Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Корхона олди-сотди шартномаси хизматининг таснифи

Хизмат кўрсатиш

шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Корхона олди-сотди шартномаси.

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Нотариал тасдиқланган шартнома.

 

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26.12.96 йилдаги

№343-1-сон.

Вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжати 30.03.10 йилдаги №2090-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1605525

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Бошқалар.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридикшахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

12

Хизмат нархи

Давлат божи- шартнома суммасининг 1,0 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 20 фоизи миқдорида.

13

Керакли ҳужжатлар

-       Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

-       Корхона сотувчисининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

-       Корхона сотувчиси ва сотиб олувчиси ваколатли органларининг корхонани сотиш ёки сотиб олиш тўғрисидаги қарори (умумий мажлис баённомаси ёки кузатув кенгашининг қарори ёхуд буйруқ ва ҳоказо);

-       Тарафларнинг ваколатларини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;

-       Корхонани сотишда сотувчи – юридик шахс билан вакил ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса, ваколатларни амалга ошириш учун вакилга нотариал тартибда берилган ишончнома;

-       Мулкдорнинг розилиги (агар мулк хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган юридик шахсга тегишли бўлса);

-       Инвентаризатсия далолатномаси;

-       Баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва хулосаси (сотилаётган корхонада давлат улуши бўлган ҳолларда);

-       Давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);

-       Корхона сотувчиси – юридик шахснинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган оралиқ баланснинг асл нусхаси;

-       Аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосаси;

-       Тарафлар томонидан тузилган, кўриб чиқилган ва имзоланган кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарзлар (мажбуриятлар) рўйхати;

-       Кредиторларга юборилган хабарнома ва уларнинг корхона қарзларини бошқа шахсга ўтказишга розилиги ҳақидаги нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризалари (кредиторлар юридик шахс бўлган ҳолларда, уларнинг розилиги расмийлаштирилган хатлари);

-       Корхона таркибидаги бино ва иншоотлар учун «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси;

-       Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

-       Давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;

Тарафлар ўртасидаги тўлов мажбурияти бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

-       Соф активлар ҳақида маълумот;

-       Топшириш ва қабул қилиш далолатномаси, шу жумладан, муҳр ва штамп;

-       Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, квитантсия).

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Ҳужжат топширилгандан сўнг тарафлар ўртасида шартнома тузилиб ҳар бир тарафга нотариал тасдиқланган шартнома берилади.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 календар кун

Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас.

17

Хизмат учун масъул шахс

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи - Яқубова Дилбахор Шариповна.

тел рақами: 233-28-51;

факс: 233-48-44