Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Электрон ҳукумат

“Электрон хукумат доирасида” АКТни ривожлантириш юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан “Электрон ҳукумат”ни жорий қилиш, ҳудудларда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив хизматлари сонини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 2016 йилда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган.

Жорий йилнинг 10-11 ноябр кунлари “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ходимлари иштирокида ҳудудий манзилли дастурлар асосида жойларда яратилган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги “Компютерлаштириш маркази” давлат унитар корхоналарининг раҳбарларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида муваффақиятли жорий этилган ахборот тизимларига алоҳида тўхталиб ўтилди ва ушбу тизимларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш, уларни янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди. 

Шунингдек, тадбир давомида мамлакатимиз ҳудудида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг муҳим жиҳатлари, олдимизда турган вазифалар, бу бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш, 2017 йил учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, ушбу вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари, маҳаллий ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ишлаш юзасидан зарур фикрлар, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.