вилоят бўйича тадбиркорлик субъектларига 1316 та давлат хизматлари кўрсатилган. Янгидан ташкил этилган 1576 та тадбиркорлик субъекти юридик шахс сифатида, 3610 нафари якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек фаолият кўрсатиб келаётган 820 та тадбиркорлик субъектларининг таъсис хужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар қайта давлат руйхатидан ўтказилган.

Бевосита тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида вилоят адлия бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, 2015 йил давомида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган 151та ўрганиш ва мониторинглар натижасида маҳаллий ҳокимлик, солиқ идоралари, тижорат банклари, назорат қилувчи ва бошқа идоралар томонидан 1488 тақонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, 231 та ҳолатда текширишлар тартиби бузилганлиги аниқланди.

Бошқарма ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ва улар фаолиятини асоссиз равишда тўхтатиб қўйиш ва бошқа ноқонуний ҳолатларни бартараф қилиш бўйича юқоридаги идоралар раҳбарларига 161 та тақдимнома ва 53 та огоҳномалар киритилди.

Жумладан, ходимларимиз томонидан Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан сертификатлаш, рухсат бериш билан боғлиқ қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, унинг сабаблари ҳамда унга кўмаклашувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 2015 йил 14 декабрь куни Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи номига тақдимнома киритилди.

Инспекция томонидан тақдимнома ижроси таъминланиб қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган давлат инспекторлари К.Ибрагимов ва А.Холмирзаевларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қўпол равишда бузган мансабдор шахсларни суд тартибида жавобгарликка тортиш мақсадида 22 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судларга юборилди ҳамда 16 нафар айбдор мансабдор шахсларнинг суд қарорлари асосида маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Мухтасар қилиб айтганда жорий йилнинг 1 январидан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган “Ягона дарча” марказлари давлатимизда тадбиркорликнинг кенг қулоч ёзиши, уларнинг ишончли ҳимояси ва фаолиятини йўлга қўйишлари, самарали меҳнат қилишлари учун муҳим таянч марказлари бўлиб хизмат қилади. Эл-юрт манфаати учун камарбаста инсонларнинг кўпайишида аҳамият касб этади. Бу йўлда сунъий тўсиқлар бўлмаслигини таъминлайди. Ҳиммати баланд, тадбир-шижоатли юртдошларимизга ўз ҳалол бизнесларини юритишлари учун қулай имкониятлар яратади. Бир сўз билан айтганда, энди тадбиркорлар белни яна ҳам маҳкам боғлаб эркин рақобат майдонига тушишдан чўчимасалар ҳам бўлади, зеро тадбиркорлик юрт равнақи, эл маъмурчилиги, аҳолини фойдали меҳнатга банд қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида давлатимизнинг доимий ҳимоясидадир.

Худоёр Маматов, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи


Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар

Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришгандан сўнг хусусий мулкчиликка ва тадбиркорликка катта эътибор берила бошланди.

Конституциямизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги асосий қонун доирасида мустаҳкамлаб қўйилди, 53-моддада эса жамиятнинг иқтисодий негизини турли шакллардаги мулк ташкил этиши белгилаб қуйилган.

Президентимиз И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ, “Тадбиркорлик - иқтисодий тангликдан олиб чиқишнинг, иқтисодий тарақкиётга олиб боришнинг асосий иқтисодий воситаси, тараққиёт локомотиви” деб таъкидлаган эдилар.

Юртбошимиз томонидан билдирилган ушбу фикрлар ўзининг исботини топмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимояси давлат сиёсатининг асосий стратегик йўналишига айланмоқда. Шу сабабли тадбиркорликнинг ривожланиши ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Кейинги пайтларда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда уларга қулайлик яратиш мақсадида бир неча норматив ҳужжатлар қабул қилинди ва мавжудларига эса ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан 2014 йил 1 январдан бошлаб янги ташкил қилинаётган тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилди.

Президентимиз И.А.Каримовнинг 2015 йил 15 май куни “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди деб айтилса, ҳеч муболаға қилинмаган ҳисобланади.

Ушбу Фармон асосида 2015 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, “Ягона дарча” марказларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан бошлаш белгиланди.

2016 йил 1 январдан бошлаб 16 та турдаги давлат хизматлари фақат “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилиши кўзда тутилди.

“Ягона дарча” марказларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказиш, рухсат беришва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;

тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик ғов-тўсиқларга йўл қўймасдан давлат хизматлари кўрсатаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш;

- аризачиларга информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультация бериш.

2015 йилнинг 14 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 сентбярдаги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 358-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”, “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари фақат давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматининг намунавий паспорти” тасдиқланди.

Ушбу қарорда “ягона дарча” марказлари тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган тўловларни белгилашга ҳақли эмаслиги таъкидланди.

Мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом “ягона дарча” марказининг ҳуқуқий ҳолатини ва марказларнинг асосий вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқлари, мажбуриятларини белгилаб беради.

Қарорнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган Низомда тадбиркорлик субъектларини ортиқча вақтларини олмаслик учун аризачи навбат рақамини олган вақтдан бошлаб “ягона дарча” маркази ходими томонидан аризани ариза қабул қилиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат аризачига берилгунга қадар бўлган вақт 30 дақиқадан ошмаслиги кераклиги белгиланганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Аризачилардан аризани қабул қилиш учун тегишли давлат хизмати паспортида назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланди.

Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат тугашидан 3 иш соатидан кечикмай:

- давлат хизмати кўрсатишнинг асосли равишда рад этилганлигини белгиланган тартибда қоғозли манбада расмийлаштиради;

- давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли равишда рад этилганини белгиланган тартибда қоғозли манбада расмийлаштиради;

- давлат хизмати кўрсатиш натижаси ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этишнинг асосли сабаблари тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига ва ўзининг электрон ахборот ресурсларига киритади;

- QR-код (матрик штрихли код)да мавжуд бўлган давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилишини – электрон ҳужжатни генерация қилади;

- давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилишини электрон тарзда “ягона дарча” марказига ёки аризачига (Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда) юборади.

Шунингдек, “ягона дарча” маркази давлат хизмати кўрсатиш натижаси ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилиши тўғрисидаги маълумотлар олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида:

- бу тўғрида аризачи аризада кўрсатилган усулда уни хабардор қилади;

- идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими воситасида Журналга тегишли ёзувни киритади.

Қонунчиликда охирги ўзгартиришлар билан тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибива муддатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чоралари белгиланган. Ушбу ҳолат ҳам республикамизда тадбиркорлик фаолияти субъектларини ҳуқуқва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Ҳ.Абдураимов, Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси


Фармон талабларига риоя қилмаслик, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Президентимиз томонидан 2015 йил 15 май куни имзоланган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган тизимли ишларни сифат жихатидан янги босқичга олиб чиқувчи муҳим қадам бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Шунингдек, Фармон ижросини таъминлаш мақсадида асосан жорий йилда амалга оширилиши белгиланган 33 та аниқ чора-тадбирни қамраб олган комплекс дастур тасдиқланиб, ушбу дастур хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун мансабдор шахслар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оишириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, ниҳоят хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш каби тўртта йўналиш бўйича амалга оширилиши белгиланди.

Қайд этиш жоизки, ушбу ҳужжат тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонучилигини либераллаштириш, ўз навбатида мулкдорлар синфи томонидан тайёрланган маҳаллий маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш ҳамда иш ўринларини яратишга хизмат қилмоқда.

Бироқ, ханузгача лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари давом этиб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг топшириқ хатлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг январь ойида Қарши туман Бешкент телекоммуникациялар боғламасида 2015 йил июнь ва 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга техник шарт берилишининг аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Қарши туман Бешкент телекоммуникациялар боғламаси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларига техник шарт бериш юзасидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-банди ва унга илованинг 1-банди талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар томонидан тадбиркорлик субъектларини газ, электр, сув, телефон тармоқларига улаш, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, бинонининг ташқи кўринишини ўзгартириш ва реконструкция қилиш, ташқи рекламаларни жойлаштиришга рухсатномалар бериш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа хизматларни амалга ошириш белгиланган бўлишига қарамасдан, Бешкент телекоммуникациялар боғламаси ходими З.Ачилов томонидан мазкур қарор талабларига риоя этилмасдан, Н.Хазратқулованинг “сутни қайта ишлаш цехи биноси”ни қуриш учун техник шарт беришни сўраб, 14.01.2016 йилдаги мурожаати тўғридан-тўғри қабул қилиниб, 14.01.2016 йилда 99-сонли техник шарт берилган.

Ваҳоланки, юқорида қайд этилган Қарор талабларига кўра, Н.Хазратқулованинг аризаси Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказ орқали расмийлаштирилиши лозим эди.

Бундан ташқари, бу каби қонунбузилиш ҳолатлари З.Ачилов томонидан тадбиркор А.Камоловнинг “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биносини қуриш учун, тадбиркор Ш.Ибодованинг “дорихона ва тиш даволаш шифохонаси” биноси қуриш учун, тадбиркор М.Маманазаровнинг “савдо мажмуаси” биноси қуриш учун, тадбиркор А.Хошимовнинг “маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси” биноси қуриш учун техник шарт беришни сўраб ёзган мурожаатларини кўриб чиқишда ҳам такрорланган.

Шунга кўра, ўтказилган ўрганиш жараёнида вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси талаблари асосида ваколат доирасида кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қарши туман судига юборилди.

Суднинг 2016 йил 1 мартдаги қарорига асосан Бешкент телекоммуникациялар боғламаси ходими З.Ачилов Маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2415-моддаси билан айбдор деб топилиб, МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, 260.480 сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди.

Хозирги кунда бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, назорат қилувчи идоралар томонидан тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг бажарилиши бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Бундай саъй-харакатларнинг замирида эса халк фаровонлиги, эл ободлиги ва албатта, ватан равнаки мужассамдир.

Сафар Тоғаев, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


 Адлия аралашгач…

Банкдаги бюрократлар инсофга келди

Маълумки, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида юртимизда хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси, шунингдек тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ва ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

Айниқса сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тубдан яхшилаш уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ва қатор имтиёзлар беришни кўзда тутувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Шулар қаторида Президентимизнинг 2015 йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармонлари тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очди.

Ушбу фармонга кўра, республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш асосий мақсад қилиб белгиланди.

Таъкидлаш лозимки, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ шу билан бирга қабул қилинган қонунлар ва қарорларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида айрим тўсиқлар ҳам учраб турганлигидан кўз юмиб бўлмайди. Мисол учун, Навоий шаҳрида фаолият юритаётган 2010 йилда Республика Инвестиция дастурига асосан ташкил этилган “Bagil-medical new technology» МЧЖ Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси жаҳон стандартларига мос тиббиётда қўлланиладиган бир марталик шприцларни ишлаб чиқармоқда. Ишлаб чиқаришга 2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициянинг жалб этилиши, 36 та янги ишчи ўрни яратилганлиги эътирофга сазовор албатта. Афсуски, ана шундай хайрли ҳамкорликда фаолият кўрсатаётган қўшма корхона ривожига айрим банк ходимлари тўсиқ бўлмоқда. Қўшма корхонанинг 078-аккредитивни хитойлик ҳамкорлар - Xinjiang International Universal Trade Co.Ltd. номига расмийлаштиришни пайсалга солган “Ипотекабанк” АТИБ Навоий вилоят филиалидаги масъул ходимларнинг масъулиятсизлиги ҳамда аввалги мурожаатларга эътиборсизлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ҳақиқатан ҳам, банк ходимлари томонидан қўшма корхонанинг “Бир маротаба қўлланиладиган, стерилланган, 5 мг.ли, уч деталли инъекцион шприцлар ишлаб чиқариш” лойиҳасини молиялаштирилиши пайсалга солинганлиги ҳамда бу анча –мунча муаммоларни келтириб чиқаргани ва энг ачинарлиси, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган шунча саъйи ҳаракатларга қарши ўлароқ, чет эллик инвесторларда ишончсизлик кайфиятини уйғотганлиги аниқланди.

Адлия аралашгач, чет эллик инвесторлар олдида “Bagil-medical new technology” МЧЖ қўшма корхонасини ноқулай аҳволга солиб қўйган банк ходимлари ўз хатосини тўғрилади ва лойиҳа молиялаштирилди.

А.Нурмаматов, Навоий вилояти адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси 


ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ

Мамлакатимизда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Хусусан, 2015 йил 20 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур қонун 45 моддани ўз ичига олган бўлиб, унга асосан амалдаги 10 та кодекс ва 33 та қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Маъмурий ва Жиноят кодексларига тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган ҳаракатлар учун жавобгарликни белгиловчи боблар киритилди.

Унда, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузиш, уларнинг фаолиятини ёки банклардаги ҳисоб варақлари бўйича опрецияларини ноқонуний тўхтатиб қўйиш, уларни ҳомийлик тадбирларига мажбурий жалб этиш, лиценция ва рухсатномалар бериш тартибини бузиш, имтиёзларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, шунингдек тижоратда пора эвазига оғдириб олиш каби қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Жиноят кодексига XIII1 боб. киритилиб, унинг 1929-моддаси қуйидаги таҳрирда баён қилинди.

Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран;

б) кўп миқдорда;

в) тамагирлик йўли билан;

г) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти пора эвазига оғдириб олишни амалга оширган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

А.Имомназаров, Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси 


ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Мамлактимизда Президентимиз ташаббуси билан ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида қатор қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши ва қабул қилинаётган ушбу қонун ҳужжатлари асосида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш, уларни жадал ривожлантириш ва бу йўлдаги турли тўсиқларни бартараф этиш соҳасида илғор ҳуқуқий база яратилиб, бу борадаги ишлар бугунги кунда ҳам изчил равишда давом эттирилмоқда.

Республикамиз Президенти томонидан жорий йилнинг 15 майида “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши бу борада амалга оширилаётган ишлар соҳасида муҳим ва зарурий қадам бўлган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу йилнинг 28 сентябрида қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор мазкур фармон билан амалга оширилиши назарда тутилаётган эзгу мақсадларнинг мантиқий давоми бўлди дейиш мумкин.

Ушбу фармон ва қарорларни қабул қилишдан мўлжалланаётган асосий мақсад барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштиришга эришишдир.

Белгиланган янги тартиб-қоидалар давлат органларида ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини тубдан соддалаштиришга қаратилган комплекс чоралар кўришни, тегишли ташкилотлар ва мансабдор шахслар зиммасига ушбу жараёнларда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш позициясидан туриб иштирок этиш масъулиятини юклайди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳам доимий равишда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаб келмоқда.

Жумладан, адлия бошқамаси томонидан Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорликка оид қонунчиликка риоя этишлари юзасидан тизимли равишда ўрганишлар ўтказиб борилмоқда.

Биргина 2015 йил давомида 51 та турли идора ва ташкилотларда бу борадаги ўтказилган ўрганишларда жами 844 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Қонунбузилишларнинг 554 таси солиқ идоралари, 130 таси Давлат санитария эпидимиология назорат маркази идоралари, 48 таси Ёнғин хавфсизлик хизмати, 44 таси маҳаллий давлат ҳокимликлари, 43 таси Ер ресурслари ва давлат кадастри идоралари ва 5 таси тижорат банклари фаолиятига тўғри келади.

Биргина назорат қилувчи идоралар томонидан 357 та ҳолатда тадбиркорларни маъмурий жавобгарликка тортишда, 56 та ҳолатда текширишлар ўтказишда ва 4 та ҳолатда шартнома шартларининг бажарилишида қонун нормалари бузилишига йўл қўйилган.

Қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан қўлланилган таъсир чораларига асосан назорат қилувчи оранларнинг жами 35 нафар ходимлар интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан, 2 нафари лавозимидан озод этилиши таъминланди.

Ҳозирда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш мақсадида Текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизими жорий этилгани ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур тизимнинг тўлиқ ишга туширилиши билан ўтказилаётган ҳар бир текширишни самарали мониторинг қилиб бориш имконияти яратилади.

Ҳисобот даврида вилоятдаги 453 та тадбиркорлик субъектларининг “Текширишларни рўйхатга олиш китоби” мониторинг қилиниб, назорат қилувчи идоралар томонидан жами 76 тага яқин ҳолатда (Солиқ идоралари 49 та, ДСЭНМ 16 та, ИИБ ЁХБ 11 та) китобни тўлдириш қоидаларига риоя этилмаганлиги аниқланди.

Мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли идораларга 24 та тақдимнома ҳамда 65 та огоҳномалар киритилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлар манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилиниши таъминланиб, судларга 534430 млн. сўмлик 58 та даъво аризалари киритилди.

Мисол учун, Гулистон шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор “Орзу савдо сервис” хусусий корхонаси раҳбари У.Қодировнинг "Сирдарёпахтасаноат" ХАБ томонидан шартномага асосан транспорт хизмати учун хақ тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатига асосан хўжалик судига тадбиркор манфаатида даъво ариза киритилиб, унга асосан 131,2 млн. сўм маблағлар ундирилиб берилди.

Хулоса қилиб айтганда, Республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ижросини ташкил этиш – нафақат бунинг учун масъул бўлган давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг, қолаверса, ҳар биримизнинг устувор вазифамиз эканлигини ёдимиздан чиқармаслигимиз лозим.

А.Хаитов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош  маслаҳатчиси  


Тадбиркорлик-тараққиётнинг муҳим таянчи

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан Конституциямиз ва қонунчилигимизда хусусий мулк устуворлиги мустаҳкамлаб қўйилди, унинг ишончли кафолатлари яратилди. Шуниндек, тадбиркорларга бир қанча имконият ва имтиёзларни назарда тутувчи, уларни иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаб, қўллаб-қувватловчи қонунчилик механизмлари шакллантирилди ва йилдан-йилга такомиллаштирилиб борилмоқда.

Иқтисодиётни изчил ва барқарор ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни беқиёс.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар натижасида тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳуқуқий кафолатига, чет эл инвесторларининг эркин фаолият юритишини таъминлашга қаратилган зарур ҳуқуқий асослар яратилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу қатори чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун солиқ, божхона ва бошқа соҳаларда бир қатор қулайликлар ва афзалликлар берилмоқда.

Адлия вазирлигининг асосий устувор йўналишларидан бири қабул қилинган қонун ҳужжатларининг етказиб бериш, уларнинг мазмун моҳиятининг тушунтиришга қаратилган бир қанча кенг камровли ишлар олиб борилмоқда. Бунда оммавий ахборот воситалари ва адабиётлардан ташқари тадбиркорларга ҳам қай даражада етказилганига, мазмун моҳиятининг қанчалик тушунтирилганига боғлиқдир.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда 34 минга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат қонун ҳужжатлари миллий базасидан тадбиркорларимизнинг бепул фойдаланиш имконияти яратилган. Эндиликда интернет тармоғига уланган ҳар бир тадбиркор LEX.UZ сайти орқали ушбу базадан бемалол фойдаланиши мумкин.

Энг асосийси, ҳозирги кунда фақатгина тадбиркорликка оид 1200 дан ортиқ қонун ҳужжатларининг мавжудлигини ҳамда улар доимий равишда такомиллаштирилиб борилаётганлигини инобатга олиш лозим.

Юртбошимиз томонидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга тўлиқ эркинлик бериш, бу борадаги барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этиш масаласи назорат қилувчи ва давлат органлари учун устувор вазифалардан бири этиб белгилаб берилди.

Айниқса, мухтарам Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу йўналишдаги ислоҳотларга катта туртки бўлди.

Мазкур Фармон билан тадбиркорларни ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишнинг тўртта асосий йўналишни ўз ичига олган Дастур тасдиқланди ва унда 33 та аниқ чора тадбирлар белгиланди.

Биринчи йўналишда - тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини ошириш;

Иккинчи йўналишда - хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш;

Учинчи йўналишда - барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб таомилларни янада соддалаштириш;

Тўртинчи йўналишда - хусусий мулк ва хусусуий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, бизнес муҳитини яхшилашга доир тадбирлар ўз ифодасини топган.

Қайд қилинган мазкур Фармон давоми сифатида 2015 йил 20 августда “Ўзбекистон Республикасисининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчилар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-391-сонли қонун қабул қилинди.

Ушбу муҳим қонуннинг кучга кириши тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда уларни ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишида давлатимизнинг долзарб вазифалардан бири сифатида ўз тастиғини топади.

Чунки 45 моддадан иборат бўлган ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 10 та кодексларига ва 33 та қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ва Жиноят кодексларига тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган ҳаракатлар учун жавобгарликни белгиловчи боблар киритилди.

Унда, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузиш, уларнинг фаолиятини ёки банклардаги ҳисоб варақлари бўйича опрецияларини ноқонуний тўхтатиб қўйиш, уларни хомийлик тадбирларига мажбурий жалб этиш, лиценция ва рухсатномалар бериш тартибини бузиш, имтиёзларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш каби қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Тадбиркорларга нисбатан қулланадиган маъмурий ва жиноят қонунчилиги либераллаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йилда шаҳар ва туманларда мазкур Фармон ва қонун мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича назорат қилувчи органлар, тижорат банклари, рўйхатга олиш ва лицензия, рухсатномалар бериш идоралари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа идоралар маъсул ходимлари иштироқида ҳудудлараро семинарлар ва учрашувлар ўтказилди.

Давлатимиз томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларини олиш механизмларини янада соддалаштириш бўйича олиб борилган сиёсатининг яна бир далили сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрда ПҚ 2412-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор ичида тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятларни яратиш мақсадида Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ 4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилиб, бунда вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд «ягона дарча» хизматларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб тўхтатилиши белгиланган.

Қарорга асосан «Ягона дарча» марказларининг асосий вазифалари этиб «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш, тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик ғов-тўсиқларга йўл қўймасдан давлат хизматлари кўрсатаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, аризачиларга информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультация бериш вазифаси юклатилди.

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» марказлари томонидан мазкур қарорнинг 2 иловасида келтирилган 16 та йўналиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш рўйхати тасдиқланган.

Такидлаб утиш жоиз бунда тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация тизимига тайёр ҳолда улаш, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш, Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, қурилиш-монтаж ишларига, кўчма савдони амалга оширишга, ташқи рекламаларни жойлаштиришга, турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга, махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш, ер ости бойликлари участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлигини тасдиқлаш хулосаси, юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини, юридик шахсларнинг бинолар ва иншоотларга (шу жумладан ер ости иншоотларига) бўлган ҳуқуқларини, юридик шахсларнинг ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.

Вазирлик томонидан ушбу йўналиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилди. Яъни мазкур қорорда белгиланган талаблар мазмун-моҳиятини батафсил тушинтириш бўйича ўқув амалий семинарлар ўтказилди.

«Бир дарча» марказлари ва давлат хизматларини кўрсатувчи органлар ходимлари билан тегишли дастурий таъминот орқали ўқув амалий семинарлар ўтказиш режа-графигига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “UNICON.UZ” давлат унитар корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги худудий бошқармаси, барча туман (шаҳар) «бир дарча» марказлари ходимлари, давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа мутасадди органлар маъсул ходимлари иштирокида ўқув амалий семинар ташкил қилинди.

Адлия органларига тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан чет эл инвесторларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини химоя қилиш борасида тадбиркорликка боғлиқ қонунчилик талабларига давлат органлари томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва уларнинг манфаатларини бевосита ҳимоя қилиш тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлик масаласини тегишли тартибда ҳал қилиш вазифаси юклатилган.

Қарақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил давомида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган назорат тадбирлар натижасида 5279 дан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш борасида давлат бошқарув органлари ҳамда назорат қилувчи ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга жами 84 та тақдимнома киритилди, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 22 нафар мансабдор шахслар расман огоҳлантирилди ва тегишли кўрсатмалар юборилди, қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик жазо чораларини қўллаш бўйича 11 та таклифлар берилди, тадбиркорлик субъектлари фойдасига 179.369.000 сўмдан ортиқ зиённи ундиришга борасида 23 та аризалар билан судларга мурожаат қилинди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 121 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди, киритилган тақдимномаларга асосан тадбиркорлик субъектларига 1.234.000 минг сўм маблағ ихтиёрий равишда қайтарилди.

Вазирлик томонидан давлат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларини тегишли маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда аниқлашда, ўрганишда ва мониторингини амалга оширишда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жойларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида жами 32 та ҳолатда шундан 11 та ҳолатда Давлат санитария эпидемиология назорати маркази органлари, 13 та ҳолатда Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси идораларида, 2 та ҳолатда Давлат солиқ инспекцияси органларида, 6 та ҳолатда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси органлари томонидан ноқонуний текшириш ўтказиш ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Ўтказилган ноқонуний (рухсатсиз) текшириш бўйича тегишли чоралар кўрилиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масалалари ҳал қилинди.

Шунингдек, вазирлик томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини юритиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бўлим томонидан ўтган йил мобайнида жами 197 та мурожат келиб, шундан 171 та мурожат кўриб чиқилиб 40 та қаноатлантирилган, 131 тасига ҳуқуқий тушинтириш берилган бўлиб, мурожаатларга асосан 8 та тақдимнома ва 7 та 134. 362.000 сумга даъво ариза киритилиб, қаноатлантирилди. Мурожаатларга асосан 8 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф берилди.

Ўтган йил мобайнида вазирликнинг ишонч телефонига жами 37 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан 16 таси қаноатлантирилди ва 17 тасига ҳуқуқий тушинтириш берилди. Мурожаатларга асосан 5 тақдимнома киритилиб, тақдимномага асосан 2 та шахсга интизомий жазо чораси қўлланилган ва 4.421.900 сум ундирилди.

Масалан вазирликка Хўжайли тумани “XUJAYLI BEK TEX SERVIS” МЧЖ директори Н.Бекниязовнинг туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан ҳисобланган солиқ миқдоридан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилди.

Давлат солиқ инспекциясининг 2015 йил 17 февраль кунги 97-сонли талабномасига асосан 14 август куни корхонанинг 2012-2014 йиллар давомида топшириб келган ҳисоботларига асосан корхонага солиқлар ҳисобланиб, жами 2.989.138,22 сўм миқдорида асосий қарз ва 1.062.611,20 сўм миқдорида пеня ҳисобланган, уларни ундириш учун корхона ҳисобварағига инкассо талабномаси қўйилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида кўрсатилган амалий ёрдам натижасида жамият томонидан ўтган йиллар учун топширилган солиқ ҳисоботлари аниқлаштирилиб, 2015 йил 21 декабрь ҳолатига қарздорлик йўқолиб, аксинча 1.826.570,38 сўм миқдорида солиқлардан ортиқча тўлов юзага келган ва қўйилган инкассо талабномаси корхона ҳисобварағидан олиб ташланишига эришилди.

Вазирликнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, уларнинг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган ишлар, фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаверади.

Б.Давкараев, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими


Тадбиркорлик фаолиятида жиноий ва маъмурий қонунчиликнинг либераллашуви

Мамлакатимизда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи доимий эътиборда.

Бугунги кунда бу соҳани тартибга солувчи ҳамда ишончли ҳимоясини таъминловчи зарур ҳуқуқий база яратилди.

Президентимизнинг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида қабул қилинди.

Фармонда, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш белгиланди.

Фармон билан тасдиқланган дастурнинг иккинчи йўналиши- айнан хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттиришга қаратилди.

Хусусан, сўнги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларига кўра устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган иқтисодиёт соҳасидаги айрим жиноятлар фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилиши белгиланди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексидаги иқтисодий зарар даражаси ва миқдори мезонлари ҳалқаро амалиётга мувофиқлаштирилиб, уларнинг миқдорлари оширилди.

Масалан, илгари анча миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлиб, шу миқдорда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун тадбиркор жиноий жавобгарликка тортилар эди.

Эндиликда киритилган ўзгартишларга мувофиқ анча миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача этиб белгиланди.

Худди шундай, кўп миқдор ва кўп миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган бўлса, бу миқдор уч юз бараваридан беш юз бараваригача, жуда кўп миқдор ва жуда кўп миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдорда бўлса - бу беш юз бараваридан ҳисобланиши белгиланди.

Фармон талабларига кўра, жуда кўп миқдорда бўлмаган савдо-сотиқ қоидалари, савдо ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни жиноий юрисдикциядан чиқариб маъмурий юрисдикцияга ўтказиш, шунингдек агар шахс, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини биринчи маротаба содир этиб, жиноят аниқланган кундан 30 кун давомида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаб, пеня ва бошқа жарималарни тўлаган бўлса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилмасликни назарда тутувчи тартиб жорий этилиши, бундан ташқари, жуда кўп миқдорда бўлмаган савдо-сотиқ қоидалари, савдо ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказиш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор нормалар киритилиши назарда тутилган эди.

Фармон ижроси бўйича 2015 йил 20 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 391-сонли Қонуниқабул қилиниб, унга асосан Ўзбекистон Республикасининг 10 та кодексига ва 33 та қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур муҳим қонуннинг кучга кириши тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда уларни ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишида янги бир даврни бошлаб беришга хизмат қилади деб айтишимиз мумкин.

Сабаби, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига айнан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган ҳаракатлар учун жавобгарлик нормаларини белгиловчи алоҳида боблар киритилди.

Унда, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузиш, уларнинг фаолиятини ёки банклардаги ҳисоб варақлари бўйича опрецияларини ноқонуний тўхтатиб қўйиш, уларни ҳомийлик тадбирларига мажбурий жалб этиш, лиценция ва рухсатномалар бериш тартибини бузиш, имтиёзларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш каби қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Шу билан бирга, юқоридаги Фармон талаблари бўйича тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказилди.

Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси киритилган қўшимча ва ўзгартишларга қисқача тўхталадиган бўлсак, Кодексга алоҳида “Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар” номли алоҳида боб киритилди.

Унда, хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузганлик, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб турганлик, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик, лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилганлик, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктирганлик, тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олганлик ва бошқа ҳолатлар бўйича Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиларига нисбатан жавобгарлик чоралари белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга тўхталадиган бўлсак,Қонуннинг 7-моддасига асосан кодексга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, худди Жиноят кодексига киритилганидек, ушбу кодексга ҳам “Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” номли алоҳида боб киритилди.

Унда ҳам Жиноят кодексида белгиланган нормалар каби ҳуқуқбузарликлар учун илк маротаба содир этилган тақдирда маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қабул қилинаётган қонунларнинг талабларига риоя қилинишини таъминлашни ўзимизга бурч сифатида белгилаб олишимиз зарур.

Қ.ҲафизовТадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи 


“Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг электрон тизими

ноқонуний текширишларга чек қўйиш учун яратилган

Мамлакатимизда сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада амалга оширилган ишлар натижасида Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказиш кескин қисқартирилди.

Бундан ташқари, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилиши қайд этилиб, ҳар қандай текшириш, албатта, ушбу махсус ваколатли орган, яъни назорат қилувчи органлар фао­лиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тегишли рухсати билангина ўтказилиши белгиланди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган, шунингдек, ишлаб чиқариш суръатларининг барқарор ўсиши ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ соҳасида текшириш бўйича мораторий 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

Барча назорат органлари учун режали текширишларнинг ягона даврийлиги белгиланиб, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлиги, хусусий мулк ва тадбиркорлар ҳуқуқларини бузганлиги учун жавобгарлиги кучайтирилди.

Тадбиркорлар фаолиятида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлигини таъминлашда Адлия вазирлиги томонидан жорий этилган “Текширишларни рўйхатга олиш китоби” ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирда 300 мингдан ортиқ тадбиркор ушбу китоб­лар билан таъминланган.

Адлия органлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш билан ҳамкорликда 10 мингдан ортиқ тадбиркорнинг бундай китоблари мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасида 1601 та ҳолатда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”ни тўлдириш тартибига риоя қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан 426 та ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди.

Шундай бўлса-да, бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тегишли идоралар ҳамкорлигида “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг электрон шаклижорий этилиб, ишга туширилди.

Эндиликда эса текшириш ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектларда техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг электрон шакли текшириш ўтказаётган мансабдор шахслар томонидан тўлдирилиши керак. Бундай ҳолатда китобнинг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида яратилган “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг онлайн тизимига кириш etk.minjust.uz электрон манзили орқали элек­трон рақамли имзо ёрдамида амалга оширилади.

Адлия вазирлиги томонидан текшириш жараёни бўйича тўлиқ назорат ўрнатилади ва ноқонуний текширишга йўл қўйган шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланади.

Яна шуни таъкидлаш лозим, ушбу лойиҳа вақтни тежайди, қоғоз ва бош­қа харажатлар сарфини камайтиради.

Мазкур тизимнинг тўлиқ ишга туширилиши тадбиркорлар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш ҳамда ўтказилаётган ҳар бир текширишни Адлия вазирлиги томонидан назорат қилиб бориш имкониятини яратди.

Қонун ҳужжатларида илгари текширишлар ўтказишнинг тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган бўлса, эндиликда Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартишларга асосан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун ҳам мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги белгиланди.

Назорат қилувчи органлар шуни унутмаслиги керакки, китобни тўлдирмаслик ёки уни тўлдиришдан бош тортиш текширишлар тартибини бузиш ҳисобланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.

Бу тартиблар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунда ва яна ўнлаб қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.

Назорат қилувчи органлар ходимлари мазкур қонун ҳужжатларининг моҳиятини чуқур тушунишлари, текширишлар тартибларини мукаммал ўрганишлари керак. Шундагина улар бу тартибни бузмасдан текшириш ўтказа оладилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, назорат қилувчи органлар масъул ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказилиши қонунийликни таъминлашга, тадбиркорларнинг давлат органларига нисбатан ишончи ошишига хизмат қилади.

Отабек Иброҳимов, Адлия вазирлиги масъул ходими


Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига яратилган янгиликлар

Мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласига доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Натижада бу соҳадаги қонунчилик тизимли равишда такомиллаштирилиб борилмоқда.

Улардан бириЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридир.

Ушбу қарор билан 2015 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа органлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан давлат бошқа органларида ва ўзга ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар нусхаларининг талаб қилиниши тақиқланди.

Ушбу қарор асосида Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларидан давлат органларида ва бошқа ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларнинг нусхалари талаб қилинмайди.

Яъни, нотариус давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.

Тадбиркорлик субъектларининг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан мурожаатлари мавжуд бўлганда нотариуслар давлат органларида ва бошқа ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда оладилар.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан давлат нотариал идоралари ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни (архив маълумотномалари бундан мустасно) идоралараро сўров олинган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этишлари шарт.

Масалан, тадбиркорлик субъекти нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан нотариал идорага мурожаат этса, нотариал ҳаракат юзасидан тегишли маълумотномалар (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари томонидан тўланадиган мажбурий бадаллар, телефон алоқаси хизмати ва коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича, давлат солиқ хизмати органининг солиқлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ўзгартирилганда, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотномалари ва юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси идоралараро сўров орқали олинади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг ушбу ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро сўров бўйича тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги тадбиркорлик субъектига давлат хизмати кўрсатишни, хусусан, нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этаётган шахсларни идоралараро сўров орқали олинган ҳужжатлар ва ахборотларнинг мазмуни ҳақида хабардор қилиши ва бу ҳақда тасдиқловчи ёзувда кўрсатиши зарур.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан олиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг ўз вақтида ёки тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим қилинмаслиги нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун асос ҳисобланмайди.

Давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий хизмат кўрсатишда сансалорлик, бюрократизм ва хизмат кўрсатиш муддатларини чўзиб юбориш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиши доимий назоратга олинган.

Хулоса қилиб айтганда, бу каби кўрилаётган чоралар тадбиркорларнинг республика иқтисодиётидаги улушини йилдан-йилга ошишига, бизнес субъектларига яратилаётган шарт-шароитлар уларни янада қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаш ҳамда улар олдидаги турли тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга хизмат қилади.

Ш.Хайдаров, Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси


Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш
тартибини бузиш

Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ хусусий мулкка эътибор биринчи галдаги вазифалардан бири сифатида қаралди. Конституциямизда ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли экани, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлиги, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенглиги кафолатланди.

Ҳозирда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг учдан икки қисми хусусий сектор вакиллари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу албатта, давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликка кенг йўл очиб берилаётганининг самарасидир.

Айтиш жоизки, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришнинг ғоят муҳим вазифаларидан бири сифатида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, бюрократик тўсиқ ва ғовларни тугатиш, рўйхатга олиш ва рухсат бериш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш эвазига мамлакатда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, соҳа фаолиятини жадал ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратишга замин яратди.

Жумладан, жорий йилнинг 20 августида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни алоҳида аҳамиятга эга

Мазкур қонунга асосан бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришнинг ғоят муҳим вазифаларидан бири сифатида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, бюрократик тўсиқ ва ғовларни тугатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси XIII1 боб билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси эса XVI1 боблар билан тўлдирилди. Унга асосан эндиликда Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноят ҳисобланиши ва белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди. Бу эса тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун билан тўлиқ ҳимоя қилинаётганлигини яна бир исботидир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, бугун мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилаётгани, ишлаб чиқариш соҳалари эркинлаштирилаётгани, давлатнинг назоратчилик ва бошқарувчилик вазифаси қисқартирилаётгани, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашувнинг чекланаётгани ҳамда уларга давлат рўйхатидан ўтказишда қатор қуллайлик ва имтиёзлар берилаётгани, аввало, давлатимиз тараққиётига хизмат қилишнинг яна бир кўринишидир.

Х.Абдураимов, Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси


Хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорлик – давлатнинг ишончли ҳимоясида

Мамлакатимиз мустақилликка эришиши биланоқ, бозор иқтисодиётининг асосий негизларидан бўлган хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш, унинг дахлсизлиги ва ишончли ҳуқуқий ҳимоясини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган миллий қонунчилик базаси яратилди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мазкур соҳани тартибга солишда, ривожлантиришда ва албатта мулкдорлар ва тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишига, мулкдорлар синфининг шаклланишига, хусусий мулк ҳимояси ва дахлсизлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини юритишга ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланмоқда.

Ушбу ишларнинг узвий давоми сифатида, 2015 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармон билан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Ушбу фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2015 йил 20 августда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгартик тўғрисидаги, Хўжалик-процессуал, Фуқаролик, Солиқ, Меҳнат кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят кодексининг 180-моддаси (сохта банкротлик) ва 181-моддасида (банкротликни яшириш) назарда тутилган жиноятлар учун агарда жиноят содир этган шахс етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги, 184-моддасида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган жиноят учун биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиниши, 188-моддаси янги таҳрирда “Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти” деб номланиши, яъни тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга ошириш учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи нормалар киритилди.

Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларининг маъмурий ва жиноий жавобгарликларини назарда тутувчи, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарликларни назарда тутувчи тегишинча янги боблар киритилди. Мазкур бобларда хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун тегишли жавобгарликлар белгиланди.

Мазкур Қонун билан Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан кўзланган мақсад, энг аввало:

биринчидан, демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш соҳасида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастуридан ва мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, жиноий жазо тизимини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш;

иккинчидан, бугунги замон талабларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини, жумладан шахсни жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тизимини янада либераллаштириш чораларини кўриш;

учинчидан, тадбиркорлик субъектларига берилган иқтисодий имтиёзлар ва преференцияларнинг сўзсиз амалга оширилишини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда маъмурий-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш;

тўртинчидан, кўрилаётган чоралар ҳамда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлигига қарамасдан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар фаолиятини касддан текшириш, фаолиятини ёки банкдаги ҳисоб рақамлари буйича операцияларни тўхтатиш, ноқонуний карорлар чиқариш йўли билан ҳомийликка жалб қилиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқини бузувчи қарор ёки қонунчиликда назарда тутилмаган мажбуриятларни юкловчи норматив актларни қабул қилиш ҳолатлари ҳамон учраб турганлиги.

Юқоридаги Фармон ва унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Қонун яна бир бор хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлатнинг кучли ҳимояси остида эканлигидан далолат беради.

Э.Сайфуллаев, Адлия вазирлиги ходими


Хусусий мулк ҳимояси

Мамлакатимизда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Хусусан, 2015 йил 20 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎзР-391-сонли Қонун қабул қилинди.

Мазкур қонун 45 моддани ўз ичига олган бўлиб, унга асосан амалдаги 10 та кодекс ва 33 та қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Маъмурий ва Жиноят кодексларига тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган ҳаракатлар учун жавобгарликни белгиловчи боблар киритилди.

Унда, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузиш, уларнинг фаолиятини ёки банклардаги ҳисоб варақлари бўйича опрецияларини ноқонуний тўхтатиб қўйиш, уларни хомийлик тадбирларига мажбурий жалб этиш, лиценция ва рухсатномалар бериш тартибини бузиш, имтиёзларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш каби қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 161-боб киритилиб, унинг 2411 –моддаси қуйидаги таҳрирда баён қилинди.

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум этиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, талон-тарож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Ушбу хатти-ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган тақдирда, Жиноят кодексига киритилган янги 1921 –моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Ушбу қонун асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берилиб борилади.

Қ.Ҳафизов,

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи


 

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда ҳуқуқий маданиятнинг роли

Ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий тамойилларидан бири – бу қонун устуворлигидир. Давлатимиз раҳбари ўзининг “Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура” деб номланган асарида “Қонунийлик ва ҳуқуқ тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди” деб таъкидлайди.

Демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил бораётган мустақил Ўзбекистонда ҳам барча соҳа, шу жумладан иқтисодий соҳада ҳам мустаҳкам қонунчилик базаси яратилиб, замон талаблари асосида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.

Ўтган йиллар давомида ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

Натижада бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56 фоиздан ошиб, жами иш билан банд аҳолининг 75-77 фоизи мазкур тармоқда меҳнат қилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқимизнинг ҳуқуқий онги ва билими ҳамда юксак ҳуқуқий маданияти даражаси билан боғлиқ.

Ҳуқуқий маданият – бу кишиларнинг ҳуқуқий билим, мавжуд қонунлардан хабардорлиги даражаси ҳуқуққа нисбатан онгли муносабати, ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва унга риоя қилишидир.

Шунинг учун ҳам мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 июндаги “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармони билан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар — давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида ва республикада ҳуқуқий давлат қурилиши йўлида олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинган қонунлар моҳиятини аҳоли томонидан чуқур англаб етишига ҳар томонлама кўмаклашиш — давлат бошқарув, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ўқув юртлари ҳамда ҳуқуқшунос олимларнинг энг долзарб вазифалари этиб белгиланди.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш борасида ҳуқуқий маданиятнинг асосини соҳага оид қабул қилинган қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар ташкил этади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик мухитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари, “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Статистик, солиқ, молиявий хисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари шулар жумласидандир.

Мазкур соҳадаги қонун ва қонун ости ҳужжатлар билан тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилиб, улар олдида ғов бўлиб турган буюрократик тўсиқлар бартараф этилди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ташкил этиш ишлари соддалаштирилди ва арзонлаштирилди, замон талабларига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари, статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботлари шакллари қисқартирилди ҳамда уларни тақдим этиш механизми такомиллаштирилди, хусусий мулк устуворлиги таъминланиб, унинг ҳуқуқий муҳофазаси кучайтирилди, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятига давлат ва назорат қилувчи идоралар аралашувини камайтиришга оид аниқ чора-тадбирлар рўёбга чиқарилди, тадбиркорлик субъектларининг давлат, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили қонун даражасида жорий этилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва улар билан ҳуқуқий муносабатларга киришувчи давлат органлари ходимлари мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини билмасдан туриб, уларнинг ижроси қандай таъминланиши мумкин деган табиий савол туғилади. Бунга ҳуқуқий маданиятнинг юксалтиришнинг асосий воситаларидан бири бўлган ҳуқуқий тарбия билан эришилади. Ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий таълим, юридик амалиёт ва бошқа воситалар билан амалга оширилади.

Давлатимиз раҳбари ўзининг “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” китобида: “Ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражада бўлиши ҳуқуқий давлатнинг ўзига хос хусусиятидир. Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида ҳуқуқий маданиятни ошириш муҳим иш ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳуқуқий маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки ушбу қонунларнинг барча даражаларда ижро этилиши билан белгиланади. Ушбу муҳим ишда одамларда қонунларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан чуқур ҳурмат ҳиссини тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Зеро, ҳуқуқий нормалар одамлар онгига сингган ва улар орқали амал қилган тақдирдагина яшайди ва рўёбга чиқади”, деб таъкидлайди.

Адлия органлари томонидан мазкур соҳада ҳуқуқий маданиятнинг юксалтириш борасида мутасадди идора ва ташкилотлар билан биргаликда муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича фаолиятни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан қилиб белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан мамлакатимизда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ташкил этилди.

Бугунги кунда Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини изчил олиб бормоқда. Жумладан, 2013 йилнинг бошида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишларини янада такомиллаштириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимлар тарғиботини кучайтириш мақсадида Идоралараро кенгаш томонидан “Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари томонидан конференция, семинар, давра суҳбатларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича Услубий қўлланма” ишлаб чиқилди.

Мазкур Услубий қўлланманинг тасдиқланиши ва ижрога йўналтирилиши муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг жорий фаолиятида жиддий аҳамият касб этади.

Умуман олганда, бу ҳужжат мамлакатимиздаги барча давлат органлари ва жамоат бирлашмаларинингжамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришни янада такомиллаштириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимлар тарғиботини кучайтириш борасидаги ишларини янада жадал, кенг миқёсда ва тартибли ташкил этишлари учун асос бўлади

Бундан ташқари, адлия органлари, шу жумладан Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашга қаратилган қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини авалламбор аҳоли, айниқса коллеж талабалари ва битирувчилари онгига сингдириш борасида кенг кўламдаги тарғибот, очиқ эшиклар куни тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитининг яратилишида нафақат фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, балки давлат органлари ходимлари ҳуқуқий маданиятининг шаклланганлиги ҳам алоҳида ўрин тутади ва фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун шарт-шароит яратиш, уларнинг ишчанлик фаоллигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бу соҳада қонунчиликни тўғри татбиқ этиш ва уларга қатъий риоя қилиниши билан таъминланади.

Таҳлилий маълумотлар мазкур соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунбузилиш ҳолатларининг аксарияти қонунчилик нормаларини амалиётда нотўғри тадбиқ этилишидан келиб чиққанлигини кўрсатади. Бу давлат органлари ходимлари ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги пастлигидан далолат беради.

Шунингдек, баъзи ҳолларда қонунбузилишларнинг, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишида учраётган тўсиқларнинг, улар фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларининг келиб чиқишига давлат органлари мансабдор шахслари ва фуқаролар томонидан қонун ҳужжатларига амал қилинмаслиги ёки уларнинг инкор этилиши сабаб бўлади. Бу юридик адабиётларда “ҳуқуқий нигилизм, яъни ҳуқуқни менсимаслик”, деб аталади. Ҳуқуқий нигилизм жамият ҳуқуқий тараққиётининг тизимли ҳамда мақсадга мувофиқ ривожланишига жиддий хавф туғдирувчи ҳамда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг юксалишига тўсиқ бўлувчи салбий ҳодисалардан биридир.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам албатта айбдор ходимларнинг тегишли жавобгарлик масаласи ҳал этилиб, ҳуқуқ нормаларнинг таъсирчанлиги давлат мажбурлов йўли билан таъминланади.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида бундай ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун Президентимиз фармон ва қарорларида ҳам алоҳида чора-тадбирлар белгиланган. Бу борада Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича комплекс Дастурда алоҳида чора-тадбир белгиланган.

Мазкур комплекс Дастурда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни янада тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилиб, бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида комплекс режали текширишлар белгиланишидан олдин ҳуқуқбузарликнинг олдин олиш борасида олиб борилган ишлар, текшириш давомида йўл қўйилган хатоликларни тўғирлаш имконияти таклиф қилинганлиги, текшириш натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларини тугатиш даржасига етказилишини бартараф этиш чораларининг кўрилганлиги, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари сифатида белгиланди.

Бундай чора-тадбирларнинг амалга оширилиши нафақат тадбиркорлик субъектларини, балки назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларнинг ҳам ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Юқоридаги фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб айтганда, ҳуқуқий маданият – бу қонунчилик берган имкониятлардан, Конституцияда муҳрланган ва қонунларимизда ўз ифодасини топган, биз деярли ҳар куни такрорлаб гапирадиган масала, яъни, бизга берилган шунча ҳуқуқлардан имкон қадар кўп фойдаланиш даражаси деганидир.

Шерзод Ҳўжаниёзов, Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини 

ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи


ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ТАДБИРЛАРИ

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тутган ўрни ва аҳамияти тобора ошиб бораётганлиги сабабли давлатимиз томонидан ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амалга оширилган ишлар самарасини мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг йилдан-йилга ошиб бораётгани, иқтисодиётимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг ортиб бораётгани, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли товарлар билан тўлдирилаётгани, замон талабларига жавоб берадиган хизматлар кўрсатиш соҳасининг кенгайиши, экспорт таркибида жаҳон бозорларида харидоргир маҳсулотларнинг кўпайгани, янги иш ўринларининг яратилганлиги ва шу асосда аҳоли даромади ҳамда фаровонлигининг ошиб бораётганлигида кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2371-сонли Қарорида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ҳукумат комиссиясига мустақиликка қадар мамлакатимизда умуман мавжуд бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 56 фоизидан ортиғини ишлаб чиқараётгани, мазкур тармоқда жами иш билан банд аҳолининг 75-77 фоизи меҳнат қилаётгани ва бошқа мисоллар орқали юртимизда бу соҳа жадал ривожланиб, ўрта синф – мулкдорлар синфининг жамият таянчига айланиб бораётганини намоён этиш вазифаси юклатилди.

Ушбу кўрсаткичларни Хоразм вилояти миқёсида олиб кўрадиган бўлсак, ҳозирги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан вилоят ялпи ички маҳсулотининг 73,9 фоизи ишлаб чиқарилмоқда, мазкур тармоқда жами иш билан аҳолининг 75 фоизи меҳнат қилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш ишларини тизимли ташкил этишга бағишланган кенгайтирилган мажлисида ҳам хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга катта эркинлик бериш, уларни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ва самарадор-лигини ҳар томонлама таҳлил қилишга эътибор берилиб, кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар фақат биринчи ярим йилликнинг ўзидагина 15,2 мингта янги кичик бизнес субъектларини ташкил этишга кўмаклашгани, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга кўплиги, кичик бизнес субъектларига 6,4 трлн. сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баравар кўп банк кредитлари ажратилгани қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, мажлисда тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига мансабдор шахсларнинг тўсқинлик қилиши ёки ноқонуний аралашуви юзасидан масъулиятини янада ошириш тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш, рўйхатга олиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиботларини янада соддалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатда мулкчиликнинг устувор шакли сифатида хусусий мулкни ва кичик бизнесни янада ривожлантиришга кўмаклашиши алоҳида таъкидланди.

Шу муносабат билан махсус ташкил этилган ишчи комиссия ва тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига дастур доирасида хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга ва унинг устуворлигини мустаҳкамлашга, қулай ишбилармонлик муҳити ва инвестиция иқлимини яратишга йўналтирилган бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни тезлаштириш вазифаси топширилди.

Мазкур белгиланган устувор вазифалар доирасида адлия органлари, шу жумладан Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари инвентаризация қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан жойларда ўтказилган назорат ва мониторинг тадбирлари ҳамда ўтказилган таҳлиллардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд органларининг ролини ошириш, уларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини кучайтириш қаратилган 20 га яқин таклиф ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Шунингдек, Адлия вазирлигининг топшириғи ва бошқарманинг 2015 йил 1-ярим йиллик иш режаси асосида 44 та давлат бошқаруви ва назорат қилувчи органлар ҳамда бошқа тузилмалар фаолиятида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи юзасидан, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказилиши-нинг қонунийлиги устидан назорат ва мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат ва мониторинг тадбирлари давлат бошқаруви ва назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар билан биргаликда, афсуски, хали-ҳанузгача хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида турли маъмурий ғов ва тўсиқлар учраётганлиги, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари кузатилаётганлигини кўрсатди.

Жумладан, вилоят адлия бошқармаси томонидан амалга оширилган назорат ва мониторинг тадбирлари давомида жами 1581 та, шундан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текширишлар ўтказишда 146 та (4 та рухсатсиз текшириш, 142 та текшириш тартибини бузиш), молиявий жавобгарликка тортишда 27 та, маъмурий жавобгарликка тортишда 15 та, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб қўйишда 10 та, кредитлар ажратишда 13 та ва яна бошқа 1370 та қонунбузилиш ҳолатлари, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, Хоразм вилоят “Сувназорат” инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида” Низом талабларига зид равишда 27 та ноқонуний қарорлар қабул қилинган.

Жумладан, Шовот туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Омонбой-2001” фермер хўжалиги раҳбари О.Ўразов Хоразм вилоят “Сувназорат” инспекцияси инспектори Д.Хакимов томонидан фермер хўжалиги фаолиятида амалга оширилган назорат функцияси натижаси бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган далолатнома ва бошқа ҳужжатларни имзолашдан ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган бўлсада, 2014 йил 14 август куни унга нисбатан 309849 (уч юз тўққиз минг саккиз юз қирқ тўққиз) сўм миқдорида молиявий жазо қўллаш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилинган.

Ваҳоланки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-моддасида тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар фақат суд тартибида қўлланилиши, бундан ташкилотнинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий санкция суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно,-деб, кўрсатилган.

Мазкур ҳолатларнинг бартараф қилиниши юзасидан Хоразм вилоят “Сувназорат” инспекциясига тақдимнома киритилиб, унинг муҳокама натижаси бўйича инспекторлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришда ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган 3 нафар мансабдор шахснинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди. Шунингдек, прокуратура органларига киритилган таклифлар орқали ноқонуний қарорларнинг бекор қилиниши таъминланиб, судларга киритилган таклифлар орқали инспекциянинг 7 нафар инспектори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2411-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги қонун ҳужжатларида хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақларида пул маблағлари бор-йўқлиги ҳақида ахборот талаб қилиб олиш “Сувназорат” инспекциянинг ваколат доирасига кириши умуман назарда тутилмаган бўлсада, инспекция бошлиғи О.Ражабов томонидан Гурлан туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Юлдош Собир хўжа ўғли” фермер хўжалиги фаолиятига ноқонуний аралашиб, яъни унинг ҳисоб рақамидаги пул маблағи бўйича унга хизмат кўрсатувчи ТИФ Миллий банк Гурлан филиалидан маълумот талаб қилиб олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан инспекция бошлиғи О.Ражабовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддаси билан, яъни хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқишлик учун суд органига таклиф билан чиқилди ва суд қарори билан унинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган назорат тадбирлари давомида айрим туман (шаҳар) Давлат санитария эпидемиология назорат марказлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишлар жараёнида текшириш тартибига риоя қилмасдан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келинганлиги аниқланди.

Мисол учун, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 102-моддасига мувофиқ назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт деб кўрсатилган бўлсада, Шовот туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази томонидан 2013 йил 5 август куни туманда фаолият кўрсатиб келаётган “Нурбек” дорихонасида ўтказилган текшириш бўйича, унинг раҳбари мазкур текшириш бошланишидан олдин умуман хабардор қилинмаган.

Мазкур қонуннинг 17-моддасига мувофиқ текшириш натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текшириш тугаган куни текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда қолдириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида бажариши шарт бўлган мажбуриятлардан бири сифатида кўрсатилган бўлсада, Урганч шаҳар ДСЭНМнинг овқатланиш гигиенаси бўлинмаси мудири Б.Ниязов томонидан 2014 йилнинг 14-19 апрель кунлари “Нилуфар Солиҳа” хусусий корхонаси фаолиятида ўтказилган текшириш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг бир нусхаси шу куни корхонада қолдирилмасдан, жорий йилнинг февраль ойига қадар текшириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар йиғма жилдида сақлаб келинган.

Ушбу ҳолатларни бартараф қилиш ва келгусида такрорланмаслигининг олдини олиш мақсадида Хоразм вилоят Давлат санитария эпидемиология назорат марказига киритилган тақдимнома муҳокам натижаси бўйича айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилиб, марказ томонидан бу борада келгусида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, Урганч шаҳар ДСЭНМнинг овқатланиш гигиенаси бўлинмаси мудири Б.Ниязовнинг Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2411-моддаси билан, яъни қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлиги учун маъмурий жавобгарлик масаласи суд тартибида ҳал этилди.

Булардан ташқари, ДАТ “Асакабанки” Хоразм вилоят филиали томонидан тадбиркорлик субъектларига нақд пул олишда тўсқинлик қилиб келинганлиги аниқланди.

Жумладан, Матчанов Низомжон Азаматович ДАТ “Асакабанк” Хоразм вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, “Азизбек Жасурбек” хусусий фирмаси томонидан тақдим қилинган чек асосида 2,0 млн. сўм миқдорда нақд пул олиш юзасидан қилган мурожаатини асоссиз равишда рад этиб, фирманинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чеклаган.

Шунингдек, Урганч шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор Эгамов Азаматнинг 50,0 млн. сўм миқдорда, Шовот туманидаги “Uztex Shovot” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона ишчи-ходимларининг ойлик маоши учун 43,3 млн. сўмлик нақд пул олиш юзасидан ДАТ “Асакабанк” Хоразм вилоят филиалига қилган мурожаатлари ҳам анча вақт мобайнида ижобий ҳал этилмасдан келинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ДАТ “Асакабанк” Хоразм вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари Н.Матчановнинг Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2411-моддаси билан, яъни қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилгани учун маъмурий жавобгарлик масаласи суд тартибида ҳал этилди ва Марказий банк Хоразм вилоят бош бошқармаси Э.Бабажанов номига тақдимнома киритилиб, тадбиркорлик субъектларига нақд пул ажратилиши таъминланди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган назорат ва мониторинг тадбирлари, шунингдек тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан идора ва ташкилот раҳбарлари номига 81 та тақдимнома киритилиб, уларнинг муҳокамаси натижаларига кўра 40 дан ортиқ тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди, 27 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди ва 40 нафар масъул ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, 45 нафар мансабдор шахслар қонунбузилишига йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди, шунингдек 14 нафар мансабдор шахснинг маъмурий жавобгарлик масаласи суд тартибида ҳал этилди.

Тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб судларга 115841,6 минг сўмлик даъво аризалари киритилиб, 82884,0 минг сўмлик даъво аризалари қаноатлантирилди, қолган даъволар кўриб чиқилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони ижроси бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, мазкур Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари даъволарини кўриб чиқиш муддати жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали тезлаштиришни таъминлаш бўйича суд органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида бу борадаги қонун ҳужжатлари инвентаризация қилиниб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари даъволарини кўриб чиқиш муддатлари бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ундаги муаммолар кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Фармон талабларидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона марказлари ташкил этиш мақсадида турли идора ва ташкилотлар ҳузуридаги “бир дарча” хизматлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари инвентаризациядан ўтказилиб, инспекциялар негизида ташкил этилиши режалаштирилаётган “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона марказлар фаолиятига интеграция қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Булардан ташқари, адлия бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари, касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари, қишлоқ жойларидаги фуқароларни жалб қилган ҳолда мунтазам равишда учрашувлар, семинарлар ва бошқа ҳуқуқий-тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг июнь ойида 4 маротаба адлия бошқармаси биносида тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида семинар тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилди, шунингдек тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Боғот, Хонқа ва Қўшкўпир туманларида очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Ўтказилган семинар, очиқ мулофқотлар давомида жами 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари қатнашиб, улардан тушган 40 дан ортиқ саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилиши таъминланди ва улар олдидаги айрим муаммоли масалалар ижобий ҳал этилди.

И.Сабиров, Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи  


Тадбиркорга кенг йўл

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 1-ярмида адлия идораларига юклатилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар асосида, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларининг ижросини назорат қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида жами 5473 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Ушбу қонунбузилишларнинг 61 таси фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда, 73 таси солиққа оид, 3511 таси банклар фаолияти билан боғлиқ, 76 таси кредит ажратишда, 9 таси рухсатсиз текшириш, 56 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 1 таси ноқонуний маблағ жалб қилиш, 17 таси мониторинг тартибини бузиш, 182 таси маъмурий жавобгарликка тортишда, 62 таси текширишлар тартибини бузиш ва 1425 таси бошқа қонунбузилишларни ташкил этади.

Мазкур ҳолатлар идоралар кесимида таҳлил этилганда, ҳокимликларда 117 та, солиқ идораларида 124 та, 365 таси электр таъминоти корхоналарида, ИИБ органларида 9 та, банк­ларда 3511, ДСЭНМ идораларида 162 та ва 1184 таси бошқа идораларда аниқланган.

Жумладан, вилоят адлия бош­қармаси Қумқўрғон туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган тадбиркорликка оид қарор ва фармойишларнинг қонунийлиги ҳамда хатларнинг хатловдан ўтказилишини таъминлаш юзасидан ўрганиш ўтказганда қуйидагилар аниқланди.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилмаганлиги аниқланди.

Хусусан, Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Бироқ “Янгиер сервис қу­рилиш” МЧЖ раиси М.Кўч­кел­диев “Янгишаҳар” МФЙ­да жойлашган жамиятга тегишли арматура цехи биносини реконструкция қилиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва полиэтилен қувур ҳамда хўжалик моллари ишлаб чиқариш цехи қурилишини лойиҳалаштиришга рухсат беришни сўраб 2015 йил 2 апрелда мурожаат қилган бўлса-да, туман ҳокими томонидан юқоридаги Қонун билан белгиланган муддат бузилиб, 2015 йил 12 майда 491-сонли қарор қабул қилинган.

Шунингдек, фуқаро Ж.Сафаровнинг 2014 йил 30 декабрдаги қурилиш материаллари сотиш дўкони қурилиши учун ер майдони ажратиш ҳақида ёзган аризасига биноан, туман ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 7 апрелида ушбу фуқарога муддат кечиктирилган ҳолда дўкон қурилиши учун 200,0 кв.м. ер майдони ажратиш ҳақида 370-сонли қарор қабул қилинган.

Назорат қилувчи идоралар томонидан тадбиркорлик субъект­ларида ўтказилган режали ва режадан ташқари текширишлар салмоғи ўтган 2014 йилнинг 1-ярмига нисбатан таҳлил этилганда, 2015 йилнинг 1-ярмида назорат идоралари томонидан 398 та режали текширишлар ўтказилган бўлиб, бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 18 тага кўпайганлиги аниқланди.

Назорат қилувчи идоралар томонидан тадбиркорлик субъ­ект­ларида ўтказилган режали ва режадан ташқари текширишлар 2015 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича таҳлил этилганда, 398 та режали ва 187 та режадан ташқари, жами 585 та текширишлар ўтказилган бўлиб, бу рақам 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 536 тани (380 та режали, 156 та режадан ташқари) ташкил қилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат 2015 йилнинг ўтган даврида ўтказилган режали текширишлар сони 18 тага, режадан ташқари текширишлар сони 31 тага кўпайганлигидан далолат беради.

Ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сони ошган режали текширишлар идоралар кесимида таҳлил этилганда, вилоят ДСЭНМ томонидан 2 тага, вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан 11 тага, вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан 13 тага, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 2 тага, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси томонидан 7 тага, “Саноатконтехназорат” инспекциясининг вилоят бўлими томонидан 9 тага ошганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 2015 йил 7 июлда вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли ташкилот ва муассасаларга тақдимнома ва ёзма кўрсатмалар киритилди.

Бугунги кунда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби” билан таъминланган тадбиркорлар сони вилоятда 24443 тани ташкил қилади.

Адлия бошқармаси томонидан 2014 йилнинг ўтган даври мобайнида иш режага асосан жойларда ўтказилган текширишлар жараёнида Адлия вазирлигида 2011 йил 7 ноябрда 2280-сон билан рўйхатга олинган “Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи юзасидан ҳамда тадбиркорлик субъектида ўтказилган сўровлар орқали жами 867 та тадбиркорлик субъектида мониторинг ўтказилди.

Ушбу мониторинглар ва ўрганишлар жараёнида жами 9 та ҳолатда назорат органлари томонидан ноқонуний текшириш ўтказилганлиги, 62 та ҳолатда назорат органлари томонидан текшириш ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жами 5 та тақдимнома, 24 та ёзма кўрсатма, 22 та огоҳнома қўлланилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 7 нафар турли идора масъул ходимларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди. Ноқонуний текшириш ўтказган шахсларга нисбатан қонуний баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига 2 та таклиф юборилди.

Жумладан, Термиз туманида тадбиркорлик субъектларида назорат қилувчи ор­ганлар томонидан ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги юзасидан вилоят адлия бошқармаси амалга оширган мониторинг давомида Термиз туман Давлат ветеринария бўлими 8 та ҳолатда ноқонуний текшириш ўт­казганлиги аниқланди.

2015 йилнинг ўтган даври мобайнида иш режа ва ариза-шикоятларга асосан ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъ­ектлари ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан жами 50 та (34 та ўрганишлар натижасига кўра) тақдимнома, 86 та огоҳнома ва кўрсатма киритилди, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида 21 та баённома расмийлаштирилди, ҳаракатларида ҳу­қуқ­бузарлик аломатлари кузатилган 2 нафар масъул ходимнинг хатти-ҳаракатларига қо­нуний баҳо бериш юзасидан прокуратура органларига 2 та, суд қарорларига протест киритиш ҳақида 4 та таклиф киритилди.

Киритилган тақдимномалар идоралар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг 5 таси ҳокимликларга, 13 таси солиқ идораларига, 9 таси тижорат банкларига, 5 таси электр тармоқлари корхонасига, газ таъминоти корхонасига 1 та, ИИБ идораларига 1 та, ДСЭНМ идораларига 11 та ва 5 таси бош­қа идораларга киритилган. Тақдимномаларга асосан жами 56 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилган, 6 та қонун ҳужжати талабларига зид равишда қабул қилинган қарор бекор қилиниб, 5 та қарорнинг ижроси ҳаракатдан тўхтатилиши таъминланди, ноқонуний равишда ундирилган 1 510 645 сўм пул маблағлари эгаларига қайтарилди.

2015 йилнинг 1-ярмида хўжалик судида тадбиркорлик субъ­ект­ларига ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш бўйича назорат органлари (асосан солиқ идоралари) томонидан 763 та даъво аризаси киритилганлиги аниқланди.

Ушбу даъво аризаларнинг 189 таси 21392,13 минг сўмлик молиявий санкциялар қўллаш ҳақидаги даъво аризалардир.

Таҳлил давомида аниқланишича, ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш бўйича назорат идоралари томонидан киритилган 189 та даъво аризанинг 162 таси кўриб чиқилиб, 5371,33 сўмлик 150 таси қаноатлантирилган, 250,47 сўмлик 9 та даъво ариза қарздор қарздорликни бартараф этганлиги боис рад этилган, 5,65 сўмлик 2 та даъво ариза кўрмасдан қолдирилган, 16,06 сўмлик 1 та даъво ариза бўйича иш юритиш тугатилган, 4 та 63,52 сўмлик даъво аризаси қайтарилган ва 23 та 124,63 сўмлик даъво аризаси кўриб чиқилаётганлиги боис, қолдиқ қолган.

Қаҳрамон ХОЛМУРОДОВ, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи


Ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон бўлиши йўлида

Мамлакатимизда эркин бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш изчил амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда бозор муносабатларини босқичма-босқич жорий этиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, айниқса, унинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, бунда авваламбор ҳар бир шахсда мулкка нисбатан эгалик қилиш, ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишдан манфатдор бўлиш ҳиссини шакллантириш, тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳимоясини таъминлаш мақсадида бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий асослари, унинг қонунчилик базасини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада сўз борганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Концепцияда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш масалаларига келганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти: “Биринчи навбатда, хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлашимиз, ҳар қайси хусусий мулкдор қонуний йўл билан қўлга киритган ёки яратган ўз мулкининг дахлсизлигига асло шубҳа қилмаслигини таъминлайдиган ишончли кафолатлар тизимини яратишимиз зарур”, -деб алоҳида таъкидлаган.

Шу мақсадни рўёбга чиқаришни назарда тутиб, парламентимиз томонидан бозор иқтисодиётининг ­негизи ҳисобланган хусусий мулкка нисбатан давлат томонидан берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонун қабул қилиниши тадбиркорларнинг ўз бизнесига бехавотир инвестиция киритиши, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш, маҳсулот ҳажми ва олаётган даромадини кўпайтириш, ўз мулкига ўзи мустақил эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф этишининг ҳуқуқий кафолатларини янада кенгайтирди.

Тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Бу қонун тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларини қатъий чекланган рўйхати ва турларини аниқ белгилаб қўйиш, қонунда назарда тутилмаган ортиқча рухсатнома ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тадбиқ этилишини кескин тақиқлабгина қолмай, юқорида айтиб ўтилган мақсадларга хизмат қилишни кўзда тутган.

Кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнеснинг ҳуқуқий асослари яратилди. “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилингани туфайли, ҳеч шубҳасиз, юртимизда оилавий бизнеснинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида унинг жадал ва кенг ривожланиши ва янги иш ўринларининг очилишига қулай имкониятлар яратиб берилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бир қатор қонунлар янада такомиллаштирилди. Жумладан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари янги таҳрирда қабул қилинди.

Олиб борилган ислоҳотлар ўз самарасини бериб, ўтган давр мобайнида халқ хаёти сифати, мамалакатимиз қиёфаси қандай ўзгариб бораётгани, қандай ютуқ ва натижаларга эришганимиз барчага аён.

Шу ўринда қуйидаги статистик маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунга келиб 56 фоизга етди, иш билан банд аҳолининг 77 фоизи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Ер, Солиқ ва Божхона кодекслари ҳамда “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги, “Хусусий корхона тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Микромолиялаш тўғрисида”ги қонунлар мамлакатимизда бозор ислоҳотларининг жадаллашишига хизмат қилмоқда.

Хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётимизда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан чет эл капитали иштирокидаги улушни изчил ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2015 йил 15 май куни “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишнинг тўртта асосий йўналиш бўйича амалга ошириладиган ўттиз учта чора-тадбирларни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланди.

Фармоннинг аҳамиятли томони шундаки, унда бир томондан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасига ошириш кўзда тутилган бўлса, иккинчи томондан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, уларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартибини янада соддалаштириш, маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш ҳисобидан тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, ушбу Фармон билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд ва Олий хўжалик судига бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилгани ва ноқонуний аралашгани учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш топширилган.

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик) деб номланувчи алоҳида XVI1-боб билан тўлдирилиши кўзда тутилмоқда.

Унда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ва тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган бошқа ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг тартибини бузганлик, давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузганлик, тадбиркорлик фаолияти субъектидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилганлик, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ва (ёки) банк ҳисобварақ операцияларини ноқонуний тўхтатганлик, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобрақамларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида маълумотларни асоссиз талаб қилганлик, хўжалик юритувчи субъектларни пул маблағларини ажратиш билан боғлиқ ҳайрия ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик, рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун алоҳида маъмурий жарималарни назарда тутувчи маъмурий жавобгарликни ошириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу Кодексда тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бинолар ва бошқа иншоотларни шу мулкнинг бозор қийматини қопламасдан бузиб ташлаганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органларининг тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни кўп маротаба бузган мансабдор шахсларига нисбатан эса жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Айни вақтда, ушбу Фармон билан тасдиқланган Дастур доирасида тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий, жиноят ва тадбиркорлик соҳасидаги бошқа қонунчиликни янада либераллаштиришни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга оширилиши кўзланмоқда.

Жумладан, агар шахс Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) илк маротаба содир этиб, жиноят аниқланган кундан 30 кун давомида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа молиявий жарималарни тўлаган бўлса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаслиги ва шахс жавобгарликдан озод этилишини назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига нисбатан улар томонидан соҳта банкротлик ва банкротликни яшириш орқали етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганда озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазо қўлланилмаслигини назарда тутувчи қўшимчалар киритилади.

Савдо-сотиқ қоидалари, савдо ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни (Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 188-моддасида назарда тутилган савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш, 189-моддасида назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказиш назарда тутилмоқда. Жуда катта миқдорда зарар етказилишига олиб келган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно.

Тадбиркорлик тузилмалари ва бошқа нодавлат ташкилотларида маъмурий-тақсимот ва маъмурий-хўжалик ваколатларини амалга оширувчи мансабдор шахслар жавобгарлигини юмшатиш чоралари белгиланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ноқонуний равишда моддий мукофот олганлик (тижорат пораси), ваколатларни суиистеъмол қилганлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун нисбатан юмшоқ жазо чораларини назарда тутувчи алоҳида моддалар киритилади. Юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганда озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазо қўлланилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, илгари “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар улар томонидан ваколатли органлар ва ташкилотларга кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳақида хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилар эди.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари учун кўзда тутилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланишда турли ёзма аризалар билан мурожаат қилишнинг ҳожати бўлмайди.

2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибда иш берувчи тадбиркор учун белгиланган солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдорида солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилиши албатта тадбиркорни рухлантиради.

Якка тадбиркорлар томонидан касб-ҳунар коллежи битирувчилари ишга ёлланган ҳолатда эса улар коллежни битиргандан бошлаб 12 ой мобайнида ёлланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилиши зарур имтиёзлардан ҳисобланади.

Булардан ташқари чора-тадбирлар Дастурида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни янада тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, мазкур Дастурга мувофиқ 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб режали текширишлар ўтказишнинг ягона тартиби ва даврийлиги жорий этилади. Мазкур тартибга кўра, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолияти бўйича барча текширувлар режали асосда тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган, бошқа хўжалик субъектларини текшириш уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган ва фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика Кенгашининг қарори билан амалга оширилиши белгиланган. Айни пайтда молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувларни амалга ошириш муддати 30 календарь кунидан 10 кунгача қисқартирилмоқда.

Бунда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида комплекс режали текширишлар белгиланишидан олдин ҳуқуқбузарликнинг олдин олиш борасида олиб борилган ишлар, текшириш давомида йўл қўйилган хатоликларни тўғирлаш имконияти таклиф қилинганлиги, текшириш натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларини тугатиш даржасига етказилишини бартараф этиш чораларининг кўрилганлиги улар ишини баҳолашнинг асосий мезонлари сифатида белгиланди.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланиладиган мораторий мезонлари сони учдан иккига қисқартирилади.

Эндиликда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган ва ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга мораторий қўлланилади, яъни белгиланган давргача бундай тадбиркорлик субъектлари фаолиятида молия-хўжалик фаолияти солиқ текширувидан ўтказилмайди.

Қўзғатилган жиноят ишлари доирасида назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг текширувлари хўжалик юритувчи субьектлар томонидан жалб қилинган адвокатлар иштирокида амалга оширилишини назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда.

Дастурда юқорида қайд этилгандан ташқари, барча турдаги рўйхатга олиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, турли давлат хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Эндиликда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси интерфаол давлат хизматлари Ягона порталига интеграция қилинган интернет тармоғида автоматлаштирилган тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тизими орқали 24 соат ичида узлуксиз амалга оширилади.

Давлат хизматларини фойдаланишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аризачиларнинг хизмат кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилувчи мансабдор шахслар билан бевосита алоқасини истисно қилиш мақсадида бугунги кунда турли идоралар қошида фаолият юритаётган, алоҳида давлат хизматлари кўрсатаётган “бир дарча” хизматларининг ўрнига туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона марказлар ташкил этиш юзасидан ишлар жадал олиб борилмоқда. Ушбу марказларнинг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб йўлга қўйилиши режалаштирилган. Шу муддатдан бошлаб “бир дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларига тадбиркорлик субъектларидан бевосита ҳужжатлар қабул қилиш тақиқланиши белгиланди.

Ҳозирги кунда бу борада адлия органлари, шу жумладан Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона марказлар ташкил этилиши мақсадида турли идора ва ташкилотлар ҳузуридаги “бир дарча” хизматлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари инвентаризациядан ўтказилиб, уларни инспекциялари негизида ташкил этилиши режалаштирилаётган “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона марказлар фаолиятига интеграция қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари, касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари, қишлоқ жойларидаги фуқароларни жалб қилган ҳолда мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Мазкур Фармон ижросини қатъий таъминлаш мамлакатимизда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириб, тадбиркорлик субъектларининг сони ошишига, янги иш ўринлари яратилишига ва ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон бўлишига хизмат қилади.

И.Сабиров, Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи


ҲУҚУҚИЙ ЗАМИН, ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТ

Мамлакатимизда кейинги йилларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш, уларнинг фаолият юритишлари учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш бўйича тизимли ва кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада амалга оширилган ишлар натижасида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказиши кескин қиқартирилди.

Бунда аввало хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда бошқа бир қатор қонун ҳужжатларнинг қабул қилингани муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаш лозим.

Мазкур қонун ҳужжатлари билан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг шакллари, асосий принциплари, текширишларни ўтказиш учун асослар, текширишлар даврийлиги ва муддатлари, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари қатъий белгилаб берилди.

Бундан ташқари Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилиши қайд этилиб, ҳар қандай текшириш албатта ушбу махсус ваколатли органнинг тегишли рухсати билангина ўтказилиши белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилиши, уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларининг фақат суд тартибида қўлланилиши белгиланди.

Солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган, шунингдек, ишлаб чиқариш суръатларининг барқарор ўсиши ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ соҳасида текшириш бўйича мораторий 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

Ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида Президентимизнинг жорий йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ҳам тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш масалалари билан бир қаторда тадбиркорлар фаолиятига аралашувларни кескин чеклашга қаратилган меъёрлар қабул қилинди.

Фармонда барча назорат органлари учун режали текширишлар ягона даврийлиги белгиланиб, 2015 йил 1 июлдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликлари фаолиятидаги барча режали текширишлар кўпи билан 4 йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларида эса кўпи билан 3 йилда бир марта Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори асосида амалга ошрилиши белгиланди.

Маълумки, режали текширишларни ўтказиш даврийлиги бўйича шундай тартиб фақат тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти бўйича ўтказиладиган текширишлар учун белгиланган эди.

Белгиланган янги меъёр тадбиркорлик субъектларини турли назорат органлари томонидан ҳар йили ёки икки йилда бир марта режали текшириш ўтказиш имконини чеклаб, тадбиркорларнинг текширишга ортиқча вақт сарфланишининг олдини олишга, тадбиркорларнинг ўзининг асосий фаолияти билан шуғулланишига кўпроқ имконият яратилишига олиб келади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, яъни бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни ўрганишни талаб этмайдиган режали текширишлар муддати 10 календарь кунидан ошмаслиги белгиланди.

Мазкур меъёр ҳам режали текширишлар ўтказиш даврида тадбиркорлик субъектларининг вақтини ортиқча йўқотилишининг олдини олишга қаратилиб, эндиликда молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишларнинг ўтказиш муддати 3 бараварга қисқартирилди.

Амалдаги қонунчиликда барча текширишлар учун 30 кунлик муддат белгиланган бўлиб, ушбу нормани киритилиши текширишга сарфланадиган иш кунини қисқариши ва ундан тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун фойдаланиши имкониятини яратади.

Фармонда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишларда фақатгина охирги текширувдан кейинги давр қамраб олиниши ҳам аниқ белгилаб қўйилди.

Шунингдек, адолатлилик принципини таъминлаш мақсадида қўзғатилган жиноий ишлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги текширишларда адвокатнинг иштирок этишини жорий этилиши ҳам (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиш ҳолатлари бундан мустасно) текшириш жараёнида уларнинг ҳуқуқлари таъминланиши кафолатини яратади.

Фармонда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини ошириш назарда тутилди.

Қонунчиликка ушбу ўзгартиришлар киритилиши албатта бежиз эмас.

Чунки, бу соҳада назорат қилувчи органлар ходимларини йиллар давомида тартибга чақириб келинаётганлиги етарли самара бермаяпти.

Ҳали ҳануз, юқорида айтиб ўтилганидек тадбиркорлар фаолиятига турли важлар билан асоссиз аралашиш каби ҳолатлар давом этмоқда.

Эндиликда мазкур фармонга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига “Хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқ ва манфаатларига қарши жиноятлар” номли алоҳида бўлим киритилмоқда.

Унда, текшириш ва молия хўжалик фаолиятини тафтиш этиш тартибини бузганлик учун, тадбиркорларга имтиёзларни қўллашни асоссиз рад этганлик учун, давлат хизматларини кўрсатиш, рухсат бериш ёки лицензиялаш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолиятини ёки уларнинг банк ҳисоб рақамларидаги операцияларини ноқонуний тўхтатганлик, тадбиркорларнинг маблағларини турли хайрия тадбирларига мажбурий жалб этганлик учун ҳам айбдор шахсларга жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланмоқда.

Худди шундай, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам айрим қилмишлар учун жавобгарликни белгиловчи нормалар алоҳида бўлим қилиб киритилмоқда.

Адлия органларининг асосий фаолият йўналишидан бири - бу тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва бу орқали назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказиладиган текширишларнинг қонунийлиги устидан доимий назоратни таъминлашдан иборатдир.

Бу борада амалга оширилаётган тадбирлар давомида айрим назорат қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳали ҳануз текширишларни тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилаётганлиги аниқланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг I-чораги давомида назорат қилувчи органлар томонидан 96 та тадбиркорнинг фаолияти ноқонуний текширилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан 36 нафар айбдор шахслар жавобгарликка тортилди ҳамда уларнинг 23 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди.

Энг ачинарлиси, ушбу ноқонуний текширишлар натижасида тадбиркорларга нисбатан турли таъсир чораларини қўллаш юзасидан қарорлар ҳам қабул қилинмоқда.

Биргина мисол, Дўстлик тумани Ветеринария бўлими томонидан якка тартибдаги тадбиркор Бухоров Жамшид фаолиятида рухсатсиз текшириш ўтказилиб, тадбиркорни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан қарор ҳам қабул қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан адлия органи томонидан киритилган тақдимномага асосан маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди ҳамда вилоят прокуратурасига киритилган таклифга асосан ветеринария бўлими мудири М.Шербоевга нисбатан МЖтКнинг 2412-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилди.

Яна бир муҳим масалалардан бири бу айрим назорат қилувчи органларда текширишга масъул бўлган ходимларининг билим-савиясини ҳамда масъулиятини ошириб боришга етарли эътибор қаратилмаётганлиги натижасида жорий йилда ўтказилган ўрганишлар давомида жами назорат органларининг 331 нафардан ортиқ ходимлари томонидан текширишлар ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланди.

Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан жами 206 нафар айбдор шахслар интизомий, маъмурий, жавобгарликка тортилди ҳамда уларнинг 72 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди.

Масалан, Алоқа инспекцияси Хоразм вилоят бўлинмаси инспектори Қ.Қурбонбаев томонидан Урганч шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркорлар Х.Қадыров, Б.Худойберганов ва бошқалар фаолиятида ўтказилган режадан ташқари ўрганиш якуни бўйича расмийлаштирилган маълумотномалардан бир нусха ушбу тадбиркорларга тақдим қилинмаган.

Мазкур холат бўйича ҳуқуқбузарнинг маъмурий жавобгарлик масаласи суд тартибида ҳал этилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Юқоридаги каби ноқонуний аралашувларнинг олдини олишда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг жорий этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирда 350 мингдан ортиқ тадбиркорларимиз бундай китоб билан таъминланган.

Жорий йилнинг I-чораги мобайнида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш билан ҳамкорликда 4.300 дан ортиқ тадбиркорларнинг бундай китоблари мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасида, 27 та ҳолатда ноқонуний текширишлар ўтказилгани, 900 дан ортиқ текширишлар ўтказиш тартиби бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Уларни бартараф этиш юзасидан 193 та ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш мақсадида Текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизими жорий этилди.

Мазкур тизимнинг тўлиқ ишга туширилиши билан ўтказилаётган ҳар бир текширишни Адлия вазирлиги ҳамда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаш томонидан назорат қилиб бориш имконияти яратилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, назорат қилувчи органлар масъул ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказилиши, шунингдек давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан белгиланган талаблар даражасида хизмат кўрсатилиши ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий прнципларидан бири ҳисобланган қонунийликни таъминлашга, тадбиркорларнинг давлат органларига нисбатан ишончи ошишига ва ўз навбатида уларнинг иқтисодиётдаги улушини янада кўпайишига хизмат қилади.

О.Ибрагимов, Адлия вазирлиги масъул ходими  


ИНВЕСТИЦИЯ

ИҚЛИМИ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Сўнги йилларда мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси қабул қилиниб амалга оиширилиб келинмоқда.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни тугатиш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Мулкни рўйхатдан ўтказиш, ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, электр тармоқларига уланишда “бир дарча” тамойилларини оммавий жорий этиш бўйича ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, юқорида келтирилган ижобий ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликлар ҳам мавжудлиги ва бу камчиликларни бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини айтиб ўтишимиз мумкин.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитининг ҳозирги ҳолати ва бизнесни юритиш шароитлари ҳали-ҳамон эркин бозор иқтисодиёти талаблари ва тамойилларига, умум қабул қилинган халқаро нормаларга тўлиқ ҳажмда жавоб бермаётганлиги, аввалгидек тадбиркорлик фаолиятини ҳаддан ортиқча тартибга солиш ҳолатлари мавжудлиги, давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг контактсиз шаклларини самарали жорий этиш имкониятлари тўлиқ ҳажмда ишлатилмаётганлиги ҳамда бизнесни юритиш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар жойларда етарли даражада амалиётга жорий этилмаётганлиги каби камчиликлар кўрсатилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, максимал даражада қулай инвестиция иқлимини яратиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ойдинлигини ошириш, шу асосда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш, янги иш жойларини барпо этиш ва иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини ошириш мақсадида 2014-2015 йилларда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек, юқоридаги Фармондан келиб чиқиб, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларининг расмий веб-сайтларида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга солувчи ахборотларни жойлаштирсинлар ва кейинчалик уларни доимий равишда янгилаб борилмоқда. Хусусан, қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар (тарқатилиши чегараланган ҳужжатлар ва тижорат сири баён этилган ҳужжатлар бундан мустасно), тадбиркорлик субъектларига рухсатнома характерига эга ҳужжатларни, лицензиялар, сертификатлар ва бошқаларни расмийлаштириш ва беришнинг тартиби ва муддатлари, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатишнинг муддатлари ва нархлари жойлаштириб борилмоқда.

Юқоридаги Фармон асосида 2014 йилнинг 1 июнидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида чоп этилмаган уларнинг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатлари учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чоралари қўллаш тақиқланди ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расман чоп этилган фурсатдан бошлаб, уч ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга киритилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, мазкур фармондан келиб чиқиб, янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида, агар мазкур муддатда улар ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурган тақдирда, қуриб битказилган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой ўтгунгача, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловларни ушбу тўловларнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда тўлайдилар.

Юқорида келтирилган тадбиркорлик соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони инвестиция муҳитини тубдан яхшилашда жуда катта роль ўйнайди десак янглишмаган бўламиз.

Сабаби, мазкур Фармонда республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида бир қатор самарали чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш;

хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш;

барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш;

хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш кабилардир.

Шу билан бирга, мазкур Фармонда 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилиши;

молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь кунидан ошмаслиги;

тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширувдан кейинги даврни қамраб олиши;

қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслиги ва у жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.

Юқорида келтирилган хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш борасида, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакатимизда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришда, чет эллик инвесторлари томонидан киритиладиган инвестицияларни янада кенгроқ жалб этишда ва улар ҳуқуқларини мукаммал ҳимоя қилишда жуда муҳим аҳамият касб этади десак, янглишмаган бўламиз.

Ф.Ғуломов, Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси


Тадбиркорлик фаровон ҳаётимизнинг муҳим таянчи

МУСТАҚИЛЛИК барча соҳалар каби юртимизда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қарор топтириш ҳамда ривожлантиришга, бу орқали иқтисодий барқарорликни таъминлашга ва фуқароларнинг турмуш тарзини янада яхшилашга имкон берди.

Масалан, қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилиши билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилганлиги, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини фақат солиқ идоралари текшириши мумкинлиги ва тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санк­циялар суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланганлиги, шунингдек, ҳисобот тақдим этишнинг барча шакллари ва турлари, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилганлиги, тадбиркорлик субъектларини рухсатсиз текширганлиги ва улар фаолиятига ноқонуний аралашганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилганлиги, давлат бошқаруви идоралари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий қилинганлигини эътироф этиш жоиздир.

Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўзда тутилган имтиёзлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг янги даврини бошлаб берди.

Фармонга мувофиқ хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ўттиз учта банддан иборат чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Дастурга асосан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахс­лари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш режалаштирилган.

Шунингдек, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунинг­дек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитни яхшилаш ҳам назарда тутилган.

Юқоридаги Фармонга мувофиқ 2015 йил 1 июлдан эътиборан хўжалик юритувчи субъект­ларда режали текширишлар даврийлиги ва муддатлари, қўзғатилган жиноий ишлар бўйича текширишлар ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, 2015 йил 1 июлдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликлари фаолиятидаги барча режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларида эса кўпи билан уч йилда бир марта Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори асосида амалга оширилади.

Шунингдек, қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар, албатта, иштирок этган ҳолда (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Бу ҳам текшириш жараёнида уларнинг ҳуқуқлари таъминланиши кафолатини янада мустаҳкамлайди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслиги ва у жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркор ёлланма ишчи жалб қилиниши мумкин эмас эди. Мазкур Фармонга асосан 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун ўрнатилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчи ёллаш ҳуқуқи берилди.

Қолаверса, якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолатда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун қатъий белгиланган солиқдан озод этилади.Мазкур норма ёшлар, айниқса, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, Фармонга асосан тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилиши режалаштирилган. Бу эса тадбиркорнинг вақти самарасиз сарфланишининг олдини олади.

Анвар РЎЗИЕВ, Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи


Қонунбузилишга йўл қўйгани учун...

ТАДБИРКОРЛИК соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий негизи ҳисобланиб, уни қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ривожлантириш, янада такомиллаштиришга эътибор қаратилаётган экан, аввало, фаолият эркинлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кафолатлаш бош масалага айланган.

Ҳозирда мавжуд “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, бир қатор фармон ва қарорлар ана шундай муҳим масалаларни ҳал этишда қонуний асос ҳисобланмоқда. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги “Адлия органларида махсус “Ишонч телефони” ташкил этиш тўғрисида”ги қарори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қо­нуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда катта ижобий қадам бўлди. Айни пайтда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан адлия органларида “Ишонч телефони” мунтазам ишлаб турибди. Тадбиркорлик субъектлари “Ишонч телефони” орқали ўзларининг манфаатларини қонун талаблари асосида тиклаб олишга эришмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Forward Gold Food” МЧЖ ходими Ё.Умарованинг Адлия вазирлиги “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, тадбиркор Ё.Умарова “Forward Gold Food” МЧЖни рўйхатдан ўтказиш учун 2015 йил 26 январда таъсис ҳужжатлари ва тегишли маълумотларни Шайхонтоҳур туман ҳо­кимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига топширган.

Тақдим этилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилганда, фирма номи захирага олинганини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль текширилган вақтда, фирма номи таъсисчи номига расмийлаштирилмагани, шунинг­дек, жамият устави, муҳр ва бурчак тамға эскизлари таъсисчи томонидан тасдиқланмагани аниқланган. Бу камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатлар 2015 йил 28 январда хат билан қайтарилган. “Forward Gold Food” МЧЖ рўйхатдан ўтказиш учун таъсис ҳужжатлари ва тегишли маълумотлар Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига 2015 йил 31 январда почта орқали қайта келиб тушган.

Аммо ҳужжатлар ўрганилганда камчиликлар бартараф этилмасдан туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инс­пекциясига қайта тақдим этилгани аниқланган. Шу сабабли жамият раҳбари инспекцияга чақиртирилиб, камчиликларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар билдирилган.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чораси натижасида 2015 йил 9 февралда “Forward Gold Food” МЧЖ рўйхатдан ўтказилиб, гувоҳнома берилгач, тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини бошлаган.

Шу боис Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўй­хат­дан ўтказиш инспекциясининг қонунбузилишига йўл қўй­ган ходими интизомий жавобгарликка тортилган.

Мамиржон ТЎЙЧИЕВ, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходими


Кўмак ва рағбат самараси

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантирмасдан, унга тегишли кўмак ва рағбат бермасдан, зарур имконият, имтиёз ва преференциялар яратмасдан туриб, биз иқтисодиётимизнинг келажагини таъминлай олмаймиз.

И.А.Каримов

Мамлакатимизда хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси, шунингдек тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ва ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

Ушбу кафолатлар натижаси ўлароқ тадбиркорлик субъектларининг сони тобора кўпайиб, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши ортиб бормоқда.

Хусусий тармоқ нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда, балки аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадлар манбаини оширишда ҳам муҳим омилга айланди.

Бугунги кунда республикамизда тадбиркорлик субьектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди, улар фаолиятини фақат солиқ органлари текшириши, тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар фақат суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди.

Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий қилиниб, уларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш учун айбдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилди.

Айниқса, сўнги йилларда қабул қилинган қонунлар ва бир қатор қонун ҳужжатлари мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилади.

Ўтган давр мобайнида хусусий мулк ва тадбиркорликни ишончли ҳуқуқий ҳимоялаш, улар фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш, солиқ, божхона ва бошқа йўналишларда бир қатор имтиёз ва преференциялар берилди.

Ҳукумат қарорига асосан қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизими яратилди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида қонун ҳужжатларини қабул қилиш билан бир қаторда, алоҳида давлат идораларига, шу жумладан адлия органларига тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бу борадаги қонун ҳужжатларини амалда тўғри ижро этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб чиқиб, адлия органлари тадбиркорлар учун янада кенг шарт-шароитлар яратиш, уларни ишончли ҳимоя қилишни таъминлашни биринчи галдаги вазифа сифатида белгилаб олди.

Хусусан, жорий йилнинг ўзида адлия органлари томонидан киритилган таъсир чоралар ва кўрсатилган амалий ёрдамлар нитажасида 395 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланиб, натижада 1.300 та янги иш ўринлари яратилди.

Адлия органларида махсус 1-008 рақамли “Ишонч телефони”нинг ташкил этилганлиги, ҳуқуқлари бузилган тадбиркорларнинг зудлик билан тўғридан-тўғри адлия органларига мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтирди.

Бунинг натижасида, ўтган давр мабойинида тадбиркорлардан ишонч телефонларига келиб тушган 165 та мурожаатларнинг 95 таси қаноатлантирилди ва 48 таси юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Адлия вазирлигининг сайтида алоҳида “Тадбиркор мурожаати” саҳифаси яратилиши эса ўз навбатида тадбиркорлик субъектларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ҳамда ортиқча вақт, масофа, харажатлар, ресурсларни тежаш имконини берди.

Ушбу саҳифага эса келиб тулшган 10 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, ҳал этилди.

Жорий йилда ўтказилган ўрганишлар давомида айрим назорат қилувчи органлар томонидан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун ва текширишларни тартибга солишга қаратилган бошқа қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан адлия органлари томонидан киритилган таъсир чораларига асосан 34 та шахслар интизомий, 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 23 та ноқонуний қабул қилинган қарорлар бекор қилинди.

Жумладан, Дўстлик тумани Ветеринария бўлими томонидан якка тартибдаги тадбиркор Бухоров Жамшид фаолиятида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи комиссиянинг рухсатисиз текшириш ўтказилгани аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан адлия органи томонидан киритилган тақдимномага асосан маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди ҳамда вилоят прокуратурасига киритилган таклифга асосан ветеринария санитария экспертиза лабораторияси мудири М.Шербоевга нисбатан МЖтКнинг 2412-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилди.

Адлия органлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорлар ҳуқуқларини поймол этаётган давлат бошқаруви органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 213 та ноқонуний қарор, фармойиш, хат ва ҳужжатлари аниқланиб, уларнинг ижроси тўхтатилди ва бекор қилинди.

Масалан, Термиз шаҳар ҳокимининг 2013 йил 26 июлдаги 112-ф-сонли фармойиши билан тадбиркорлик субъектлари жамоат тартибини сақлаш ишларига мажбурий жалб этганлиги ҳолатлари аниқланиб, адлия органи томонидан 2015 йил 16 январь куни киритилган тақдимномага асосан шаҳар ҳокимининг юқоридаги фармойиши бекор қилинди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, уларни қўллаб қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилишга доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижроси, уларда белгиланган имтиёз ва имкониятларнинг тўлиқ қўлланилиши кўп жиҳатдан давлат хизматчилари ҳамда фуқароларнинг улардан қай даражада хабардорлигига боғлиқдир.

Тадбиркорлик субъектларига юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти юзасидан тушунтириш бериш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожланишига хисса қўшиб, мамлакат иқтисодиётидаги улушини янада ортишига олиб келади.

Отабек Ибрагимов, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси  


Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизими

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Жамоатчиликнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги фаол иштироки давлат органлари фаолиятини янада демократик асосларда ташкил этиш имконини беради. Айниқса, давлат органларининг энг муҳим фаолият йўналишларидан бири – норма ижодкорлиги жараёнида жамоатчиликнинг тўғридан тўғри иштирокини таъминлаш фуқароларнинг ўз манфаатларига дахлдор масалаларни ҳуқуқий тартибга солишда ҳам бевосита иштирок этишлари мумкинлигини англатади.

Шу сабабли, мамлакатимизда норма ижодкорлиги жараёнида жамоатчиликнинг фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳаси икки маротаба – 1991 ва 1992 йилларда умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди. Ушбу муҳокамалар давомида кенг жамоатчилик томонидан кўплаб таклифлар келиб тушди, уларнинг айримлари қабул қилинди. 2000 йилда “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонунда фуқаролар ихтиёрийлик, тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик, очиқлик, эркин фикр билдириш ҳуқуқи принциплари асосида қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Қонун ҳужжатларини қабул қилиш жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлашдан кўзланган асосий мақсадлардан бири уларнинг тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларга таъсирини баҳолашдан иборат. Шу сабабли, ўтган асрнинг 80 ва 90-йилларидан бошлаб аксарият ривожланган давлатларда тадбиркорлик фаолияти субъектларига дахлдор бўлган, ишбилармонлик муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини баҳолаш амалиёти жорий этила бошланди.

Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш турли шаклларда, хусусан, мутахассис олимлар, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектлари иштирокидаги семинарлар, илмий-амалий конференциялар, ижтимоий сўровлар кўринишида, шунингдек оммавий ахборот воситалари, ахборот технологиялари ва коммуникациялари, хусусан, Интернет тармоғи орқали амалга оширилиши мумкин.

Мазкур йўналишда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 декабрдаги 281-сон “Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, айрим қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу чора-тадбирлар ижроси давомида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича амалий тажриба тўпланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ–4609-сон “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида 2014 йил 2 декабрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 328-сон қарори мазкур тизимни янги босқичга олиб чиқди.

Ушбу қарорга асосан, 2015 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этадиган ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли лойиҳа ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқувчилар – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштирилиши, муҳокама иштирокчилари томонидан берилган таклифлар тегишли лойиҳа ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқувчилар — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, муаммони, уни тартибга солишнинг мақсади ва мавжуд ечимини таҳлил қилиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишда вужудга келиши мумкин бўлган (вужудга келган) ижобий ва салбий оқибатларни, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган ёки жорий этишга шароит яратадиган қоидаларни ҳамда тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатлар пайдо бўлишига олиб келувчи қоидаларни аниқлаш ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолашнинг мақсадлари ҳисобланади.

Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши лозим бўлган ҳужжатлар доирасини белгилашда турли давлатларда турлича ёндашув мавжуд. Масалан, АҚШда “иқтисодий аҳамият касб этадиган” лойиҳаларнинг таъсири баҳоланади. Ушбу тоифага йиллик харажати 100 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган, муайян тармоқ ёки ҳудуд бўйича иқтисодий харажатларни сезиларли даражада ошишига сабаб бўладиган, шунингдек рақобат, бандлик, инвестициялар, ишлаб чиқариш ва инновация фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳужжатлар киритилади.

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши лозим бўлган ҳужжатлар тоифаси юқорида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларига янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини тадбиркорлик субъектларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилишни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартларни жорий этишни, тадбиркорлик субъектлари томонидан анча харажатлар қилишга олиб келиши мумкин бўлган талаблар (шартлар)ни жорий этишни, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни оширишни, тегишли соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг 30 ва ундан ортиқ фоизининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатишни, тадбиркорлик субъектларининг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки қўшимча мажбуриятлар жорий қилишни, тадбиркорлик субъектлари учун янги турдаги жавобгарлик чораларини жорий қилишни ҳамда тадбиркорлик субъектларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ва бошқа турдаги имтиёз, кафолат ва преференцияларни белгилашни, шунингдек тадбиркорлик субъектларига янги ҳуқуқлар беришни назарда тутувчи ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари муҳокама қилиниши ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши керак.

Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни муҳокама қилиш учун ишлаб чиқувчи Ягона порталда муҳокама ўтказиш ҳақидаги хабарни, жадвални, таъсири баҳоланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни, шунингдек муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштиради. Муҳокама қилинаётган ҳужжат бўйича таклифлар муҳокама иштирокчилари томонидан сўровномаларни тўлдириш йўли билан ёки ўзларининг асослантирилган таклифларини ихтиёрий шаклда билдириш орқали юборилади. Бунда муҳокама предметига оид бўлмаган, асослантирилмаган ва аниқ ифодаланмаган, шунингдек хабарномада кўрсатилган муддатдан сўнг тақдим қилинган таклифлар ишлаб чиқувчилар томонидан кўриб чиқилмайди.

Шу билан бирга, муҳокама қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар бўйича кўрстаилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, ўтказилган муҳокама ва унинг натижалари мажбурий тарзда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига тушунтириш хатида (идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, маҳаллий давлат органлари қарорлари тайёрланганда – юридик хизмат маълумотномасида) акс эттирилиши белгиланди. Бундан ташқари, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўйича ўтказилган муҳокама материаллари, шу жумладан улар бўйича келиб тушган таклифлар, муҳокама тугаганидан сўнг 3 йил мобайнида Ягона порталда сақланиши ва чекланмаган доирада танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.

Ҳозирги вақтда Интерактив давлат хизматлари ягона порталида бир қанча қонун ҳужжатлари муҳокама учун эълон қилинган. Улар бўйича муҳокамада иштирок этувчилар сони ҳам тобора ошиб бормоқда. Шу билан бирга, муҳокамалар жараёнида билдирилаётган таклифлар салмоғи ушбу механизининг ўз вақтида жорий этилганлиги ҳамда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантиришда самарали восита сифатида хизмат қилади.

Элдор Ҳамроев, Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси 


Тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа ташкилотлардан бевосита ахборот алмашинуви орқали олинадиган ҳужжат ва ушбу ташкилотларнинг

РЎЙХАТИ 

Олинадиган ҳужжат
номи

Олинадиган

ахборот

Ҳужжатни тақдим этадиган ташкилот номи

Изоҳ

1

Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль

Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган маълумот

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357 сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш
ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди учинчи хатбошига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди учинчи хатбошига асосан фирма номини захирага олиш учун таъсисчилар рўйхатга олувчи органга оғзаки мурожаат қилган тақдирда, рўйхатга олувчи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозимлиги белгиланган.

Ушбу хизматдан таъсисчиларни ўзилари Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (www.stat.uz) орқали фойдаланишлари мумкин.

2

«Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан ўз номлари ва рамзларида фойдаланиш ҳуқуқига эга юридик шахсларга марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль

Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган маълумот

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги
“Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 286-сон Қарорининг 1-бандига асосан “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан ўз номлари ва рамзларида фойдаланиш ҳуқуқига эга юридик шахсларга Адлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинади.

3

Таъсис этилаётган корхонанинг Корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснивлагичи (КТУТ) рақамлари

Таъсис этилаётган корхонанинг КТУТ рақамлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил
24 майдаги ПҚ–357 сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектига Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тегишли идоравий сайтларидан фойдаланиб реал вақт режимида Интернет тармоғидан олинган СТИР ва КТУТ кодларини бериши белгиланган.

Ҳозирда кодларни олиш тадбиркорлик субъектларини иштирокисиз Адлия вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тегишли идоравий сайтларидан олиниб келинмоқда.

4

Таъсис этилаётган корхонанинг Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) рақамлари

Таъсис этилаётган корхонанинг СТИР рақамлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

5

Аудиторнинг малака сертификат нусхаси

Аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик бир фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг штатдаги бир ёки бир неча аудиторига тегишли эканлиги ҳақида маълумот

Ўзбекиситон Республикаси Молия вазирлиги

Аудиторлик ташкилотлари ва уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди биринчи хатбошига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик бир фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг штатдаги бир ёки бир неча аудиторига тегишли бўлиши кераклиги белгиланган.

Шунингдек, Аудиторнинг малака сертифи-катини бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 977-сон, 2000 йил
13 октябрь)нинг 1.3-бандига асосан аудиторнинг малака сертификати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилиши кўрсатилган.

Аудиторлик фаолиятини амалга оиширш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ва малака сертификатига эга бўлган аудиторлар тўғрисидаги маълумотлар Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида (www.mf.uz) жойлаштирилган ва улар танишишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.


ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


ТИЖОРАТ СИРИ ТЎҒРИСИДА


ТАДБИРКОРЛИККА ОИД ҲУЖЖАТЛАР

Кўчириб олиш


ТАДБИРКОРЛИККА ОИД  САВОЛЛАР


Кўчириб олиш